← Назад
Решение #2896931 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 221 | — | law | |
| онуни | 111 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/5441-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 11 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг
раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, аризачи вакили М.И (2025 йил 3
январдаги 30-00002-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи GUL
W Y бошқармасининг жавобгар “GUL W Y RU K” МЧЖга нисбатан
2 827 487,09 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи GUL W Y бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида жавобгар “GUL
W Y”МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2 827
487,09сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суднинг ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона
қўмитасининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси (бундан буён матнда
божхона деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб
қилинган.
уд мажлисида иштирок этган аризачи вакили 2025 йил 19 апрель
ҳолатига жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги 2 005 Еврони
ташкил этиши, бу эса ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот
тизими орқали олинган маълумот билан тасдиқланишини тушунтириб,
аризани қаноатлантиришни сўради.
Божхона суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлсада, унинг вакиллари суд мажлисига келмади, бироқ
судга ёзма фикрини ва корхонанинг экспорт ва импорт шартномалари
юзасидан ёзма равишда расмийлаштирилган маълумотномасини тақдим этган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 220-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишда иштирок этувчи шахсларни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида
ушбу Кодексда белгиланган тартибда хабардор қилади. Бунда суд аризачининг
зиммасига жавобгарни суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилиш мажбуриятини юклашга ҳақли. Суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг
келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса,
ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли суд божхона вакилларини судга келишини мажбурий деб
топмасдан, ишни божхона вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
ИПКнинг 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш
тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида ҳуқуқбузарлик ҳодисаси
бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини, текшириш учун
ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун
асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини, мазкур
ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда
тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар
бор-йўқлигини аниқлайди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар ва унинг Франция
давлатидаги хорижий ҳамкори бўлган “ LIS
IDS L URDS” (бундан буён
матнда хорижий ҳамкор деб юритилади) ўртасида 2022 йил 27 июлда IDN
рақами 2009694583309236481220200005-бўлган 27/07/22-сонли импорт
контракти (бундан буён матнда импорт контракти деб юритилади) тузилган.
Ушбу импорт контракти доирасида жавобгар хорижий хамкорига
17 500 Евро ўтказиб берган.
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитасига 2025 йил 01 март ҳолатига тақдим
этилган 13-27/116 хдфу-сонли маълумотга кўра, жавобгарнинг импорт
контракти бўйича 2 005 Евро миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорлиги
2025 йил 1 март ҳолатига вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) нинг 5бандида контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда
контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизимига (бундан буён матнда ТСОЯЭФТ деб
юритилади) киритилади. Республикага товарларни олиб кириш назарда
тутилган контрактларга ёки инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга
мувофиқ хорижий ҳамкор мамлакат Эркин савдо режимини яратган ҳолда,
савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар
рўйхатида қайд этилган давлатдан ушбу рўйхатда келтирилмаган бошқа
давлатга ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар
ҳақидаги маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилган санадан бошлаб ўн иш куни
мобайнида контракт бўйича тўлов амалга оширилмаган қисми доирасида
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштирилган
сўнгги божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришларни киритиш
бўйича давлат божхона хизмати органларига мурожаат этишлари шартлиги
белгиланган.
Низомнинг 9-бандида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг
олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган
ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур назоратни
таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат қилувчи
органлар, товар-хомашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва тижорат
банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ТСОЯЭАТ
орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади.
Низомнинг 10-бандига кўра, ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди
ва унда ушбу Низомга 3-иловада келтирилган маълумотлар акс эттирилади.
Низомнинг 11-бандида контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар
томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд
бўлмаган тақдирда, банклар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу
контракт бўйича банк операцияларини амалга ошириши қайд этилган.
Низомнинг 22-бандига Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо
контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи
органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга
оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти
билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ
ҳолда мониторинг қилинади.
Низомнинг 24 ва 241-бандига биноан экспорт контракти бўйича тушум
тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан —
“экспорт” божхона режими бўйича божхона юк декларацияси
расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан —
бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб
180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Олиб чиқиш контракти бўйича тушум
тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар реэкспорт (шу
жумладан, экспорт) божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб
180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш
ёки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш
контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан
ошмаслиги керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул
маблағларининг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул
маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Ушбу муддатда қайтарилмаган ёки белгиланган миқдорда келиб
тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор қарздорлик сифатида
қаралади.
Низомнинг 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши
ва хизматлар кўрсатилишини ёки маблағларнинг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатларда таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг “Валютани
тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 111-моддасидабелгиланган
жаримани тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги
Қонунининг 111-моддасига кўра, норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан
қирқ беш кунда (кичик тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи
савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилишни таъминламаган
резидентлар республика бюджети даромадига:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига
тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига
тенг миқдорда қўшимча равишда жарима тўлайди.
Енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганда активларни репатриация
қилиш муддати енгиб бўлмас кучнинг таъсир муддатига узайтирилади. Енгиб
бўлмас куч таъсири ҳолатлари юз берганлиги ушбу ҳодиса ўзида содир бўлган
давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли орган томонидан
тасдиқланади.
Экспортга оид контрактнинг суғурта полиси бўйича суғурта товони
суммаси резидентларнинг ҳисобварағига келиб тушганда (миллий ва (ёки)
хорижий валюталарда) жарима қўллаш мақсадида мазкур экспортга оид
контракт бўйича дебитор қарздорлик суммаси келиб тушган суғурта товони
суммасига камайтирилади.
Ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация
қилинишини таъминламаганлик учун жарималар қуйидаги ҳолларда
қўлланилмайди:
асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш
муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб
бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар
бўйича етказиб бериш муддати даврида;
транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган
сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан
йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли
орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда;
агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга
ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда
ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида
бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда
белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса;
агар экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор
қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтказиб юборилган дебитор
қарздорлик юзага келган санадан олдинги ўттиз олти ой ичида таъминланган
валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаса;
жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори
чиқарилгунига қадар ушбу Қонун талабларига мувофиқ репатриация қилинган
активлар суммасига нисбатан.
Жарима тўқсон кунлик муддат ичида ташқи савдо операциялари бўйича
репатриация қилинган активлар суммасига мутаносиб равишда ўн кунлик
муддатда ихтиёрий тарзда тўланган тақдирда, тўланган жарима суммаси
резидентга қайтарилади.
Суд ҳужжати қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан тўқсон кун ичида
ташқи савдо операциялари бўйича активлар тўлиқ репатриация қилинган
тақдирда, тўланган жарима қайтарилади, жарима қўллаш тўғрисидаги ишни
юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш учун кўрилган барча чоралар бекор
қилинади.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахснинг охирги
ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган
жарималарни ундириш ундирилиши лозим бўлган суммани ундириш
тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан олти ой ичида тўловларни
бўлиб-бўлиб ҳар ойда тўлаш имконияти берилган ҳолда амалга оширилади.
Низомнинг 28-бандида Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик
юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима
қўллаш тўғрисида талабнома(бундан буён матнда талабнома деб юритилади)
юборилади. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта
орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш
кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса
кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган
кун деб ҳисобланади. Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда
ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига
талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф
этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги
ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи
ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт. Хўжалик юритувчи
субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган
тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат қилади.
Шунингдек, низомнинг 28-бандида аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)”
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда: жарима қўллаш масаласи судда кўриб
чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши
таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилиши
белгиланган.
Низомнинг 35-бандида товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушум
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда тушмаганлиги ёки тўлиқ
тушмаганлиги ёхуд импорт бўйича товарлар тўлиқ тушмаганлиги (ишлар ва
хизматлар бажарилмаганлиги) (аванс тўлови қайтарилганлиги) ҳолатлари
тўғрисидаги
ахборот
ТСОЯЭАТда
шакллантирилади.
Ўзбекистон
Республикаси давлат солиқ ва божхона хизматлари органлари тегишли чоратадбирлар кўриш учун ТСОЯЭАТ маълумотларидан фойдаланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги “Фаол
ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни янада рағбатлантириш, солиқ
мажбуриятини бажаришда аҳоли томонидан ортиқча харажатларга йўл
қўймаслик ҳамда қўшимча иш ўринларини яратишга доир чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-192-сонли қарорининг биринчи банди тўртинчи
хатбошисига кўра, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорликнинг вужудга келиш муддати 2023 йил 1 июндан бошлаб янгидан
ҳисобланиши белгиланган.
Божхонанинг 2025 йил 21 майдаги 7-393610/25-сонли маълумотига кўра,
Жавобгарнинг муддати ўтган дебитор қарздорлиги 2 005 Еврони ташкил
этади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2025 йил 13 март
ҳолатига 1 Евронинг расмий курси 14 102,18 сўм этиб белгиланган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши лозимлиги белгиланган.
2025 йил 19 апрель ҳолатига жавобгарнинг 360 кундан 545 кунгача
кечиктирилган муддати ўтган 2 005 Евро миқдоридаги дебитор қарздорлиги
юзага келган. Бу эса ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари,
аризачи вакилининг судга тақдим қилган ТСОЯЭАТдан олинган маълумоти,
божхона маълумоти ва жавобгар вакили томонидан судга тақдим қилган
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топиши аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризада келтирилган талаблар иш
ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришлари каби далиллар билан ўз исботини топганлиги, жавобгарнинг
2 005 Евро миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлигига нисбатан 2 005
Евро миқдоридаги дебитор қарздорлик бўйича 2 827 487,09 сўм (2 005 евро х
14 102,18 сўм = 28 274 870,9 сўм х 10 фоиз = 2 827 487,09 сўм) молиявий
жарима қўллашни ва қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Бироқ суд, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 19-бандига биноан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179, 217, 220-222-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Аризачи GUL W Y бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “GUL W Y”МЧЖга нисбатан 2 827 487,09 сўм молиявий
жарима қўлланилсин.
Қўлланилган 2 827 487,09 сўм молиявий жаримани ундириш аризачи
GUL W Y бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Тушунтирилсинки, Низом талабларига кўра, аризада кўрсатилган ташқи
савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг
республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага чиқариш (импорт)”
божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани
қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига
мутаносиб равишда рад этилади;
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга
киргандан сўнг 120 кун ичида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари
бўйича тўлиқ миқдорда активлар репатриация қилиниши таъминланган
тақдирда — тўланган жарима суммасининг 75 фоизи қайтариб берилади.
Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси
асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган маблағлар
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси депозит ҳисобварағида сақланаётган бўлса, Мажбурий ижро бюроси
томонидан қайтариб берилади.
Судья
З.Т. Раджабов