← Назад
Решение #2896860 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| онун | 19 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/6722-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 16 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар
прокурори ўринбосари Н.Абдукаримов, Палата вакили М.Шерназаров
(2025 йил 11 февралдаги 05-109-сонли ишончнома асосида), даъвогар
вакиллари Д.Улжаев (раҳбар), Б.Умаркулов (2025 йил 13 июндаги 13-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Туратов (2025 йил 2 июндаги
02-90-сонли ишончнома асосида), Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси вакили А.Головина (2025 йил 28 майдаги 01/20-32/4-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ K QURILIS S7” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Сирдарё кўприклардан
фойдаланиш” унитар корхонаси ҳисобидан 340 916 193 сўм бажарилган
ишлар ва хизматлар ҳақини ундириштўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (палата) даъвогар “ K QURILIS S7” масъулияти чекланган
жамияти(даъвогар) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига
жавобгар “Сирдарё кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонасига
(жавобгар) нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар
ҳисобидан 340 916 193 сўм бажарилган ишлар ва хизматлар ҳақини
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 16 майдаги ажрими билан Сирдарё вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси, 2025 йил 11 июндаги ажрими билан Сирдарё вилояти “Ягона
буюртмачи хизмати” ДУК ҳамда Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суднинг 2025 йил 2 июндаги ажримига асосан “Сирдарё кўприклардан
фойдаланиш” унитар корхонаси унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган
““ `z `lk ` rik” кластерининг Сирдарё вилоят филиали” давлат муассасасига
(жавобгар) билан алмаштирилган.
Суд мажлисида иштирок этган Палата ва даъвогар вакиллари даъво
аризани қўллаб қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, шартномага мувофиқ
ишлар
бажарилганлиги,
“сфетофор”лар
ўрнатилганлиги,
ишлар
бажарилганлигини
тасдиқловчи
ҳужжатлар
бир
тарафлама
расмийлаштирилганлиги
ҳақида
важлар
келтириб,
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз
билдириб, жавобгар шартномага мувофиқ бош пудратчи, даъвогар эса
ёрдамчи пудратчи эканлиги, шартноманинг “сфетофор”лар ўрнатиш қисми
бўйича буюртмачи мавжуд эмаслиги, пул маблағлари ажратилмаганлиги,
шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, ишлар
бажарилган бўлса-да, ишларни белгиланган тартибда қабул қилиш бўйича
ҳужжатлар расмийлаштирилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, Сирдарё вилояти
“Ягона буюртмачи хизмати” ДУК ҳамда Сирдарё вилояти автомобиль йўллари
бош бошқармаси вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси, Сирдарё вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК ҳамда
Сирдарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 8-моддасининг
биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик
шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин
фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик
ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга
келади.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган
2023 йил 7 августдаги ПШ-8/2023-сонли пудрат шартномасидан (пудрат
шартномаси) келиб чиққан.
ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича
бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан
маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар
қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Пудрат шартномасининг 1.1-бандига кўра, ёрдамчи пудратчи (даъвогар)
“Сирдарё кўприклардан фойдаланиш” унитар корхонаси тасарруфидаги Далат
ва маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўлларда тунги ёритиш устунлари ва
автомобиль ҳаракатларини тартибга солиб турувчи чироқлар ва устунлар
(светофор) ишларини бажариши, бош пудратчи (жавобгар) эса бажарилган
ишлар учун ҳақ тўлаши белгиланган.
Пудрат шартномасининг 2.1-бандида шартнома қиймати 2 000 000 сўм
деб белгиланиб, бироқ шартномада молиялаштириш манбаси ва бажарилиши
лозим бўлган ишларнинг аниқ манзили ҳамда шартлари кўрсатилмаган.
Ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
тушунтиришларидан
аниқланишича, пудрат шартномасига мувофиқ, даъвогар Сирдарё вилояти
Гулистон шаҳар умумшаҳар аҳамиятидаги “Навоий” кўчасидаги (И.Каримов
кўчасидан Президент мактабигача) электр ёритиш тизимларини ўрнатиш ва
Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р18а “А373 автойўлидан Гулистон
шаҳрига шаҳобча” автомобиль йўлининг 15+500 км ва 17+000 кмда светофор
ўрнатиш ишларини бажарган.
Шунингдек, жавобгар вакили тушунтиришларидан аниқланишича,
пудрат шартномаси бўйича жавобгар бош пудратчи бўлган бир пайтда, ушбу
шартноманинг тунги ёритиш устунларини ўрнатиш қисми бўйича буюртмачи
Сирдарё вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК эканлиги, жавобгар ва
Сирдарё вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” ДУКўртасида 2023 йил
20 июнда Q I-13-сонли пудрат шартномаси расмийлаштирилган. Мазкур
шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаган.
Бироқ, пудрат шартномасининг автомобиль ҳаракатларини тартибга
солиб турувчи чироқлар ва устунлар (светофор) ишларини бажариш қисми
бўйича буюртмачи мавжуд эмаслиги, лойиҳа-смета ҳужжатлари йўқлиги, пул
маблағлари ажратилмаганлиги аниқланди.
Қолаверса, пудрат шартномасининг автомобиль ҳаракатларини тартибга
солиб турувчи чироқлар ва устунлар (светофор) ишларини бажариш қисми
ФКнинг 646 ва 680-моддаларига мувофиқ, бош пудратчи (жавобгар)
томонидан қабул қилинмаган ҳамда бажарилган ишларни (унинг натижасини)
пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қабул
қилинганлиги ҳақида иккала тараф томонидан имзоланадиган далолатномалар
расмийлаштирилмаган.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(Қонун) 2-моддаси биринчи қисмининг 3-хатбошисига асосан ушбу
Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини
юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ
этилади.
Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига биноан ушбу Қонун
мақсадлари учун давлат буюртмачиларидеганда бюджет буюртмачилари,
яъни давлат органлари ва муассасалари, бюджет ташкилотлари, харид қилиш
тартиб-таомилларини амалга ошириш учун йўналтириладиган бюджет
маблағларини олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет
ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар, шунингдек корпоратив
буюртмачилар, яъни устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз
ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондида (устав капиталида)
ушбу модданинг 2-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган
ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик
шахслар, устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг
2-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами
50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар тушунилади.
Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартиб-таомилларини
амалга
ошириш
электрон
дўкон,
кичик
қийматли
хариднинг
соддалаштирилган тартиб-таомили, бошланғич нархни пасайтириш учун
ўтказиладиган аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, икки босқичли
давлат харидлари, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган
давлат харидлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан рухсат этилган харидларнинг бошқа рақобатли турларидан иборат.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим
Мазкур ҳолатда, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2023 йил
7 августдаги ПШ-8/2023-сонли пудрат шартномаси Қонунда кўрсатилган
харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш тартибида тузилиши
лозим бўлиб, бироқ даъвогар ва жавобгар томонидан пудрат шартномаси
Қонун талабларига мувофиқ тузилганлиги исботланмади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2023 йил 23 декабрдаги 306-сонли Пленум қарорининг
4-банди биринчи хатбошисида, агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати
шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи
билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши
назарда тутилган бўлиб, шартнома савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса,
бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги
ҳақида тушунтиришлар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 6бандига кўра, ФК 113-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, битим ФКда
белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли
ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, у ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаганлиги
сабабли ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
ФКнинг 116-моддаси мувофиқ қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий
эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи
қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра,с уд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, Қонунга мувофиқ мазкур пудрат шартномаси
фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга
ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда
тутилганлиги, шартнома Қонун талабларига риоя қилмасдан тузилганлигини
инобатга олиб, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 7 августдаги ПШ-8/2023сонли пудрат шартномасини ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши
сабабли палатанинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризаси киритилишида давлат божи
тўланмаганлиги, даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинганлигини
инобатга олиб, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, жами даъво
баҳоси 340 916 193 сўмнинг 2 фоизи, яъни 6 818 323,86сўм давлат божи ва
37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин.
“ K QURILIS
S7” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 6 818 323,86 сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар “ K
QURILIS S7” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков