← Назад
Решение #2896909 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/7481-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 11 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили Ш.Бобобеков (2025 йил 6 февралдаги
36-01-14/505-сонли
ишончнома
асосида)
иштирокида,
даъвогар
“ ududg zt ’min t” акциядорлик жамиятининг жавобгар “D Q N
D
ISSIQ N
K
L KSI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
33 010 500 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ ududg zt ’min t”
акциядорлик
жамияти
(даъвогар)
ва
“D Q N
D ISSIQ N K
L KSI” масъулияти чекланган жамияти
(жавобгар) ўртасида 2024 йил 14 декабрда 1231230018-сонли табиий газ
улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 4.3-бандига кўра, истеъмолчи (жавобгар) етказиб
берилган табиий газ ҳақини олдиндан тўловни амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Жавобгар етказиб берилган газ учун 33 010 500 сўмлик газ ҳақи бўйича
тўловларни амалга оширилмаган.
Жавобгар томонидан мавжуд қарздорликни қопланмаганлиги сабабли
низо юзага келиб, даъвогар Гулистон туманлараро иқтисодий судига мурожаат
қилган ҳамда жавобгардан 33 010 500 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларга суд
даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча
далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга
тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо
унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз ишдаги ва
тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгарнинг қарздорлиги мавжудлиги, даъво ариза судга тақдим
қилингандан сўнг тўлов бўлмаганлигини билдириб, даъво аризасини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва
қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
ФК 478-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунчиликда,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть
маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига
нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор
ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Аниқланишича, даъвогар 2025 йил апрель ойи учун истеъмол қилинган
табиий газ учун 33 010 500 сўмлик газ ҳақи бўйича тўловлар амалга
оширилмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 33 010 500 сўм қарздорлиги ҳолати
фактлари иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура,
солиштирма-даололатнома, огоҳлантириш хати, маълумотнома, тараф
вакилининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан
ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан асосий қарз ундириш
тўғрисидаги талаби асосли тақдим этилганлиги, жавобгар етказиб берилган
табиий газ учун қарздорликни қопламаганлигини инобатга олиб, даъво
талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 33 010 500 сўм
асосий қарз ундиришин лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлигини
инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини
тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, республика бюджетига жами даъво
баҳоси 33 010 500 сўмнинг 2 фоизи миқдорида, яъни 660 210 сўм давлат божи
ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “D Q N
D ISSIQ N K
L KSI” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан “ ududg zt ’min t” акциядорлик жамияти
фойдасига 33 010 500 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар “D Q N
D ISSIQ N K
L KSI” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан республика бюжетига 660 210 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков