Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2377 Дата решения 10.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ховос дон маҳсулотлари Ответчик / Подсудимый Хамза пахта
Source ID 34ff01de-b151-483d-9ef8-b534dbdfb8c5 Claim ID PDF Hash c1b9c7ef9d73bce3... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
зсиз тан олиниши ва 55-моддаси зсиз тан олиниши ва 55 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2377-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 10 июнь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «Ховос дон маҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Хамза пахта» фермер хўжалигидан 45 939 352 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Бабаев (11.03.2025 йилдаги №73сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: «Ховос дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Хамза пахта» фермер хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан 45 939 352 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгарга уруғлик буғдой берилгани, шартноманинг 3.3-бандига асосан маҳсулот ҳақи уруғлик олингандан кейин 60 кун ичида тўланишига келишилгани, лекин уруғлик буғдой 2024 йилда берилсада лекин шу кунга қадар ҳақи тўланмаганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, даъво аризаси важларини иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 12 сентябрда дон харид қилиш бўйича №12-сонли шартнома имзоланиб, даъвогар жавобгарга уруғлик буғдойни етказиб бериш, шартноманинг 3.3-бандига асосан уруғлик қийматининг 30 % олдиндан қолган қисми олингандан кейин 60 кун ичида тўлашга келишилган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли деб кўрсатилган. Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 236, 437моддаларига асосан маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидаги мавжуд ишончнома, юк хати ва электрон ҳисобфактураларга асосан уруғлик ҳақининг 30% қисми тўланиб қолган қисми 45 939 352 сўми тўланмасдан қолган, даъвогарнинг ундириш чоралари натижа бермаган. Шу сабабли суд, даъвонинг 45 939 352 сўм қисмини асосли деб ҳисоблаб тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъво ариза талабларини қаноатлантириб, ИПК 118-моддасига асосан жавобгардан даъвогар фойдасига 45 939 352 сўм асосий қарз, 918 787 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогар «Ховос дон маҳсулотлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар «Хамза пахта» фермер хўжалигидан 45 939 352 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «Хамза пахта» фермер хўжалигидан, даъвогар «Ховос дон маҳсулотлари» акциядорлик жамияти фойдасига 45 939 352 сўм асосий қарз, 918 787 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали, Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев