← Назад
Решение #2896856 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 116 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1001-2504/34605-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 16 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида,
Р.Садуллоев
котиблигида,
даъвогар
вакили
–
А.Исаков(31.01.2025 йилдаги 10-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили
– раҳбар А.Исаков иштирокида, даъвогар “А.Исаков” МЧЖнинг жавобгар
“А.Исаков” МЧЖ ҳисобидан 31 890 000 сўм асосий қарз, 15 945 000 сўм пеня
ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “А.Исаков” МЧЖ (кейинги ўринларда – даъвогар ёки сотувчи)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “А.Исаков” МЧЖ
(кейинги ўринларда – жавобгар ёки харидор) ҳисобидан 31 890 000 сўм асосий
қарз, 15 945 000 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарвакили даъво талабларини
қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгарвакили даъво талабларини тан
олиб, корхонасида ёнғин чиққанлиги сабабли ҳозирги кунда молиявий аҳволи
оғирлиги эканлиги, шу боисидан даъво талабининг пеня ундириш қисмини
қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра,даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда –ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
— ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил
27 февралдаги 228-сон шартнома (кейинги ўринларда —шартнома) дан келиб
чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси
бўйича маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи товарни бошқа тарафга
топшириши, сотиб олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи
сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, сотувчи харидорга шартномада
назарда тутилган маҳсулотларини етказиб бериш, харидор эса уларни қабул
қилиб олиш ва маҳсулотлар пулини 100 фоиз тўлаб бериш мажбуриятини
олган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган
маҳсулотлар
жавобгар
томонидан
255 970 200 сўмлик
электрон
расмийлаштирилган
ҳисобварақ-фактура
ва
ишончномалар
билан
тасдиқланиб, қабул қилиб олинган.
Бироқ, жавобгар даъвогардан қабул қилиб олган маҳсулотлари учун
31 890 000 сўмлик тўловларни тўлаб бермаган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги эътирозномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан даъвогар фойдасига
31 890 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли
деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар кечиктирилган асосий қарз тўловлари учун
жавобгар ҳисобидан 15 945 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 6.3-бандида тўловлар кечиктирилгани учун харидор
сотувчига 04 фоиз миқдорида, бироқ 50 фоиздан ошмаган миқдорда пеня
тўлайди.
Даъвогар, жавобгар томонидан 31 890 000 сўм асосий қарз тўловлари
кечиктирилгани учун 2023 йил 12 июлдан бошлаб, 2024 йил 12 июлга қадар
бўлган кунлар учун, лекин асосий қарзнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда
15 945 000 сўм пеня ҳисоблаган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги
даъво талабини асосли ҳисоблайди.
Бироқ суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини
бажарганлик даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, пеня миқдорининг кўпайишига даъвогарнинг ўзи ҳам сабабчи
эканлигини, даъвогар томонидан шу вақтга қадар қарздорликни ундириш
чоралари
кўрилмасдан
қолганлигини,
шунингдек
кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни
4 465 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Олтинчи қисмига
биноан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
ИПК 116-моддасининг учинчи қисмига асосан суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг
суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан
ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига
мувофиқ ундирилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига
илова сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши,кичик тадбиркорлик
субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга
мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а” — “г” ва “е” кичик бандларида
кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
тўлашлиги белгиланган.
Даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади. Шу боисдан
даъвогар кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик
фаолияти доирасида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш чоғида,
олдиндан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаб
чиққан.
Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб
чиқилган 478 500 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
депозитига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни
ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 116, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “А.Исаков” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “А.Исаков” МЧЖ
фойдасига 31 890 000 сўм асосий қарз, 4 465 000 сўм пеня, 478 500 сўм давлат
божи ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “А.Исаков” МЧЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозитига 93 750 суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов