Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3300 Дата решения 11.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый PISH G
Source ID 4c9bb4aa-d3b6-4709-9683-9ce633926558 Claim ID PDF Hash 0b9fc3035dd3d678... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 221-моддаси ИПК 221 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3300-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 11 июнь Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, аризачи Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг, жавобгар “PISH G’ RT M RQ SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни, даъвогар вакили М.Имамназаров (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Сирдарё вилоят Солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “PISH G’ R T M RQ SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига (илгари “Будлаш хизмат гуруҳи” масъулияти чекланган жамияти деб номланган, кейинги ўринларда - жавобгар деб юритилади) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади)га асосан 29.767.680 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили экспорт-импорт шартномалари бўйича жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф этилганлигини, яъни шартнома бўйича етказилиб берилиши зарур бўлган маҳсулот жавобгарга етказиб берилганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар, шунингдек ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сирдарё вилоят Божхона бошқармаси суд муҳокамасига келмади ёки вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Бу ҳолда суд, ИПКнинг 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида учинчи шахс вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишда иштирок этган аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, суд ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди. Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат қилувчи органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сони Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда Низом деб юритилади) талаблари асосида тартибга солинади. Низом 24-бандининг биринчи қисмига мувофиқ, экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан - "экспорт" божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан - бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.. Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24-1-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Қуйидаги ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди: жарима қўллаш тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳал қилув қарори чиқарилгунига қадар "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ репатриация қилинган активлар суммасига нисбатан; асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида; транспортда ташиш ёки сақлаш чоғида тарафларга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра яроқсиз ҳолатга келган товарлар давлат органлари томонидан йўқ қилинганлигини ёхуд мусодара қилинганлигини тасдиқловчи ваколатли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилган тақдирда; айни бир қарздорлик предмети ва товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) амалдаги экспорт ва импорт ҳажми бўйича такрорий жарималар; Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса; экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги 36 ой давомида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолатларда. Юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резидентининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарима санкцияларини ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган маълумотда жавобгар томонидан ташқи савдо шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг аризачига тақдим этилган маълумоти асосида аризачи томонидан жавобгарнинг ташқи савдо шартномалари бўйича молиявий жарима ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли хати билан тақдим этилган маълумотга асосан 2025 йил 09 апрель ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорликлар аниқланган. Унга кўра, ООО “ВИНДЗОР ГРУП” (Украина) ўртасида тузилган экспорт шартномалари (шартнома IDN рақами 2010551083072118268240100002) тузилганлиги ва мазкур шартномалар бўйича жами 46.080 АҚШ долларига тенг миқдорда дебиторлик қарздорлик юзага келганлиги аниқланган. Аниқланишича, экспорт-импорт шартномалари бўйича жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф этилган, яъни экспорт-импорт шартномалари бўйича жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф этилган. Бу ҳақда, судга жавобгар томонидан тегишли божхона расмийлаштируви ҳужжатлари тақдим этилди. Шунга кўра, суд аризачи Сирдарё вилоят Солиқ бошқармасининг аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддасининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича, иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади. Шунга кўра суд, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни ва ушбу иш бўйича давлат божи ва почта харажатини ундирмасликни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179 ҳамда 215-222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л д и: Аризачи Сирдарё вилоят Солиқ бошқармасининг жавобгар “PISH G’ R T M RQ SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 29.767.680 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирувсиз қолдирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан 10 (ўн) кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Судья А.Я. Олламов