← Назад
Решение #2896884 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| онуни | 32 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3023-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 й л 13 юнь
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
– “SIRDARYA METAL ONSTRU TION” масъулияти чекланган жамияти
қўшма корхонасининг жавобгар – “SHUN YI BUILD ONSTRA TION”
масъулияти чекланган жамиятидан 672 732 500 сўм асосий қарзни ва
26 909 300 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар раҳбари А.Абдуразақов иштирокида
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“SIRDARYA METAL
ONSTRU TION” масъулияти чекланган
жамияти қўшма корхонаси (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади)
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “SHUN YI BUILD
ONSTRA TION” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“жавобгар”деб юритилади)дан 672 732 500 сўм асосий қарз, 26 909 300 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 127, 128, 170моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар
(вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво талабларини
қувватлаб, даъво аризаси судга киритганидан кейин ҳам қарздорлик
қопланмаганлигини, тарафлар ўртасида келгусида яна ҳамкорлик ишлари
амалга оширилиши мумкинлиги сабабли, пеняни камроқ ундиришни
сўраганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, даъво талабини иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига асосан, мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда
ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни
бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш
пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажрибаконструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг
бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади.
ФК 673-моддасига кўра, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун
сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлаши лозим.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 29 июнь куни
имзоланган №36-сонли шартнома имзоланган.
Шартноманинг 5.1-бандига кўра шартномани умумий қиймати
1 716 372 000 сўмни ташкил этган. Шартномани 6.1-бандига кўра, шартнома
қонуний кучга киргандан кейин буюртмачи шартнома қийматининг 50 фоизи
858 186 000 сўмни тўлаши белгилаган. Шартноманинг 6.2-бандида барча
материаллар қурилиш майдонларига олиб борилгандан кейин 30 фоиз
тўловни 514 511 600 сўмни, шартноманинг 6.3 бандида , қолган тўловнинг
20 фоизи- 343 274 400 сўмни металл конструкцияларни ўрнатгандан сўнг
3 кунлик муддат ичида тўлаб берилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича
белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга тегишли қурилиш
объектида умумий қиймати 1 716 372 000 сўмлик металл конструкцияларни
ўрнатган.
Ҳолбуки, даъвогар томонидан жавобгар қурилиш объектида умумий
қиймати 1 716 372 000 сўмлик металл конструкцияларни тайёрлаганлиги ва
ўрнатганлиги тўғрисида 2024 йил 25 сентябрда электрон-счёт юборган ва
жавобгар томонидан шу куни счёт-фактуралар эътирозсиз қабул қилинган.
Модомики, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида, товарларни (хизматларни) реализация
қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур
моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши
шартлиги, ҳисобварақ-фактура қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактуранинг ахборот тизимига электрон шаклда расмийлаштирилиши
белгилаб қўйилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, реализация
қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб
берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори
(ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда
назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани
тақдим этиши шарт.
Жавобгар томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича
Бухоро вилоятида жойлашган қурилиш объектида тайёрланган ва ўрнатилган
металл конструкциялар учун умумий қиймати 1 716 372 000 сўмлик сўм тўлов
қилиниши лозим бўлган ҳолда, 1 043 639 500 сўм тўлаб берилиб, қолган
672 732 500 сўм қарздорлик тўлаб берилмаган.
Даъвогарнинг жавобгар томонидан ўз мажбуриятни бажариш
ҳақида 2025 йил 05 февралда №18-сонли талабнома юборилган бўлса-да
қарздорлик тўлаб берилмаган.
Жавобгарнинг 672 732 500 сўм қарздорлиги ишдаги мавжуд шартнома,
ҳисоб-фактуралар, таққослаш далолатномаси ва даъвогар вакилининг суд
муҳокамаси давомида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Даъвогарнинг ишларни бажарилганлиги ишдаги мавжуд шартнома,
ҳисоб-фактура, лойиҳа-смета ҳужжатлари, тўловни қисман жавобгар
томонидан амалга оширилганлиги ва даъвогар вакилининг суд муҳокамаси
давомида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг 672 732 500 сўм асосий
қарздорликни ундириш талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 672 732 500 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 26 909 300 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунининг
32-моддасида Етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан
ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди, деб белгиланган.
Суд муҳокамасида даъвогар пеня масаласига тўхталиб, жавобгар
қарздорликни тўлашни 7 ойдан зиёдроқ вақтга кечиктирган бўлса-да, тўловлар
кечиктирилган қарздорлик тўловининг 10 куни учун пеня ҳисобланганлигини
билдирди. (672 732 500*0,4%*10 кун=26 909 300 сўм)
Суд иш ҳужжатларини ва пеня ҳисоб китобини ўрганиб,
даъвогарнинг жавобгардан 26 909 300 сўм пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди ва уни шу миқдорда ундиришни лозим топади.
Шунингдек, суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда
2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг
талабига мувофиқ, олдиндан тўланган 6 996 418 сўм давлат божини ва
37 500 сўм почта харажати жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни
лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал Кодекси 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар “SIRDARYA METAL
ONSTRU TION” масъулияти
чекланган жамияти қўшма корхонасининг жавобгар “SHUN YI BUILD
ONSTRA TION” масъулияти чекланган жамиятидан 672 732 500 сўм асосий
қарз, 26 909 300 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар“SHUN YI BUILD ONSTRA TION” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар “SIRDARYA METAL ONSTRU TION” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси фойдасига 672 732 500 сўм
асосий қарз, 26 909 300 сўм пеня, 6 996 418 сўм давлат божи тўлови ва
37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова