← Назад
Решение #2896850 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 432 | — | law | |
| ФКнинг | 382 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/7860-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 16 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, кенгаш
вакили С.Милтиқбоева (ишончнома асосида), даъвогар вакили Э.Халикулов
(раҳбар), жавобгар вакили А.Ибодуллаев (раҳбар) иштирокида, даъвогар
“U IRZ Q R
NQUL VI
NIY I” фермер хўжалиги манфаатида
Сирдарё вилояти Гулистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгашининг жавобгар “Gulist n lust r” масъулияти чекланган
жамиятидан 38 696 646 сўм асосий қарз ва 19 345 323 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Сирдарё вилояти Гулистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда —кенгаш) даъвогар
“U IRZ Q
R
NQUL VI
NIY I” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда — даъвогар ва/ёки фермер хўжалиги) манфаатида Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво
аризасида жавобгар “Gulist n lust r” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда — жавобгар) ҳисобидан 38 696 646 сўм асосий қарз ва
19 345 323 сўм пеняундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш ва даъвогар вакили фермер
хўжалиги манфаатида киритилган даъво ариза талабларини қувватлаб, ундаги
важларни такрорлаб, жавобгарга шартномада келишилган нархлар бўйича
бошоқли дон етказиб берилганлигини маълум қилиб, даъво аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага
эътироз билдириб, фермер хўжалиги томонидан топширилган бошоқли дон
вақтинчалик сақлаш учун олинганлигини, буғдой етиштириш учун барча
зарур маҳсулотлар, хусусан уруғлик учун буғдой учинчи шахсга иккиламчи
ижара шартномаси асосида берилганлиги, даъвогар уларни тан олмаётганлиги,
даъвогарга 81 551 509,4 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги ҳақида важлар
келтириб, даъво аризани қисман қаноатлантириб беришни сўради.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида
тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
кенгашнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2023 йил
29 декабрда тузилган ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида
бошоқли дон харид қилиш бўйича 24-39776/G-20015-24-сонли фьючерс
шартномаси (кейинги ўринларда —шартнома)дан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1.-банди талабларига
кўра, мазкур шартнома билан хўжалик тайёрловчи 2024 йил ҳосилидан
11,39 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3бандларига кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, тайёрловчи
эса хўжаликни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги
билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома шартларига кўра,
шартноманинг умумий қиймати қабул қилинган маҳсулотнинг 1 тоннаси учун
2 994 000 сўмдан жами 96 415 782 сўмни ташкил қилган.
Даъво аризада даъвогар жавобгарга 40,060 тонна ғалла топширганлиги,
жавобгардан 81 242 994 сўмлик маҳсулот олганлиги, берилган аванс пул
маблағлари таъминот учун чегирганда, қолдиқ 38 696 646 сўмни ташкил
қилишини баён қилиб, ушбу суммани ундиришни сўраган.
Бироқ, даъвогар томонидан жавобгарга 40,060 тонна ғалла
топширганлиги, 1 кг ғалла учун 2 994 сўм ҳисобланганлиги ҳақида
ҳисобварақ-фактура юборилмаган.
Иш ҳужжатлари ва суд мажлисида иштирок этган тараф вакилларининг
тушунтиришларидан
аниқланишича, фермер хўжалиги
томонидан
шартномада келишилган нархлар бўйича жавобгарга 2024 йил ҳосилидан
40,060 тонна ҚҚС билан биргаликда 119 939 640 сўмлик бошоқли дон (ғалла)
топширганлиги ҳақида 2024 йил 5 декабрдаги 3-сонли ҳисобварақ-фактурани
юборган бўлиб, жавобгар томонидан ҳисобварақ-фактура қабул қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Шу сабабли, суд гарчи жавобгар томонидан ҳисобварақ-фактура рад
қилинган бўлса-да, даъвогарнинг дастлаб юборган 2024 йил 5 декабрдаги
3-сонли ҳисобварақ-фактурасини инобатга олишни лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва
шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисобкитоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.Агар шартномада товарларни
тўпламга кирадиган алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган
бўлса, сотиб олувчи товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан
(танлаб олинганидан) кейин тўлайди.Агар маҳсулот етказиб бериш
шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда
тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини
шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб
олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 3.4-бандига асосан жавобгар томонидан даъвогардан
харид қилинадиган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китоблар ҳосил йилининг
1 сентябрь кунига қадар тўлиқ амалга оширилиши лозим бўлган.
Жавобгарнинг фермер хўжалиги томонидан топширилган бошоқли
дон вақтинчалик сақлаш учун олинганлигини, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги 325-сонли қарори бўйича
вақтинча сақловга олинган товар буғдойни биржа савдолари орқали сотиш
ҳисобидан тушган маблағлардан тўлаб берилиши белгиланганлигини, шунинг
учун фермер хўжалигига 1 тонна буғдой учун 2 994 000 сўм нархда
тўланмаслиги, буғдой биржа савдолари орқали нархда сотилганлиги ҳақидаги
важлари қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад этиш асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
11 июндаги “2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар
барқарорлигини
таъминлаш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
325-сонли Қарори (кейинги ўринларда — қарор) 2-бандида 2024 йил ғалла
ҳосилидан бошлаб буғдойни сақлаш қувватига эга бўлган хўжалик юритувчи
субъектлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда —
Жамғарма) номидан буғдой етиштирувчилардан товар буғдойни харид қилиш,
қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини
амалга ошириш бўйича тижорат вакили (кейинги ўринларда — Жамғарманинг
тижорат вакили) ҳисобланади. Бунда Жамғарманинг тижорат вакили:
товар буғдойни харид қилиш ва сотиш бўйича буғдой етиштирувчилар
ҳамда Жамғарма билан белгиланган шаклдаги электрон ҳисобварақфактурани расмийлаштиради ва ҳисобини алоҳида юритади;
буғдойни қабул қилиш ва омбордан чиқариш жараёнида “d- rid.uz”
ахборот
тизимига
киритиладиган
молиявий
ҳисоб-китоблар
ва
маълумотларнинг ҳаққонийлигига шахсан жавобгар ҳисобланади.
Қарорнинг 4-бандига кўра, 2024 йил ҳосилидан вақтинчалик сақлаш,
давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қилиш омборлари
дислокацияси 1-иловага мувофиқ тасдиқланган.
Мазкур 1-илова билан тасдиқланган 2024 йил ҳосилидан вақтинчалик
сақлаш, давлат ресурси ва уруғлик учун буғдойни қабул қилиш омборлари
дислокациясида Сирдарё вилоят ҳудуди бўйича “Оқолтиндонмаҳсулотлари”
АЖ, “Ховосдонмаҳсулотлари” АЖ, “Индорама агро” МЧЖ, “ li t Sird r ”
МЧЖ, “Бобур қишлоқ хўжалиги” МЧЖ, “Сардоба ғалла кластер” МЧЖ,
“ q ltin b st-s ds” МЧЖ (“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат
муассасаси), жами 7 та корхоналар номи кўрсатилган бўлиб, бироқ унда
жавобгар номи қайд этилмаган.
Қолаверса, жавобгар томонидан жавобгар Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллабқувватлаш жамғармаси номидан буғдой етиштирувчилардан товар буғдойни
харид қилиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб
жўнатиш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили, яъни
Жамғарманинг тижорат вакили эканлиги тасдиқловчи далилларни судга
тақдим қилмади.
Қарорнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида вақтинча сақлаш учун қабул
қилинадиган товар буғдойни сақлаш харажатлари Жамғарманинг тижорат
вакили ва буғдой етиштирувчилар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ
2025 йил 1 январга қадар Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда ушбу
буғдойни ташиб келтириш учун транспорт, қабул қилиш ва харидорларга
юклаб жўнатиш харажатлари буғдой етиштирувчилар (фермер хўжаликлари
ҳамда бошқа буғдой етиштирувчилар) ҳисобидан амалга оширилиши
белгиланган.
Бироқ, жавобгар Жамғарманинг тижорат вакили сифатида даъвогар
билан товар буғдойни вақтинча сақлаш учун қабул қилиш ҳақида шартнома
тузилганлигини тасдиқловчи далилни тақдим қилмади.
Ўз навбатида, тарафлар ўртасидаги 24-39776/G-445-25-сонли фьючерс
шартномасида даъвогарнинг жавобгарга товар буғдойни вақтинча сақлаш
учун топшириши ҳақида шартлар мавжуд эмас.
Даъвогар ва жавобгар томонидан тақдим этилган юк хатларига кўра,
аксинча жавобгар юк жўнатувчи сифатида “Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖга
буғдой маҳсулотларини вақтинчалик сақлаш учун жўнатган.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасидаги 24-39776/G-445-25-сонли фьючерс
шартномасида даъвогар жавобгар орқали “Оқолтин дон маҳсулотлари” АЖ
ёки бошқа учинчи шахсга товар буғдойни жўнатиш ёхуд вақтинчалик сақлаш
учун етказиш ҳақида келишувлар ҳам мавжуд эмас.
Суд, жавобгар вакилининг суд мажлисида келтирилган важлари
хусусан, фермер хўжалигидан бошоқли дон(буғдой) вақтинчалик сақлаш учун
олинганлиги, даъвогардан олинган буғдойга 1 тоннага 2 994 000 сўмдан эмас,
2300 сўмдан тўланиши (нархлар ўзгарганлиги) ҳақидаги важларини инобатга
олиб бўлмайди деб ҳисоблайди.
Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-боб 3.1-банди
3-хатбошига кўра, 1.2-бандига асосан бир тонна маҳсулот учун томонлар
ўртасида келишилган ягона харид нархда тўланиши бўйича ҳисоб китоб
қилиниши белгиланган. Шартноманинг 1.2-бандида жавобгар даъвогарга
етказиб берилган маҳсулотга 1 тоннаси учун 2 994 000 сўм нархлар бўйича
маблағларни тўлаш мажбуриятини олган.
Шу билан бирга, шартноманинг 3 боб 3.1-қисми биринчи банди
бешинчи хатбошига кўра белгиланган тартибда 2024 йил ҳосилга харид
нархлари келишилгандан кейин ёки маҳсулотнинг нархи бошқача тарзда
ўзгарган ҳолларда, ушбу шартнома бўйича маҳсулот нархлари тегишли
равишда ўзгартирилиши белгиланган.
ФКнинг 432-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчиликда
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбуриятнинг моҳиятидан
келиб чиқмаса, сотиб олувчи товар ҳақини чакана олди-сотди шартномаси
тузилган пайтда сотувчи томонидан эълон қилинган баҳода тўлаши лозим.
Гарчи, жавобгар вакилининг важи бўйича Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июндаги 325-сонли қарорида буғдой
нархлар бўйича тўланиши, нархлар ўзгарганлигини келтириб ўтаётган
бўлса-да, бироқ тарафлар шартномага қўшимча равишда вақтинчалик сақлаш
ва маҳсулот нархига ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритилиши ҳақида
қўшимча равишда келишувлар тузилмаган.
ФКнинг 382-моддасига кўра, агар ушбу кодексда, бошқа қонунларда
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома
тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши
мумкин.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бундан ташқари, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисобварақфактураларга кўра, даъвогарга жавобгар 81 551 509,04 сўмлик аванс (маҳсулот
ва хизматлар) берганлиги аниқланди.
Даъвогар жавобгар томонидан бажарилган иш(хизмат)ларни
эътирозларсиз қабул қилиб олган ва электрон ҳисобварақ-фактуралар билан
тасдиқлаган.
Даъвогар даъвода 119 939 640 сўмлик 40,060 тонна ғалла
топширганлиги ҳақида ҳисобварақ-фактура тақдим қилганлигини инобатга
олиб, даъвогарга жавобгар 81 551 509,14 сўмлик аванс (маҳсулот ва
хизматлар) берганлиги тасдиғини топганлиги учун, суд даъвонинг
38 696 646 сўм асосий қарз ундириш қисмининг 38 388 130,96 сўм
(119 939 640 - 81 551 509,14 = 38 388 130,96) қисмини асосли деб ҳисоблашни
лозим деб топади.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, кенгашнинг жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 38 696 646 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги
даъво талабини қисман асосли деб ҳисоблаб, ушбу даъво талабининг
38 388 130,96 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни, қолган
308 515,04 сўм қисмни рад қилишни лозим топади.
Бундан ташқари кенгаш жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
19 345 323 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 263-моддаси биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий
назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида мазкур
шартномага мувофиқ топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин
товлагани учун жавобгар ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 15 фоиз
миқдорида жавобгарга жарима тўлаши, жаримадан ташқари жавобгар
даъвогарга тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати
ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати
ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
пеня тўлаши белгиланган.
Маълумки, ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор
мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва
ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг
бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня
ҳисобланади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Даъво аризанинг асосий қарз ундириш талабининг 38 388 130,96 сўм
қисми асосли деб топилганлиги, жавобгар тўловни 257 кунга
кечиктирганлигини ҳисобга олиб, суд кенгашнинг пеня ундириш ҳақидаги
талабини асосий қарзнинг 50 фоизи мифдорида, яъни 19 194 065,48 сўм
қисмини асосли деб топишни, қолган 151 257,52 сўм қисмини рад қилишни
лозим топади.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Бироқ, суд тарафларнинг мулкий аҳволини, жавобгарнинг
тадбиркорлик субъекти эканлигини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб,
асосли деб ҳисобланган 19 194 065,48 сўм пеня суммасини камайтириб,
4 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига
биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш
бўйича
ташкилий
чора-тадбирлар
тўғрисида”ги
ПҚ-3318-сонли Қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан
даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш ҳуқуқлар
берилган. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати
кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган.
Юқоридагиларга
кўра,
даъво
талаблари
қисман
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим
бўлган суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан
республика бюджетига асосли деб топилган ва қаноатлантирилган жами даъво
баҳоси 57 582 196,44 сўм қарзнинг (38 388 130,96 сўм + 19 194 065,48 сўм =
57 582 196,44 сўм) 2 фоизи яъни 1 151 643,93 сўм миқдорида давлат божи ва
даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни, даъвонинг рад
этилган асосий қарз ва пеня ундириш талаби бўйича эса давлат божини
ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-180, 186моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “U IRZ Q R
NQUL VI
NIY I” фермер хўжалиги
манфаатида Сирдарё вилояти Гулистон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Gulist n lust r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
даъвогар “U IRZ Q
R
NQUL VI
NIY I” фермер хўжалиги
фойдасига 38 388 130,96 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Gulist n lust r” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Давлат бюджетига 1 151 643,93сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков