Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/7695 Дата решения 16.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый V R FU UR 2020
Source ID 5bbcf106-231c-4a29-b46d-1d591ee2f31a Claim ID PDF Hash 13088d06d4e37593... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/7695-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 16 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили М.Алимкулов (2025 йил 28 майдаги 5-11/2-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Идикулов (ишончномасиз), мутахассис Марказий банк Сирдарё вилоят бош бошқармаси кредит ташкилотларини инспекция қилиш бошқармаси бош инспектори Ш.Ҳосилбеков иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар “ V R FU UR 2020” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан муддати ўтган 125 069 000 сўм фоиз қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг (палата) даъвогар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки (даъвогар/банк) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига “ V R FU UR 2020” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан муддати ўтган 125 069 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогарнинг Сирдарё вилоят минтақавий филиали ва жавобгар ўртасида 2023 йил 23 ноябрь куни тузилган 70-сонли бино ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартномасига асосан жавобгар банк балансидаги Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Кўркам диёр МФЙ, Сайлгоҳ кўчаси, 10-уйда жойлашган турар жой (меҳмонхона) биносини сотиб олиш учун йиллик 5 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 2 037 856 800 сўмлик шартнома имзоланганлиги, жавобгар томонидан қарздорликни шартноманинг ажралмас қисми бўлган муддатли мажбуриятнома бўйича ойма-ой тўлаб борилишига келишилган бўлса-да, тўловларини ўз муддатида амалга оширмай келганлиги натижасида 2025 йил 23 май ҳолатига график бўйича муддати ўтган 125 069 000 сўм фоиз қарздорлиги вужудга келганлиги, жавобгар бу ҳақида бир неча маротаба ёзма равишда огоҳлантирилган бўлса-да, қарздорликни сўндириш юзасидан зарур чоралар кўрилмасдан келганлиги кўрсатилган. Суднинг 2025 йил 30 майдаги ажрими билан тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича фоизнинг тўғри ва асосли ҳисобланганлигига аниқлик киритиш мақсадида малакали мутахассис хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувига юборилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, даъво аризани тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризада билдирилган талабларни тан олиб, қарзни сўндириш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида мутахассис сифатида иштирок этган Марказий банк Сирдарё вилоят бош бошқармаси кредит ташкилотларини инспекция қилиш бошқармаси бош инспектори Ш.Ҳосилбеков ажримда қўйилган саволлар бўйича кредит ҳужжатлари ва банк ҳисобварағи айланмалари асосида ўрганиш ўтказганлиги, банк томонидан фоиз қарздорлиги 2025 йил 23 май ҳолатига тўғри ҳисобланганлигини тушунтириб, бу ҳақида далолатнома тақдим этди. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Палата даъво аризасида ишни иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —ФК) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 23 ноябрда тузилган 70-сонли бинони ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича олди-сотди шартномасидан келиб чиққан. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, банк ушбу шартнома шартларига асосида ўзига тегишли бўлган Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, Кўркам диёр МФЙ, Сайлгоҳ кўчаси, 10-уйда жойлашган турар жой (меҳмонхона) биносини сотиш ва мулк қилиб топшириш, жавобгар эса мазкур шартнома шартлари асосида шартнома объектларини бўлиб бўлиб сотиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида, шартнома объектларини сотиб олиш учун қолган 85 фоиз қисми, яъни 1 716 697 241 сўм қисми, сотиб олувчи томонидан қарзнинг тўланмаган қисмидан йиллик 5 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан ушбу шартноманинг 2-иловасида келтирилган тўлов жадвалига мувофиқ белгиланган тартибда тўлаб боришлиги қайд этилган. Жавобгар шартномада белгиланган тўлов жадвалига асосан 2025 йилнинг 23 май ҳолатига жами 125 069 000 сўм фоиз тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартларига мувофиқ фоиз тўловларини амалга оширмаган. Юқорида қайд этилганларга асосан, жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли, суд палатанинг 125 069 000 сўм фоиз қарзни ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига муддати ўтган 125 069 000 сўм фоиз қарзни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб,даъво баҳоси 125 069 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни 2 501 380 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво ариза қаноатлантирилсин Жавобгар “ V R FU UR 2020” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига муддати ўтган 125 069 000 сўм фоиз қарздорлик ва 37 500 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 2 501 380 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков