Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2274 Дата решения 11.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID caeb8965-916f-472c-913b-13b1c8e41822 Claim ID PDF Hash 85d221542286b4ec... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2274-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 11 июнь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар ҳудудий бошқармасининг «A insur n » акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Хайитбоев Сардор Абдунаби ўғлидан 27 737 178,74 сўмни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар ҳудудий бошқармаси «A insur n » акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Хайитбоев Сардор Абдунаби ўғли(кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 27 737 178,74 сўмни суброгация тартибида ундиришни сўраган. Даъвогар судга илтимоснома тақдим қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида иштирок этмади, ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170моддаларига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, иш ҳужжатлари билан танишиб, қуйидаги асослар билан даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Даъво ариза важларига кўра, «Капиталбанк» АТБ ва жавобгар ўртасида 2024 йил 17 апрелда №116/205/КВD-сонли кредит шартномаси имзоланиб, шартномада жавобгарга 10 410 АҚШ долллари миқдорида кредит беришга келишилган. Шунингдек кредит мажбурияти таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ва банк ўртасида 2024 йил 17 апрелда кредитни комплекс суғурта қилиш бўйича №0276/1469-1/1/2402370-сонли шартнома имзоланган. Жавобгар кредит шартномасига асосан кредитни қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли, даъвогар банкка суғурта ҳодисаси деб топиб, 2025 йил 31 январдаги тўлов ҳужжати билан кредит учун 27 737 178,74 сўм маблағни тўлаб берган. Суд, даъво ариза важларини асосли ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. ЧункиЎзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Хусусан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 957моддасига асосан, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўзўзидан ҳақиқий бўлмайди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида кредит мажбурияти таъминоти сифатида суғурта шартнома имзоланиб, шартномада суғурта ҳодисаси содир бўлган ва даъвогар томонидан суғурта шартномаси мажбурияти бўйича банка жавобгарнинг 27 737 178,74 сўм кредит маблағи тўлаб берилган. Даъвогар суғурта шартномаси мажбурияти бўйича 2025 йилдаги тўлов ҳужжати билан банка жавобгарнинг 27 737 178,74 сўм кредит маблағини тўлаб берган ва жавобгардан шу миқдорда суғурта натижасида қопланган зарарни жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келган. Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 27 737 178,74сўм ундириш талабини асосли ва иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра суд, даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда, ИПК 118-моддасига мувофиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шахар ҳудудий бошқармасининг «A insur n » акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Хайитбоев Сардор Абдунаби ўғлидан 27 737 178,74 сўм қарзни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгарякка тартибдаги тадбиркор Хайитбоев Сардор Абдунаби ўғлидандаъвогар «A insur n » акциядорлик жамияти фойдасига 27 737 178,74 сўм маблағ ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгарякка тартибдаги тадбиркор Хайитбоев Сардор Абдунаби ўғлидан Ресупублика Бюджетига 554 743,57 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев