← Назад
Решение #2896841 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| банди ва ИПК | 157 | — | law | |
| банди ва ИПК | 169 | — | law | |
| онуни | 16 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2242-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил16 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «B k qurilish S7»
масъулияти чекланган жамиятиманфаатида жавобгар Боёвут туман йўллардан
фойдаланиш корхонаси давлат муассасасиданжами 322 634 977 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни
Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар рахбари
Д.Ўлжаев ва вакили Б.Умарвулов (04.06.2024 йилдаги №4-сонли ишончома
асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
«B k qurilish S7» масъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда
“даъвогар”деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар Боёвут туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат
муассасаси(кейинги
матнларда
“жавобгар”деб
юритилади)данжами
322 634 977 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 29 майдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят
Ғазначилиги ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар ва вакили даъво ариза важларини қувватлаб,
жавобгар билан тузилган шартномалар Ғазнадан рўйхатдан ўтгани, тендер
ўтказилганлиги, қарздорлик вужудга келишига жавобгарнинг шартнома
мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабаб бўлганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида прокурор даъво талаби ҳужжатлар асосида
тасдиқланганлиги сабабли қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар, Ғазначилик ва молия органи вакиллари
иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу
сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд
ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар томонидан палатанинг даъво талаби миқдорини
ўзгартириш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилди, илтимосномада
322 634 977 сўм қарздорликни ундириш сўзини, 322 634 977 сўм асосий қарз ва
161 317 488,5 сўм пеня ундириш мазунида ўқиб, ҳал қилув қарори қабул қилиш
сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 24.05.2019 йилдаги
№13-сонли қарорининг 13-банди ва ИПК 157-моддасида даъво асосини ёки
предметини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки
камайтириш ҳуқуқи кўрсатилган бўлиб, илтимоснома беришда ушбу тартибга
амал қилинмаган.
Чунки даъво аризада пеня ундириш талаби мавжуд бўлмасада, даъво
миқдорини ошириш эмас, балки пеня ундиришни сўраб янги талаб киритилган.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
Пленум қарорининг 36-банди ва ИПК 169-моддасига асосан илтимосномани
рад этиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига асосан тарафлар ўртасида 2023 йил 28 ноябрда
4R30 “Гулистон ш-Боёвут к-А376 автомобил йўлининг” 4К669 “ГулистонБоёвут автойўлидан Гулистон ш.га шахобча” автомобил йўли билан туташган
қисмида светофорлар ўрнатиш ишларини бажариш бўйича №28/11-сонли
пудрат шартномаси имзоланган.
Шунингдек 2023 йил 01 декабрда 4R30 “Гулистон ш-Боёвут
к-А376 автомобил йўлининг” 4К-654а “Гулистон-Боёвут автойўлидан Гулистон
ш.га шахобча” автомобил йўли билан туташган қисмида светофорлар ўрнатиш
ишларини бажариш бўйича №01/12-сонли пудрат шартномаси имзоланган.
Хар икки №28/11-сонли ва №01/12-сонли пудрат шартномаларида
жавобгар пудратчи даъвогар эса ёрдамчи пудратчи (субпудратчи) сифатида
иштирок этган.
Ўзбекистон Республикасининг (24.07.2021 йилда ўз кучини йўқотган)
2018 йил 09 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг
16-моддасида
бюджет
буюртмачилари,
давлат
органлари,бюджет
ташкилотлари, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш учун
йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар ва давлат мақсадли
жамғармалари давлат буюртмачилари хисобланиб, 31, 49, 58-моддаларида
давлат харидлари, уни ўтказиш, танлов ва тендер ўтказиш тартиби белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддасига асосан
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
№306-сонли қарорида тушунтириш берилган.
Хар икки қурилиш обьекти бўйича 2023 йил 21 ва 28 ноябрь кунлари
электрон шаклда тендер (танлов) ўтказилиб, унда даъвогар ғолиб деб топилиб,
натижаси бўйича №28/11-сонли ва №01/12-сонли пудрат шартномалари
имзоланган.
Сирдарё вилоят Ғазначилик бошқармасининг 16.06.2025 йилдаги
маълумотида хар икки №28/11-сонли ва №01/12-сонли пудрат шартномалари
ғазначиликдан рўйхатдан ўтганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 631моддасига
асосан пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф
(буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг
натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини
олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи
таваккал қилади.
ФК 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи
шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян
объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш,
ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Даъво аризага илова қилинган ишларни қабул қилиш далолатномаси ва
электрон шаклдаги ҳисоб-фактураларда №28/11-сонли шартномага асосан
177 185 459 сўмлик ва №01/12-сонли шартномага асосан 145 449 518 сўмик
жами 322 634 977 сўмлик ишлар бажарилиб, жавобгар томонидан қабул қилиб
олинган бўлсада уларнинг ҳақи тўланмасдан қолган.
Баён қилинганларга асосан суд, даъво талабини ҳужжатлар асосида ўз
тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 322 634 977 сўм қарздорлик ва 37 500 сўм почта харажати
ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисми
бўйича 6 452 699,54 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг«B k qurilish S7» масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар Боёвут туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат
муассасасидан жами 322 634 977 сўм қарздорлигини ундириш тўғрисидаги
даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Боёвут туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат
муассасасидан даъвогар «B k qurilish S7» масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 322 634 977 сўм қарздорлик ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар Боёвут туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат
муассасасидан Республика Бюджетига 6 452 699,54сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев