← Назад
Решение #2896894 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/6645-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 12 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – А.Исаков(06.02.2025
йилдаги 36/01/14/505-сон ишончнома асосида), жавобгар вакили –
А.Исаков(12.06.2025 йилдаги 01-01/1083-сон ишончнома асосида) ва
Гулистон шаҳар прокурорининг ўринбосари Н.Абдукаримов иштирокида,
даъвогар “А.Исаков” АЖнинг жавобгар А.Исаков давлат муассасаси
ҳисобидан 175 042 897 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб,қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “А.Исаков” АЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар А.Исаков давлат
муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 175 042
897 сўм табиий газ ҳақини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси ва Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ва
Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига биноан Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд, ишни Сирдарё вилояти Молия бошқармаси ва
Ғазначилик хизмати бошқармаси вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва тақдим
этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларни баён қилиб, ундирилиши талаб қилинган қарздорлик
жавобгар томонидан қопланмаганлиги тушунтириб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризада
келтирилган важларни тан олиб, тўлаб берилишини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025 йил 18 февралда 1230220256-сонли “Табиий газни улгуржи
истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш” шартномаси (кейинги
ўринларда - шартнома) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар ўз зиммасига газ тармоқлари
орқали жавобгарнинг келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни
мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш
мажбуриятини, жавобгар эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни
қабул қилиш мажбуриятини ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз
муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.6-бандига биноан жавобгар ҳар ойнинг 10 санасига
қадар аввалги ойда истеъмол қилинган газ учун якуний ҳисоб-китобни амалга
ошириши кераклиги белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, газ тармоқлари орқали
жавобгарга 2025 йилнинг январь, февраль ва март ойларида жами
175 042 897 сўмлик табиий газ етказиб берган.
Жавобгар истеъмол қилинган табиий газ ҳақини ўз вақтида тўлаш
чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида жами 175 042
897 сўмлик табиий газ ҳақидан қарзи вужудга келган.
Истеъмол қилинган табиий газ ҳақи тарафлар ўртасида электрон
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланган.
Даъвогарнинг истеъмол қилинган табиий газ ҳақи бўйича юзага келган
қарз суммасини тўлаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан жами 175 042 897 сўм табиий газ ҳақини ундиришни
сўраган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 175 042 897 сўм қарздорлик факти иш
ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома ҳамда
даъвогар ва жавобгар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари
ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
175 042 897 сўм табиий газ ҳақини ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонун тасдиқланган давлат божи
ставкаларининг миқдорлари 2-банди бандида иқтисодий судга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво
миқдорининг 2 фоизи миқдорида (175 042 897 х 2%=)3 500 857,94 сўм давлат
божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “А.Исаков” АЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар А.Исаков давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “А.Исаков”
АЖ фойдасига 175 042 897 сўм табиий газ ҳақи ва 37 500 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар А.Исаков давлат муассасаси ҳисобидан давлат бюджетига
3 500 857,94 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов