← Назад
Решение #2896838 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/6724-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 16 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов
раислигида,
Р.Садуллоев
котиблигида,
палата
вакили – М.Шерназаров,
(11.02.2024 йилдаги 05-109-сон ишончнома
асосида) ва даъвогар вакили – раҳбар rm ql ri иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти бошқармасининг даъвогар rm ql ri
МЧЖ манфаатида жавобгар
rm ql ri МЧЖ ҳисобидан 190 850 000 сўм
ундириштўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси
(кейинги
ўринларда – палата)
даъвогар
rm ql riМЧЖ
(кейинги
ўринларда - даъвогар) манфаатида жавобгар rm ql ri МЧЖ (кейинги
ўринларда - жавобгар)га нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 190 850 000 сўм ундиришни сўраган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда – ИПК) 128, 170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган палата вакили даъвогар манфаатида
киритган даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб,
жавобгардан пул маблағларини ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, жавобгардан пул маблағларини
ундиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида
киритган даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 666-моддасига кўра, қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи
билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади. Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони
(жумладан уй-жой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта
қуриш ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган
объект билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида
тузилади. Қурилиш пудрати шартномаси тўғрисидаги қоидалар, агар
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бино ва иншоотларни
капитал таъмирлаш ишларига нисбатан ҳам татбиқ этилади. Қурилиш пудрати
шартномасида назарда тутилган ҳолларда объектни буюртмачи қабул қилиб
олганидан кейин уни шартномада кўрсатилган муддатда ишлатишни
таъминлаш
мажбуриятини
пудратчи
ўз
зиммасига
олади.
Тугалланмаганқурилишнингмулкдориубуюртмачигатопширилгунчаваунингҳ
ақитўлангунчапудратчиҳисобланади.
ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ишлар натижасининг
пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб
олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади.
Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу
далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 306-сонли қарорининг 9-бандида
ФКнинг 646 ва 680-моддаларига кўра, буюртмачи бажарилган ишни (унинг
натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши шарт бўлиб, бу ҳақда
иккала тараф томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилади.
Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу
далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолаши
ҳақида тушунтириш берилган.
ИПК 68-моддасининг биринчи, учинчи, тўртинчи қисмига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
Гарчи, даъво аризасида даъвогар томонидан Оҳангарон саноат зонасида
узунлиги 400 погонометр бўлган кириш темир йўлини қуриш, 1/11 турдаги
фойдаланилган R-50 1 дона релс йўли, 1 дона тўхташ жойини ўрнатиш ва
лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва тегишли рухсатномлар олиш ишларни
бажарганлиги даъво қилинган бўлса-да, бироқ, даъвогар томонидан
бажарилган ишлар жавобгарга топширилганлигини тасдиқловчи қабул
қилиш-топшириш далолатномаси судга тақдим этилмади.
Даъвогар даъво аризасида бажарган ишлари учун жавобгар томонидан
унга 83 000 000 сўм пул маблағлари тўлаб берилганлигини важ қилган
бўлса-да, бироқ, бажарилган 83 000 000 сўмлик ишларнинг жавобгар
томонидан қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам судга
тақдим этмади.
Бажарилган ишларнинг ҳисоб-фактураси даъвогар томонидан бир
тарафлама
имзоланган
бўлиб, иккинчи
тараф
ҳисоб-фактурани,
далолатномани имзоламаган. Даъвогар судга иккинчи тараф ҳисоб-фактурани
имзолаганлиги ёхуд имзолашдан бош тортганлиги тўғрисидаги далилларни
тақдим этмади.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан пул маблағлари
ундириш ҳақидаги даъво талабини асослаш учун келтирилган (тақдим
қилинган) шартномава бажарилган ишлар бўйича бир тарафлама (даъвогар
томонидан тузилган) имзоланган ҳисоб-фактурани мақбул далил сифатида
қилиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Бундай ҳолатларда, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пул
маблағлари ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асоссиз деб ҳисоблайди.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг
еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари
ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш
рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи
манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари асоссиз деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда даъвогар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга қайд этилганларга кўра, суд палатанинг даъво
талабларини қаноатлантиришни рад этишни, даъвогар ҳисобидан республика
бюджетига
даъво
баҳосининг
2 фоизи
миқдорида,
(190 850 000 х 2%=)3 817 000сўм давлат божи ундиришни ва даъвогар
томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ўз
зиммасида қолдиришнилозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 74, 116, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан
тўланган
37 500 сўм
почта
харажати
даъвогар
rm ql riМЧЖ зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар rm ql ri МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 3 817 000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов