← Назад
Решение #2896865 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2369-сон иш
Ховос тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
2025 йил 16 июнь
Боёвуттуманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар “Пахтаобод пахта
тозалаш” акциядорлик жамиятининг жавобгар «Z m n t ks lust r»
масъулияти чекланган жамиятидан 109 649 267 сўм асосий қарз ва
54 824 633 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган
ҳужжатарни, даъвогар вакили У.Ахмадқулов (21.05.2025 йилдаги №03/25-26сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Қаршиев (10.06.2025 йилдаги
№17-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Пахтаобод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
«Z m n t ks lust r» асъулияти чекланган жамияти(кейинги матнларда
“жавобгар”деб юритилади)дан 109 649 267 сўм асосий қарз ва 54 824 633 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ижара шартномаси асосида кўчмас
мулк жавобгарга ижарага берилгани, жавобгар мулкдан 6 ой давомида
фойдалангани, қисман 118 млн сўм тўланиб, 109 млн сўм тўланмасдан шу
миқдорда қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризага нисбатан эътирози
йўқлиги, ижара ҳақи тўлиқ тўланмаганлигини билдириб, пеня ундириш талаби
бўйича молиявий аҳволни инобатга олиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 11 сентябрда №01сонли бино-иншоотларни ижарага бериш шартномаси имзоланиб,
шартноманинг 1.1-бандида даъвогар ўзига тегишли бўлган Ховос туман
ҳудудидаги М.Улуғбек пахта қабул қилиш маскани бино-иншоотлар, асосий
воситалар
ва
ускуналарни
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги №914-сонли қарорига асосан
жавобгарга ижарага беришига келишилган.
Шартноманинг 2.1.-бандида жавобгар шартнома имзоланган ва обьект
топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида топширилган кундан бошлаб,
Сирдарё вилоят ҳокимининг 2018 йил 29 декабрдаги №572-сонли қарорида
кўрсатилган шкалалар (миқдор) бўйича ер солиғи ҳисобланган ҳолда, ойига
37 941 615 сўмдан, 1 йил учун 455 299 377 сўм миқдорда даъвогарга ижара
ҳақини тўлаш тартиби белгиланиб, 3.2.-бандида 2024 йил 11 сентябрдани
бошланиб, пахтани тўлиқ ташиб кетгунга қадар бўлган муддатга
топширилиши келишилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 535, 573моддаларига асосан мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи
ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
ФК 539, 574-моддаларига асосан мулк ижараси шартномаси бир йилдан
ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, ёзма шаклда тузилиши шартлиги, бир
йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш
шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган
пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2011 йил 1 декабрдаги 234-сон «Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик
қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида»ги Қарорида тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 11 сентябрда ижара обьектини топширишқабул қилиш далолатномаси имзоланиб мухрлар билан тасдиқланиб, мулк
ижарага топширилган.
2024 йил сентябрь-декабрь ва 2025 йил январь-февраль ойларига жами
6 ойга ижара тўлови бўйича электрон ҳисоб-варақ фактаралар тасдиқланиб
жами қиймати 227 649 690 сўмни ташкил этган.
2025 йил ижара тўлови ҳисобига 118 000 000 сўм тўланиб, қолган
109 649 690 сўм тўланмасдан қолган.
Баён этилганларга асосан суд, даъвонинг ижара тўловидан қарзни
ундириш талаби ҳужжатлар асосида тасдиқланган деб ҳисоблаб, ушбу талабни
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек даъво аризада жавобгардан 54 824 633 сўм пеня ундириш
сўралган.
Ушбу талабга ижара шартномасининг 7.1.-банди асос қилиниб, ушбу
бандда ижара тўлоив кечиктирилган хар бир кун учун 0,5% миқдорида лекин
бажарилмаган мажбуриятнинг 50% дан ошиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлашга келишилган.
ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФК 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
ФК 260-моддасида неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади
деб кўрсатилган.
Даъво аризада пеня ҳисб-китоби кўрсатилмаган, суд охирги ҳисоб-варақ
фактуранинг санаси 28.02.2025 йилдан даъво ариза санаси 20.05.2025 йилга
қадар бўлган 82 кунга пеня ҳисоблаб, 44 956 199,97 сўм пеняни асосли ва ушбу
талабни шу миқдорда муҳокама қилишни, қолган 9 868 433,53 сўм қисмини
асоссиз деб ҳисоблаб рад этишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан суд, пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши
мумкинлигини инобатга олиб, 6 000 000 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Мазкур ҳолатда суд, даъво ариза талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 109 649 267 сўм асосий қарз, 6 000 000 сўм
пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан
даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича 3 092 109,32 сўм давлат божи
тўловини жавобгар, рад этилган қисми бўйича 197 368,67 сўм давлат божи
тўлоивни даъвогар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қи л д и:
Даъвогар “Пахтаобод пахта тозалаш” акциядорлик жамиятининг
жавобгар «Z m n t ks
lust r» асъулияти чекланган жамиятидан
109 649 267 сўм асосий қарз ва 54 824 633 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Z m n t ks lust r» асъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар “Пахтаобод пахта тозалаш” акциядорлик жамияти фойдасига
109 649 267 сўм асосий қарз, 6 000 00 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «Z m n t ks lust r» асъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 3 092 109,32 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Пахтаобод пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан
Республика Бюджетига 197 368,67 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтирилиши)
бериши мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев