Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2897 Дата решения 12.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси
Source ID 43447b8e-f5c5-4a0d-96cc-f80404ca162e Claim ID PDF Hash 0dcce32bf78780d4... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
ИПК 216-моддаси ИПК 216 law
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
онуннинг 42-моддаси онуннинг 42 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуннинг 29-моддаси онуннинг 29 law
давлат харидларида жараёнидаги чекловларга оид 46-моддаси давлат харидларида жараёнидаги чекловларга оид 46 law
онунининг 42-моддаси онуни 42 law
ИПКнинг 114-моддаси ИПКнинг 114 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/2897-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 12 июнь Сирдарё туманлараро иқтисодий иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасасига нисбатан қўлланилган 46 915 045,80 сўм молиявий жариманинг тўланмай қолган 35 915 048,80 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва қўлланилган молиявий жаримани Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ғазначилигининг ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундириш тўғрисидагидаъво аризасибўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари М.Хусанова (10.01.2025 йилдаги 01-04/60-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Ш.Бурхонов (07.04.2025 йилдаги ишончнома асосида), Сирдарё туман прокурори катта ёрдамчиси А.Джайнаров иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар, аризачи деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га қўлланилган 46 915 045,80 сўм молиявий жариманинг тўланмай қолган 35 915 048,80 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш ва қўлланилган молиявий жаримани Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ғазначилигининг ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза талабларини қувватлаб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз кўрсатмаларини бериб, қўлланилган молиявий жаримани тез кунларда бартараф этилишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор катта ёрдамчиси аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. ИПКнинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. ИПК 216-моддасига мувофиқ, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади. ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги 684-сонли Қонуннинг 42-моддасида иштирокчини харид қилиш тартибтаомилларида иштирок этишдан четлаштириш шартлари келтирилган бўлиб унга кўра иштирокчи харид қилиш ҳужжатларнинг малака, техник ва тижорат талабларига жавоб бермаса танловдан четлаштирилиши керак. Ушбу қонуннинг 46-моддасига кўра, давлат харидлари жараёнида иштирокчиларни камситишга, бошқа иштирокчиларга зарар етказган ҳолда бир иштирокчига имтиёзлар ёки преференциялар тақдим этишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддасида, савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар савдоларнинг битта ёки бир нечта иштирокчисига савдоларда иштирок этиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан ахборотдан фойдаланиш орқали имтиёзли шартшароитлар яратиш савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар қаторига киритилган Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар муассасада Бюджет кодекси талаблари ижроси, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг сарф қилиниши юзасидан текшириш ўтказилаётганлиги сабабли Ховос транспорт прокуратураси 2024 йил 09-октябрдаги 10/5-145606/24-сонли хат билан аризачига мурожаат қилиб, мутахассис ажратишни сўраган. Сирдарё вилоят Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармасининг 2024 йил 29-октябрдаги 199-СБсонли буйруғи билан бошқарма ходими Ш.Джуманов томонидан жавобгар фаолиятида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунларнинг ва бошқа соҳага оид қонуности ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ўрганиш ўтказилган. Ўтказилган текширув натижасида муассаса томонидан “ t nd r.uz .uz платформаси орқали бир қатор давлат харидларини ўтказиш билан боғлиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган. Хусусан: “ t nd r.uz .uz платформаси орқали 14.02.2024 йилда корхонага қарашли А373 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш автомобил йўлининг 45 км.га светофор ўрнатиш ишларини амалга ошириш” бўйича 2343174-лот билан 95 000 000 2343186-лот билан корхонага юк ташиш хизматларини амалга ошириш учун техника ижараси 14.02.2024 йилда 220 000 000 сўмлик шартнома тузилган, 28.02.2024 йилда 55 000 000 сўмга М 34 автомобиль йўлининг автомобиль йўлининг 100+200 км оралиғида мавжуд бўлган светофорни таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича 2345582-лот билан, 2345617-лот билан М 34 автомобиль йўлининг 96+200 км оралиғига светофор ўрнатиш ишларини амалга ошириш бўйича 28.02.2024 йилда 95 000 000 сўмлик шартнома тузилган, 2345620-лот билан М 34 автомобиль йўлининг 96+800 км оралиғига светофор ўрнатиш ишларини амалга ошириш бўйича 28.02.2024 йилда 225 000 000 сўмлик шартнома тузилган, 2353799-лот билан корхонага махсус техникаларни ижрога олиш бўйича 14.04.2024 йилда 450 000 000 сўмга савдолар ўтказилган, 06.05.2024 йилда 43 000 000 сўмга тракторлар учун айланувчи барабанли ўроқ машинасини харид қилиш учун 2359253-лот тузилган, 2363787-лот билан юк ташиш хизматини амалга ошириш учун техника ижараси бўйича 22.05.2024 йил 345 000 000 сўмлик савдо ўтказилган, 2370665-лот билан 21.06.2024 йилда 35 834 860 сўмлик қум-шағал аралашмаларини етказиб бўйича шартнома тузилган. Бундан кўринадики, жами 1 563 834 860 сўмлик жами 9 та энг яхши таклифларни танлаб олиш учун ўтказилган савдолар ўтказилган. Аммо иштирокчилар томонидан танлов мезонларига оид ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса-да, савдодан четлаштириш керак бўлган ҳолатда, асоссиз баллар билан баҳоланган. Бу билан “Давлат харидлари тўғрисида”ги 684-сонли Қонуннинг 42-моддаси талаблари бузилган. Яъни, иштирокчининг харид қилиш ҳужжатлари малака, техник ва тижорат талабларига жавоб беришини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса-да, танлов иштирокчиси харид комиссияси томонидан харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлаштирилмаган. Шунингдек, давлат харидларида жараёнидаги чекловларга оид 46-моддасига кўра харидлар жараёнида иштирокчиларни камситишга, бошқа иштирокчиларга зарар етказган ҳолда бир иштирокчига имтиёзлар ёки преференциялар тақдим этиш билан боғлиқ талабларга риоя этилмаган. Ушбу ҳолатда жавобгар “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси 2-қисми талабларини бузиб, савдоларни қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш, савдоларда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатни содир этган. Юқоридаги аниқланган ҳолат бўйича бошқарма томонидан ВМҚ 225-сонли қарорга асосан 2024 йилнинг 16 декабрь санасида 1-12-2024/131сонли иш қўзғатилган. Махсус комиссия томонидан 2024 йилнинг 16 декабрь санасида 1-12-2024/131-сонли Қарор ва ушбу қарор ижроси бўйича кўрсатма берилган. Қарорга кўра “Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш” Давлат муассасаси томонидан жами 9 та 1 563 834 860,00 сўмлик шартномаларда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси 2-қисми талаблари бузилган деб топилган ва 29-модда биринчи қисмининг 5-бандига асосан жами 9 та 1 563 834 860,00 сўмлик шартномалар бўйича 1 563 834 860,00 х 3 фоиз = 46 915 045,80 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланган. Ушбу кўрсатма ижросини таъминланиши учун 1 ой муддат этиб белгиланган. Жавобгар ихтиёрий равишда 11 000 000 ўн миллион сўм миқдорида молиявий жаримани тўлаган. Бироқ, жавобгар томонидан жариманинг қолган 35 915 048,80 сўм миқдорини тўлаш учун ҳеч қандай ҳаракат амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 42-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун молиявий санкциялар пул ундириш (жарималар) тарзида қўлланилиши, рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларининг савдоларга оид қисмини бузганлик учун — савдоларнинг хўжалик юритувчи субъект бўлган иштирокчиларига, давлат харидлари доирасидаги корпоратив буюртмачиларга, электрон савдолар операторларига, ташкилотчиларга — савдолар предмети бошланғич нархининг 3 фоизи миқдоридажарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилган. Жавобгар томонидан 1 563 834 860 сўмлик тендерларда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунининг 42-моддаси ва 46-моддаси, Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги иш ҳужжатлари ва тарафларнинг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгарга нисбатан тўланмай қолган 35 915 048,80 сўм молиявий жарима қўллаш талабини асосли деб ҳисоблайди ва ушбу талабни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгарга қўлланилган молиявий жаримани Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағи (СТИР 201122919, Тошкент шаҳри, Марказий банк, МФО 00014, ШҲР 4014228608242203430458278)га ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 4126-сон қарори билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда жамғарма деб юритилади) ташкил этилган бўлиб, рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун Давлат бюджетига йўналтирилган молиявий жарималар суммасининг Жамғармага қайтариладиган 50 фоизи жамғармани молиялаштириш манбаларидан бири сифатида кўрсатилган. Юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгарга нисбатан қўлланилган молиявий жаримани Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 19.12.2020 йилдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли пленум қарорининг 6-бандига кўра, тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдори даъвогар (аризачи) судга мурожаат қилаётган талабининг турига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган ставкалар бўйича аниқланади. Давлат божи миқдори аризачи судга мурожаат қилаётган талабга боғлиқ бўлади ва белгиланган ставкалар бўйича аниқланади. Бир нечта мустақил талаблардан иборат бўлган аризалардан давлат божи ҳар бир талаб бўйича алоҳида, аризалар учун белгиланган тегишли ставкалар бўйича ундирилади. ИПКнинг 114-моддаси биринчи қисми 1-бандига кўра, пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича даъво баҳоси ундириладиган суммадан келиб чиққан ҳолда аниқланади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилган. Юқоридагиларга кўра, суд, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, даъво талабининг молиявий жарима қўллаш талаби бўйича давлат божини ундирувсиз қолдиришни, қўлланилган молиявий жаримани Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига ундириш талаби бўйича жавобгардан республика бюджетига 718 300 сўм давлат божини, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 114, 118, 215, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасасига нисбатан 35 915 048,80 сўм молиявий жарима қўлланилсин. Қўлланилган молиявий жарима Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ягона 23402000300100001010 ғазна ҳисобварағига (СТИР 201122919, Тошкент шаҳри, Марказий банк, МФО 00014, ШҲ/Р 4014228608242203430458278) ғазна ҳисобварағига ундирилсин. Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасасидан: -Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси фойдасига 37 500 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 718 300 сўм давлат божи ундирилсин Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят (протест келтириш) қилиш мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова