← Назад
Решение #2896866 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| Кодекс | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2450-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос тумани
2025йил 16 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья
ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон фермерлар Сирдарё
вилоят Гулистон туман Кенгашининг «Обод дала қувончи» фермер хўжалиги
манфаатида жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
166 821 919 сўм асосий қарз ва 83 410 959 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси асосида иқтисодий ишни кенгаш вакили С.Милтиқбоева (10.04.2025
йилдаги №03-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Қаршибаев
(10.06.2025 йилдаги №17-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида ўз
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Гулистон туман Кенгаши, «Обод
дала қувончи» фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
166 821 919 сўм асосий қарз ва 83 410 959 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида кенгаш вакили даъво талабларини қувватлаб
қувватлаб, қарздорлик 2024 йил пахта мавсумида вужудга келгани, жавобгар
минерал ўғит, ёқилғи ва уруғлик бергани, якуний тўловдан қисман маблағ
тўлангани ва қолган маҳсулот ҳақи тўлаб берилмагани, ушбу қарзга пеня
ҳисобланганлигини
билдириб,
қонуний
тартибда
даъвони
тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризага эътирози йўқлигини
билдириб, пеня ундириш талабини иқтисодий аҳволи оғирилигини инобатга
олиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида Ўзбекистон товар хом ашё
биржасида 2024 йил 12 яннварда №20240112-24-сонли пахта харид қилиш
бўйича шартнома имзолаб, шартноманинг 2.1-бандида даъвогар 2024 йил пахта
мавсумида шартномада кўрсатилган пахта маҳсулотини етказиб бериш,
жавобгар ўз навбатида уруғлик билан таъминлаш, маҳсулотни қабул қилиш ва
хақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, 2024 йил пахта
мавсумида шартномада кўрсатилган маҳсулот етказиб берилган, лекин жавобгар
ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан маҳсулот ҳақи тўлиқ тўлаб
берилмаган.
Натижада кенгаш даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб,
жавобгардан вужудга келган қарздорлик ва ҳисобланган пеняни ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақлилиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 465-моддасига
асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун
бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса
бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган
муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Суд мажлисида даъвогарлар маҳсулот ҳақидан қисман тўлов
тўланганлигини билдирдилар.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгарнинг 2024 йил пахта ҳосили учун жами
харажати 120 489 867 сўмни, даъвогарнинг топширган маҳсулот ҳақи
287 281 077 сўмни ташкил қилган.
Даъво аризада жавобгардан 166 821 919 сўм асосий қарз ундириш сўралиб,
жавобгар солиштирма далолатномада 145 240 576 сўм қарздорликни тан олган.
Суд, даъвонинг юқоридаги электрон шаклдаги ҳисоб-фактура ва бошқа
ҳужжатлар билан тасдиқланган 166 821 919 сўм асосий қарз ундириш қисмини
тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан асосий қарз муддати ўтган
кунларга ҳисобланган 83 410 959 сўм пеня ундириш сўралган.
Шартноманинг 5.6.-бандида топширилган маҳсулот ҳақи тўланмаган
тақдирда тайёрловчи муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун 0,5% фоиз
миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50% фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши келишиб олинган.
Пеня маҳсулот ҳақидан вужудга келган қарздорлик бўйича шартномага
асосан 2024 йил 31 декабрдан 2025 йил 20 майгача бўлган кунларга ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим
даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини
исботласа, у айбсиз деб топилади.
Кодекснинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон
қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш
жавобгарнинг кейинги фаолятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб
ҳисоблаб, пеня ундириш талабини 11 000 000 сўм миқдорида қаноталантиришни
лозим топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини қисман қаноталантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 166 821 919 сўм асосий қарз, 11 000 000 сўм пеня ва
37 500 сўм почта харажати ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасига
асосан
даъвонинг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 5 004 657,56 сўм давлат божи
тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Гулистон туман Кенгашининг
«Обод дала қувончи» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «Z m n t ks
lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 166 821 919 сўм асосий қарз ва
83 410 959 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан,
даъвогар «Обод дала қувончи» фермер хўжалиги фойдасига 166 821 919 сўм
асосий қарз, 11 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Z m n t ks lust r» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 5 004 657,56 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали,
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев