Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/1966 Дата решения 12.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Oq h ng l r n
Source ID 06777e27-8cec-40d6-a655-460a871f6ea0 Claim ID PDF Hash 58b5f79987387b2f... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/1966-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 12 июнь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, аризачи Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар «Oq h ng l r n » масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 8 904 397 863,79 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисида электрон шаклдаги аризаси асосида иқтисодий ишни аризачи вакили М.Игамназаров (03.01.2025 йилдаги №30-00002-сонли ишончнома асосида) жавобгар рахбари Б.Эшбаев иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, куйидагиларни, аниқлади: Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси (кейинги матнларда “аризачи” деб юритилади) судга электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилиб, «Oq h ng l r n » масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади) га нисбатан 8 904 397 863,79 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Суднинг 2025 йил майдаги ажрими билан ишга Сирдарё вилоят Божхона бошқармаси ва банк низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд муҳокамасида аризачи вакили жавобгар экспорт ва импорт шартномалари бўйича вужудга келган қарздорликларни ундириш ва импорт қилиш бўйича чораларни кўрмасдан белгиланган муддатни ўтказиб юборганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар рахабри аризага нисбатан эътирози йўқлиги муқаддам хам суд ҳужжати билан жарима қўлланилгани, хозирги кунда экспорт ишлари олиб брилаётгани ва 1-2 ой ичида қарздорлик тўлиқ бартараф қилинишини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Аризада баён қилинишича жавобгар чет эллик хамкорлари билан экспорт шартномалари асосида муносабатга киришиб, экспорт қилинган товарлар ҳақи (маблағлар)ни қайтариш чораларини кўрмаганлиги натижасида жами 1 864 249,12 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлик вужудга келган. Хусусан 02.06.2021 йилда чет эллик хамкори (Россия Ф) «Фролова» (МЧЖ) билан 202599355306830180210100001-сонли экспорт шартномасига асосан 11 565 АҚШ долларни; 06.08.2021 йилда чет эллик хамкори (Тожикистон) «Мунаваров Ихромжон Рустамбекович» билан 202599355306830180210100003-сонли экспорт шартномасига асосан 5 887,50 АҚШ долларни; 19.08.2021 йилда чет эллик хамкори (Тожикистон) «Рачабов Абдуали Хайдарович» билан 202599355306830180210100004-сонли экспорт шартномасига асосан 5 887,50 АҚШ долларни; 25.05.2023 йилда чет эллик хамкори (Озарбойжон) «Qizil L gist Ll » билан 206916313306830180230100003-сонли экспорт шартномасига асосан 917 020,16 АҚШ долларни; 25.05.2023 йилда чет эллик хамкори (Қозоғистон) ТОО «БК Фрут агро» билан 206916313306830180230100004-сонли экспорт шартномасига асосан 124 544,77 АҚШ долларни; 01.10.2023 йилда чет эллик хамкори (Қозоғистон) ИП «Gr n fruit» билан 206916313306830180230100005-сонли экспорт шартномасига асосан 570 887,25 АҚШ долларни; 06.11.2023 йилда чет эллик хамкори (Қозоғистон) ИП «Бейсен» билан 206916313306830180230100006-сонли экспорт шартномасига асосан 229 644,44 АҚШ долларни ташкил этган. Муқаддам айни бир асос, предмет ва иштирокчилар ўртасида 4-1203-2201/916-сонли ва 4-1203-2301/581-сонли иқтисодий ишлар кўрилиб, суднинг ҳал қилув қарорлари билан «Мунаваров Ихромжон Рустамбекович» билан 202599355306830180210100003-сонли ва «Рачабов Абдуали Хайдарович» билан 202599355306830180210100004-сонли экспорт шартномалари бўйича 5%, «Фролова» (МЧЖ) билан 202599355306830180210100001-сонли экспорт шартномаси бўйичажавобгарга қарздорлигига нисбатан 5% ва 10% миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган. Аризачи марказий банк маълумоти ва бошқа маълумотлар асосида, жавобгарнинг экспорт шартномалари бўйича, муқаддам қўлланилган 5% ва 10% жарималар чегирилиб, инобатга олинган ҳолда, муддати ўтказиб юборилган жами 1 864 249,12 АҚШ доллар қарздорликка 5%, 10% ва 35% фоизини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 15 апрель ҳолатига доллар курсини 12 969,56 сўмга кўпайтириб, жами 8 904 397 863,79 сўммиқдорида Бюджетга қўшимча жарима тўлаш ёки 10 кунлик муддатда, асослантирилган эътироз ёки муддати ўтган дебитор қарз ундирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги электрон талабномани жавобгарга юборган. Жавобгар томонидан талабномага белгиланган муддатда асослантирилган ёки ўз эътирозлари баён қилинган жавоб хати аризачига тақдим этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги №283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 23-24бандларига асосан импорт ва экспорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган ёки бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини Низомнинг 23, 24 ва 241бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар, деб кўрсатилган. Ишни кўриш кунига қадар дебитор қарздорлик ундирилмаган ва қарорда назарда тутилган муддат ўтган. Аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан экспорт (импорт) шартномалари бўйича дебитор қарзларнинг муддати кечиккан ва ўтказиб юборилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарзнинг 5%, 10% ва 35% фоизи жами 8 904 397 863,79 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Ишга жалб қилинган Божхона органи томонидан тақдим этилган маълумотларда, жавобгарга нисбатан жарима қўлламасликка асос бўлувчи ҳолатлар тасдиқланмади. Ушбу ҳолатда суд, жавобгар экспорт (импорт) шартномалари бўйича дебитор қарзларини қарорда кўрсатилган муддатларда ундириш чорасини кўрмаганлиги сабабли, ушбу муддати ўтган дебитор суммасининг 5%, 10% ва 35% фоизи миқдорида Республика Бюджети даромадига қўшимча жарима тўлашини асосли деб ҳисоблаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатларига асосан аризани тўлиқ қаноатлантириб, ариза электрон шаклда бўлганлиги ва почта харажати тўланмаганлиги сабабли жавобгарга нисбатан Республика Бюджетига 8 904 397 863,79 сўм миқдорида жарима қўллашни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан давлат божини жавобгар зиммасига юклашни, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги №600-сонли Қонуни 9моддаси 1-қисми 19-бандига кўра,аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли давлат божи ва почта харажати тўловини ундирувсиз қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар «Oq h ng l r n » масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 8 904 397 863,79 сўм молиявий жаримақўллаш тўғрисидаги электрон шаклдаги аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Oq h ng l r n » масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 8 904 397 863,79 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилсин. Жаримани Республика Бюджетига ундириш Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Иш бўйича давлат божи ва почта харажати ундирувсиз қолдирилсин. Суд ҳужжати ижроси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги №283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28-банди асосида ижро этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кун муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция шикояти (протест) берилиши мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев