← Назад
Решение #2896930 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3536-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
2025 йил 11 июнь
Оқолтин тумани
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар якка тартибдаги тадбиркор “Турсунов Баходир Тахирович”нинг
жавобгар “ФАРРУХ ЭЛЁРБЕК ХАМКОР” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан 50.000.000 сўм миқдоридаги асосий қарз ва 25.000.000 сўм
миқдоридаги пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган
ҳужжатларни даъвогар вакили Ш.Азимов (ишончнома асосида) иштирокида,
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар якка тартибдаги тадбиркор Турсунов Баходир Тахирович
(кейинги ўринларда - Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “ФАРРУХ
ЭЛЁРБЕК ХАМКОР” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда Жавобгар) ҳисобидан 50.000.000 сўм миқдоридаги асосий қарз ва 25.000.000
сўм миқдоридаги пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасидаги
шартномага мувофиқ даъвогар томонидан маиший техника маҳсулотлари
етказиб бериш учун 100 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилганлигини,
жавобгар томонидан келишилган маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 50.000.000 сўм миқдоридаги
қарздорлиги юзага келганлигини, бироқ бугунги кунгача жавобгар томонидан
ушбу қарздорлик бартараф этилмасдан келаётганлигини билдириб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Бу ҳолда суд, ишни унда мавжуд материаллар асосида, жавобгар
вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 19 сангтябрда 17сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар (буюртмачи, сотиб олувчи) жавобгар
(ижрочи, маҳсулот етказиб берувчи)га маиший техника ва мебел
маҳсулотлари (шартномада белгиланган ассортиментда маиший техника ва
мебел маҳсулотлари)ни етказиб бериш мажбуриятини олган.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шартномага асосан даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари
тўлиқ бажарилиб, жавобгарга у томонидан даъвогарга етказиб берилиши зарур
бўлган маиший техника ва мебел маҳсулотлари учун пул маблағларини
олдиндан 100 фоиз миқдорида ўтказиб берган, бироқ жавобгар - маҳсулот
етказиб берувчи томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги, яъни
шартномада келишилган маҳсулотлар даъвогарга етказиб берилмаганлиги
натижасида жами 50.000.000 сўм миқдоридаги қарздорлик юзага келган.
Ушбу қарздорлик ишдаги мавжуд шартнома, таққослаш далолатномаси,
ҳисоб-фактуралар, ишончнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз
тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
50.000.000 сўм миқдоридаги асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
талабини асосли деб ҳисоблаб, 50.000.000 сўм миқдоридаги асосий қарзни
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ўз даъво аризасида даъвогар фойдасига жавобгар
ҳисобидан 25.000.000 сўм миқдорида пеня ундириш сўраган.
Тарафлар ўртасида имзоланган шартноманинг 7.7-бандида тарафлар
ўртасида вужудга келадиган низолар амалдаги қонунчиликка асосан ҳал
қилиниши белгиланган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик
юритувчи субьектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги 670-сонли қонунининг 25-моддасига кўра, товарларни етказиб
бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар
бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб
берувчи сотиб олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда
пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар
ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги
лозим.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш
берилган.
Суд, даъвогарнинг пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш
жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб
ҳисоблаб, пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгар
ҳисобидан 10.000.000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг
биринчи қисмига асосан қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб
равишда ундиришни ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 1.500.000 сўм
миқдоридаги давлат божи ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати,
шунингдек ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93.750
сўм миқдоридаги суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 116, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогар
якка
тартибдаги
тадбиркор
“Турсунов
Баходир
Тахирович”нинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ФАРРУХ ЭЛЁРБЕК ХАМКОР” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар якка тартибдаги тадбиркор “Турсунов Баходир
Тахирович” фойдасига 50.000.000 сўм миқдорида асосий қарз, 10.000.000 сўм
миқдорида пеня, олдиндан тўланган 1.500.000 сўм миқдоридаги давлат божи
ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “ФАРРУХ ЭЛЁРБЕК ХАМКОР” масъулияти чекланган
жамиятидан Ўзбекистон Ресупубликаси Олий судининг депозитига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93.750 сўм суд
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар белгиланган муддатда шу суд
орқали Сирдарё вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят
келтириши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов