Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3168 Дата решения 11.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 852d5f8a-efb2-4e04-8fc4-4fba8c9af1b7 Claim ID PDF Hash 829400bbfbadbe3f... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2405/3168-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 11 июнь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар - “JOBS-DE LARANT” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар - “WHITE GOLD KLASTER TE SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан 490 000 000 сўм асосий қарз ва 245 000 000 сўм пеня, жами 735 000 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Джураев (2025 йил 09-июндаги 09/06-01сонли ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) “JOBS-DE LARANT” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “WHITE GOLD KLASTER TE SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан 490 000 000 сўм асосий қарз ва 245 000 000 сўм пеня жами 735 000 000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган палата ва жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Бироқ жавобгар судга пеня миқдорини камайтиришни сўраб илтимоснома киритган. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, ишни палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, бугунга қадар мавжуд қарздорлик қопланмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, иш юзасидан ишда қатнашувчи тарафлар вакилининг фикрни тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 02.03.2023 йилда 02/03-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар-сотувчи жавобгаролувчига қиймати 2 000 000 000 сўм бўлган “Хлобкоуборочный комбайн J hn D r модель 9965”- пахта териш комбайнини етказиб бериш мажбуриятини, шартноманинг 1.2 бандида эса сотиб олувчи маҳсулот қийматини шартнома асосида тўлаб бериш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2 бандида сотиб олувчи маҳсулотни 100 фоиз олдиндан тўлагандан кейин сотувчи 30 банк иш куни ичида маҳсулотни етказиб бериши лозимлиги белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар томонидан пахта териш комбайни учун 13.04.2025 йилда 1 510 000 000 сўм миқдоридаги пул маблағи ўтказиб берилган. Даъвогар томонидан 12.08.2023 йилда 10-сонли ҳисобварақ фактура билан жавобгарга пахта териш комбайни етказиб берилган, ҳисобварақ фактура жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган. Жавобгар томонидан қисман, яъни 1 510 000 000 сўм маблағ даъвогарга ўтказиб берилган бўлса-да, қолган 490 000 000 сўмлик маблағ бугунга қадар қопланмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво киритиб, 490 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Мавжуд 490 000 000 сўм қарздорлик ҳисобварақ фактура, солиштирма таққослаш далолатномаси, шартнома, тараф(лар) вакиллари тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд жавобгардан даъвогар ҳисобига 490 000 00 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 245 000 000 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.2 бандида сотиб олувчи кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир куни учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5% миқдорида пеня тўлаши, бироқ, пенянинг умумий миқдори тўланмаган қарздорликнинг 50%идан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 245 000 000 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, жавобгарнинг пеняни камайтириш тўғрисидаги илтимосини инобатга олиб,даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 68 600 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридаги нормалардан келиб чиқиб, ҳисобланган 14 700 000 сўм давлат божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333, 386-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “JOBS-DE LARANT” масъулияти чекланган жамияти манфаатида даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “WHITE GOLD KLASTER TE SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “JOBS-DE LARANT” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 490 000 000 сўм асосий қарз, 68 600 000 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “WHITE GOLD KLASTER TE SERVIS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 14 700 000 сўм давлат божи тўлови Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова