← Назад
Решение #2896910 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3485-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025йил 11 июнь
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат «Халқ банки» манфаатида
киритган, жавобгар “Акбаралиева Шахноза Зиямиддиновна” якка тартибдаги
тадбиркор ва “Шахзод Ахмад Чорвадор” фермер хўжалигидан муддати
келмаган 100.000.000 сўм асосий кредит қарзини солидар тартибда ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили Р.Сатторов (ишончнома асосида) иштирокида, Оқолтин туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб аталади) даъвогар акциядорлик
тижорат «Халқ банки» (кейинги ўринларда даъвогар деб аталади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Акбаралиева Шахноза
Зиямиддиновна” якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда - жавобгар)
ва қўшимча жавобгар “Шахзод Ахмад Чорвадор” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда – қўшимча жавобгар)дан муддати келмаган 100.000.000 сўм асосий
кредит қарзини солидар тартибда ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, банк ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасига
мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга болалар боғчасини
ривожлантириш мақсадида 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи
ажратилганлигини,
ажратилган
кредит
маблағлари
мақсадсиз
ишлатилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Палата ёзма равишда суддан ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг вакил (лар)и
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида
киритган даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 06
майда тузилган 5140-сонли кредит шартномасига мувофиқ, банк хизматлари
маркази томонидан жавобгарга боғча фаолиятини ривожлантириш мақсадида
84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан, йиллик 18 фоиз устама ҳақи тўлаш
шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Даъвогар кредит шартномасига асосан ўз мажбуриятини бажариб,
жавобгарга кредит шартномасида кўзда тутилган боғча фаолиятини
ривожлантириш учун келишилган кредит маблағини ўтказиб берган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган 100.000.000 сўм кредит
маблағининг мақсадли ишлатилиши ўрганилганида, жавобгар томонидан
боғча фаолиятини ривожлантириш учун ҳеч қандай боғча жиҳозлари сотиб
олмаганлигини учун кредит мақсадсиз ишлатилгандеб топилган ва бу ҳақда
далолатномалар расмийлаштирилган.
Жавобгар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар
жиддий равишда бузилиб, кредит маблағлари эвазига ҳеч қандай боғча
жиҳозлари олиб келинмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 11 июнь куни ҳолатига кредит
бўйича 100.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий кредит
қарзиниташкил қилган.
ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома шартларини ўз вақтида бажарганлигига қарамай,
жавобгар кредит шартномасида назарда тутилган боғча фаолияти учун зарур
жиҳозларини сотиб олмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2.2, 4.3.1, 4.3.6,
-бандида, қарз олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз
фойдаланганлиги аниқланганда, мазкур кредит шартномасида белгиланган
ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаганда, бизнес-режа
кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаганда ва бошқа ҳолларда банк бундан буён
кредитлашни тўхтатиш, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни
муддатидан олдин, жумладан,ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали
ундириш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган.
Даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича маълумотномасида
жавобгарнинг банк олдида муддати келмаган 100.000.000 сўм асосий кредит
қарзи мавжудлиги қайд этилган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, маълумотнома ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида
тушунтириш берилган.
Тарафлар ўртасида 2024 йил 06 майда тузилган Кафиллик шартномасига
асосан қўшимча жавобгар қарздор (жавобгар) томонидан кредит
шартномасида белгиланган мажбуриятлар ўз вақтида ва лозим даражада
бажарилмаган, кафил қарздорнинг мажбуриятларини дарҳол бажариш
мажбуриятини олган.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб беради. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Бу
ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қўшма қарори 30-бандида
тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга асосан кредит шартномаси бўйича жавобгар ва
қўшимча жавобгардан муддати келмаган кредит бўйича муддати келмаган
100.000.000 сўм миқдоридаги асосий кредит қарзини солидар тартибда
ундиришни лозим топади.
Суд, даъвогарнинг жавобгар ва қўшимча жавобгардан муддати келмаган
100.000.000 сўм асосий кредит қарзини ундириш талабини қаноатлантириб,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгар
ҳисобидан 2.000.000 сўм миқдоридаги давлат божини Республика бюджетига,
жавобгардан даъвогар фойдасига 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 118, 176-180-моддаларига асосланиб, суд
қарорқилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат «Халқ банки» манфаатида
киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Акциядорлик тижорат «Халқ банки» фойдасига жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор “Акбаралиева Шахноза Зиямиддиновна” ва қўшимча
жавобгар “Шахзод Ахмад Чорвадор” фермер хўжалигидан солидар тартибда
100.000.000 сўм миқдоридаги муддати келмаган асосий кредит қарзи ва 37.500
сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Акбаралиева Шахноза Зиямиддиновна” якка тартибдаги
тадбиркор ва қўшимча жавобгар “Шахзод Ахмад Чорвадор” фермер хўжалиги
ҳисобидан солидар тартибда 2.000.000 сўм миқдоридаги давлат божи
Республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик
муддатда кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши)
мумкин.
Судья
А.Я. Олламов