← Назад
Решение #2896906 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/7475-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 11 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили С.Мирзақулов (2025 йил 8 апрелдаги УД-14/745-сонли
ишончнома асосида), жавобгар вакили У.Ҳайдаров (ишончномасиз)
иштирокида, даъвогар “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “ RL S
K R” фермер хўжалиги ҳисобидан 17 438 239 сўм
асосий қарздорлик ва 31 171 954 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ ududi
l ktr t rm ql ri” АЖ (даъвогар) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда “ RL S
K R” фермер хўжалиги
(жавобгар) ҳисобидан унга етказиб берилган электр-энергия учун
17 438 239 сўм асосий қарз ва 31 171 954 сўм пеня ундиришни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъвогарнинг Гулистон туман электр таъминоти
корхонаси ва жавобгар ўртасида 2023 йил 29 мартдаги 546-сонли электр
энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома (шартнома) тузилганлиги,
жавобгарнинг электр энергиясини ҳисоблаш ускунаси орқали истеъмол
қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб қилинганда 2025 йил 1 май ҳолатига
17 438 239 сўм асосий қарздорлик ва тўловини вақтида амалга оширмаганлиги
учун 31 171 954 сўм пеняни ташкил қилиши, даъвогарнинг жавобгарга 2025
йил 19 майда қарздорликни бартараф қилиш борасида талабнома берган
бўлишига қарамасдан жавобгар мавжуд қарздорликни бартараф қилмаганлиги
кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасидаги тузилган шартномага асосан жавобгарга
электр энергияси етказиб берилганлиги, 2025 йил 1 май ҳолатига
17 438 239 сўм асосий қарз ва 31 171 954 сўмпеня ҳисобланганлиги,
2024 йилда жавобгарнинг асосий қарздорлиги юқори бўлганлги, пеня суммаси
2023-2025 йиллар давомида вужудга келган асосий қарзга нисбатан
ҳисобланганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвона эътиро
билдириб, қарздорликни сўндириш чорасини кўраётганлигини тушунтириб,
пеня суммасини камайтиришни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг
иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг вакилининг тушунтиришларидан
аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга электр
энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган
тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса истеъмол
қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган.
Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 май ҳолатига
17 438 239 сўм асосий қарзи қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарни шартнома бўйича юзага келган
қарздорлик суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда
огоҳлантирган ва ёзма равишда унга талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини
оқибатсиз қолдириб, истеъмол қилинган энергия ҳақи учун тўловни бугунги
кунга қадар асоссиз равишда амалга оширмай келган.
Шу сабабли даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисида
талаб билдирилган.
Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича
17 438 239 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, ишда иштирок этувчи шахс вакилининг
суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар
каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 17 438 239 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
17 438 239 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 31 171 954 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Шартноманинг 3.12-бандининг тўртинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб
ойининг кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади
ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг
0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан, суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талабини пеня суммаси 2023-2025 йиллардаги қарздорлик
учун ҳисобланганлигини инобатга олиб, шартнома шартларига кўра асосли
деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий
аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳамда даъвогарнинг
манфаатларини инобатга олиб, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги
тушунтиришларига таяниб, ундирилиши талаб этилаётган 31 171 954 сўм пеня
суммасини камайтириб, 8 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни,
пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига
биноан, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлигини инобатга
олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
жами даъво баҳоси 48 610 193 сўмнинг 2 фоизи, яъни 972 203,86 сўм
миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118,127, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ RL S
K R” фермер хўжалиги ҳисобидан“ ududi
l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамиятифойдасига17 438 239 сўм асосий
қарз,8 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “ RL S
K R” фермер хўжалиги ҳисобидан
республика бюджетига 972 203,86 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)
берилиши мумкин.
Судья
М.А. Холиков