← Назад
Решение #2896896 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2090-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 12 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, аризачи Сирдарё вилоят
солиқ бошқармасининг жавобгар «Ek q g z» масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги қўшма корхонага нисбатан 5 089 412 111,05 сўм молиявий жарима
қўллаш тўғрисидаги аризаси асосида иқтисодий ишни аризачи вакили
М.Игамназаров (03.01.2025 йилдаги №30-00002-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили М.Тошпўлатов (15.04.2025 йилдаги №11-сонли ишончнома
асосида) лар иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, куйидагиларни,
аниқлади:
Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси (кейинги матнларда “аризачи” деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, «Ek q g z» масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона (кейинги матнларда
“жавобгар”деб юритилади) га нисбатан 5 089 412 111,05 сўм молиявий жарима
қўллашни сўраган.
Суднинг 2025 йил 08 майдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят
Божхона бошқармаси ва АТ Капиталбанк низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Суд муҳокамасида аризачи вакили жавобгар экспорт-импорт
шартномалари бўйича вужудга келган дебитор қарздорлик тўлиқ бартараф
этилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили қарздорлик тўлиқ бартараф
этилганлиги, импорт шартнома бўйича маҳсулот тўлиқ импорт
қилинганлигини билдириб, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб, даъвони
рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тақдим
этилган ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Хусусан жавобгар 2020 йил 08 октябрда чет эллик хамкори K r t
Ov rs s S P E L D билан 207127843305763424210200001сонли импорт
шартномаси асосида шартномавий муносабатга киришиб, 1 120 703 АҚШ
доллари миқдорида дебитор қарздорлик вужудга келганнатижада аризачи
марказий банк маълумоти ва бошқа маълумотлар асосида, жавобгарнинг
импорт шартнома бўйича муддати ўтказиб юборилган жами 1 120 703 АҚШ
доллар қарздорликнинг 35% фоизини Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг 2025 йил 03 февраль ҳолатига доллар курсини 12 975,05 сўмга
кўпайтириб,
5 089 412 111,05 сўммиқдорида Бюджетга қўшимча жарима тўлаш ёки
10 кунлик муддатда, асослантирилган эътироз ёки муддати ўтган дебитор қарз
ундирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги
электрон талабномани жавобгарга юборган.
Жавобгар
томонидан
талабномага
белгиланган
муддатда
асослантирилган ёки ўз эътирозлари баён қилинган жавоб хати аризачига
тақдим этилмаган.
Муқаддам айни бир асос, предмет ва иштиокчилар ўртасида
4-1203-2401/2-сонли иқтисодий иш бўйича суднинг 15.02.2024 йилдаги ҳал
қилув қарори билан импорт шартнома мажбурияти бўйича1 120 703 АҚШ
долларга 5% миқдорида жарима қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги №283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг
23-24-бандларига асосан импорт ва экспорт контрактлари бўйича тўлов амалга
оширилган ёки бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган
санадан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича чет элдан
хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини
ёки
пул
маблағларининг
қайтарилишини
Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун
(кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектларга 5%, 10% ва 35% фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима қўлланилади.
Лекин жавобгар томонидан судга тақдим этилган Капиталбанк ва
божхона органи маълумотларида жавобгарнинг импорт шартномаси бўйича
вужудга келган 1 120 703 АҚШ доллар миқдоридаги қарздорлик
03.06.2025 йил ҳолатига тўлиқ бартараф этилган ёки шу миқдорда импорт
амалга оширилган.
Низомнинг 28-бандига асосан аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)»
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда, жарима қўллаш масаласи судда кўриб
чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши
таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади.
Мазкур ҳолатда суд, жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган
пайтда қарздорлик бартараф этилганлиги сабаблиаризани қаноатлантиришни
рад этишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасига асосан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
лекин ариза электрон шаклда берилганлиги сабабли почта харажати
тўланмаган, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат
божи тўғрисида”ги №600-сонли Қонуни 9-моддаси 1-қисми 19-бандига
кўра,аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли давлат божи
ва почта харажати тўловини ундирувсиз қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар «Ek q g z»
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонага нисбатан
5 089 412 111,05 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантирилш рад этилсин.
Иш бўйича тарафлар давлат божи тўловидан озод қилинганлиги
сабабли, давлат божи ва почта харажати ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судига апелляция шикояти (протест) берилиши мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев