Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3486 Дата решения 11.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Халқ банки Ответчик / Подсудимый УСТА АСЛ ХЎЖА
Source ID 951fdc00-d321-4656-96bc-41238f48b101 Claim ID PDF Hash 18e055deed57cb30... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3486-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025йил 11 июнь Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусаноновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат «Халқ банки» манфаатида киритган, жавобгар «УСТА АСЛ ХЎЖА» масъулияти чекланган жамиятидан муддати келмаган 100.000.000 сўм асосий кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Р.Сатторов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили (раҳбар) Ш.Исмоиловлар иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб аталади) даъвогар акциядорлик тижорат «Халқ банки» (кейинги ўринларда даъвогар деб аталади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «УСТА АСЛ ХЎЖА» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб аталади)дан муддати келмаган 100.000.000 сўм асосий кредит қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, банк ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасига мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун жиҳозлар сотиб олишмақсадида 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, жавобгар томонидан кредитмаблағлари мақсадсиз ишлатилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини қисман тан олиб, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига мувофиқ, даъвогар банки томонидан жавобгарга талбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун жиҳозлар сотиб олишмақсадида100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, бироқ шартнома талабларига асосан янги жиҳозлар сотиб олиниши таъминланмаганлигини, шу сабабли бартарф этишини билдириб, суддан бу бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Палата ёзма равишда суддан ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, ишда тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Оқолтин БХМва жавобгар ўртасида 2024 йил 20 мартда тузилган кредит шартномасига мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга тардбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 84 ой муддатга, йиллик18 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Даъвогар кредит шартномасига асосан ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга кредит шартномасида кўзда тутилган тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун келишилган кредит маблағини ўтказибберган. Даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган 100.000.000 сўм кредит маблағининг мақсадли ишлатилиши ўрганилганида, жавобгар томонидан давлат-хусусий шериклик асосидаги боғча фаолиятини ривожлантириш учун шартномада келишилган тартибда янги ишлаб чиқарилган боғча жиҳозлари сотиб олмаганлигини учун кредит мақсадсиз ишлатилгандеб топилган ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган. Жавобгар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар жиддий равишда бузилиб, кредит маблағлари эвазига янги асбос-ускуналар ва жиҳозлар олиб келинмаган. Бу ҳақда даъвогар мутахассислари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқилиб, тегишлича далолатномалар расмийлаштирилган. Жавобгарнинг 2025 йил 20 февраль ҳолатига кредит бўйича қарздорлик 100.000.000 сўм асосий кредит қарзиниташкил қилган. ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома шартларини ўз вақтида бажарганлигига қарамай, жавобгар кредит шартномасида назарда тутилган ширинликлар ишлаб чиқаришфаолияти учун зарур жиҳозларини сотиб олмаган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2.2, 4.3.1, 4.3.6, -бандида, қарз олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлиги аниқланганда, мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаганда, бизнес-режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаганда ва бошқа ҳолларда банк бундан буён кредитлашни тўхтатиш, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан,ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган. Даъвогарнинг кредит шартномаси бўйича маълумотномасида жавобгарнинг банк олдида муддати келмаган 100.000.000 сўм асосий кредит қарзи мавжудлиги қайд этилган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосан кредит шартномаси бўйича жавобгардан муддати келмаган кредит бўйича муддати келмаган 100.000.000 сўм асосий кредит қарзини ундиришни лозим топади. Суд, палатанинг даъво аризасини қаноатлантириб, ИПКнинг 118моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда 2.000.000 сўм миқдоридаги давлат божини жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-180-моддаларига асосланиб, суд қарорқилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар акциядорлик тижорат «Халқ банки» манфаатида киритилган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Акциядорлик тижорат «Халқ банки» фойдасига жавобгар «УСТА АСЛ ХЎЖА» масъулияти чекланган жамиятидан муддати келмаган 100.000.000 сўм миқдоридаги асосий кредит қарзи ундирилсин. Жавобгар «УСТА АСЛ ХЎЖА» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.000.000 сўм миқдоридаги давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья А.Я. Олламов