← Назад
Решение #2896851 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 327 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/6733-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 16 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили М.Аликулова
(ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ rm ql ri” АЖ
манфаатида жавобгар “ rm ql ri” ФХ (СТИР
rm ql ri) ва қўшимча
жавобгар “ rm ql ri” ФХ ( rm ql ri4) ҳисобидан солидар тартибда
147 459 284 сўм асосий қарз, 35 411 388 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг (матнда кейинги ўринларда палата деб юритилади) даъвогар
“ rm ql ri” АЖ (матнда кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ rm ql ri” ФХ (матнда
кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар
“ rm ql ri” ФХ (матнда кейинги ўринларда қўшимча жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан солидар тартибда 147 459 284 сўм асосий қарз,
35 411 388 сўм пеня ва суд харажатларини ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
2025 йил 5 июнда суд мажлисига иштирок этган жавобгар раҳбари
асосий қарздорликни тан олишини ҳамда даъвонинг пеня суммасини рад
этишни сўради.
Қўшимча жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да,
суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда
кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига
мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни
улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг важларини
тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида
15.02.2023 йил тузилган 23/10-4-014УФ-сонли лизинг шартномасига асосан
1 (бир) дона “V K R 410” русумли ғалла ўриш техникаси етказиб берилган
ҳамда тегишли далолатнома асосида қабул қилиб олинган.
Мажбуриятнинг бажарилиш таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар
ҳамда кафил ўртасида кафиллик шартномаси имзоланган
Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда,
лизинг тўловларидан 2025 йилнинг 31 март ҳолатига 147 459 284 сўм
қарздорлик вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган
мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 292 – моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил
бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг
кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293 – моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига
боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб
топилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-банди ҳамда
Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли, бироқ
неустойкани энг кам миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам
бўлмаслиги лозим.
Суд юқоридагиларга асосан 147 459 284сўм асосий қарздорликни
қаноатлантиришни ҳамда юқоридаги қонун нормаларида назарда тутилган
ҳуқуқдан фойдаланиб, ундирилиши лозим бўлган пеня миқдорини
камайтиришни ҳамда пеня миқдорини 8 000 000 сўмга қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси,
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ rm ql ri” ФХ ва қўшимча жавобгар “ rm ql ri” ФХ
ҳисобидан даъвогар “ rm ql ri” АЖ фойдасига солидар тартибда 147 459
284 сўм асосий қарз, 8 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар “ rm ql ri” ФХ ва қўшимча жавобгар “ rm ql ri” ФХ
ҳисобидан солидар тартибда республика бюджетига 3 657 413,44 сўм давлат
божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов