Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/6727 Дата решения 16.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 08bdfc49-3d99-4a20-a906-43be7c15c754 Claim ID PDF Hash a15fe3e99cfa1c21... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/6727-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 16 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили ududg zt `min t(ишончнома асосида) ва жавобгар вакили ududg zt `min t (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ (СТИР )ва қўшимча жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ (СТИР ) ҳисобидан солидар тартибда 1 374 925 233 сўм асосий қарз, 310 723 058 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (матнда кейинги ўринларда палата деб юритилади) даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ (матнда кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ (матнда кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ (матнда кейинги ўринларда қўшимча жавобгар деб юритилади) ҳисобидан солидар тартибда 1 374 925 233 сўм асосий қарз, 310 723 058 сўм пеня ва суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Қўшимча жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 28.03.2021 йил тузилган 21/10-5-021УФ-сонли, 21/10-5-022УФ-сонли, 21/105-025УФ-сонли, 21/10-5-026УФ-сонли лизинг шартномаларига асосан 4 (тўрт) дона “D min t r 130” русумли ғалла ўриш техникалари, 19.09.2022 йил тузилган 22/10-5-100УФ-сонли, 22/10-5-101УФ-сонли, 22/10-5-102УФ-сонли лизинг шартномаларига асосан 3 (уч) дона SZ -220 пахта териш машиналари, 31.03.2023 йил тузилган 23/10-5-008-сонли ва 23/10-5-009-сонли лизинг шартномаларига асосан 2 (икки) дона “S KR N S 8” русумли ғалла ўриш техникалари етказиб берилган ҳамда тегишли далолатнома асосида қабул қилиб олинган. Мажбуриятнинг бажарилиш таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ҳамда кафил ўртасида кафиллик шартномаси имзоланган Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, лизинг тўловларидан 2025 йилнинг 31 март ҳолатига 1 374 925 233 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 292 – моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. ФКнинг 293 – моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-банди ҳамда Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Суд юқоридагиларга асосан 1 374 925 233сўм асосий қарздорликни қаноатлантиришни ҳамда юқоридаги қонун нормаларида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланиб, ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 50 000 000 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. Бироқ, аниқланишича, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2501/4856-сонли иши бўйича 2025 йил 04 апрелдаги ажрими билан жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган. ИПК 107-моддасининг 9-бандига кўра, агар жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Қайд этилганларга асосан суд палатанинг даъво аризасини жавобгарга нисбатан қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари қўшимча жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъво аризасининг жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖга нисбатан қисми кўрмасдан қолдирилсин. Қўшимча жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ ududg zt `min t” АЖ фойдасига 1 374 925 233 сўм асосий қарз, 50 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Қўшимча жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 33 712 965,82 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Т. Раджабов