Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2370 Дата решения 10.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудий электр тармоқлари Ответчик / Подсудимый
Source ID d2441802-17c6-4193-a667-40248fd9deba Claim ID PDF Hash 8fc9ffb5606438e0... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2370-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Ховос тумани 2025 йил 10 июнь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар Сирдарё вилоят маданият бошқармаси Ширин шахар маданият бўлими 15-сонли маданият марказидан 148 787 918 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни Ховос туман прокурорининг ёрдамчиси А.Абдурахмонов, даъвогар вакили Ғ.Эргашев (28.05.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, Сирдарё вилоят маданият бошқармаси Ширин шахар маданият бўлими 15-сонли маданият маркази (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 148 787 918 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Судниг ажрими билан ишга Сирдарё виляот ғазначилиги ҳамда Ширин шахар иқтисодиёт ва молия бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қуватлаб, истеъмол қилинган электр энергиядан бўлган қарздорлик тўлаб берилмаётганлигини билдириб, судга тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор қарздорлик ҳужжатлар асосида тасдиқланганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар, ғазначилик ва молия органлари вакиллари иштирок этмади ва иштирок этмаслик сабаби судга маълум қилинмади, шу сабабли суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128, 170-моддаларига асосан унинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва тақдим этилган далилларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган қоидаларнинг (1-илова) 88-бандига асосан электр энергияси учун тўлов истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш, маиший истеъмолчилар бундан мустасно, 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади, 96-бандига асосан истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарзни ундириш тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчининг банкдаги ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш йўли билан амалга оширилади. Иш ҳужжатларидан кўриншича, тарафлар ўртасида 2024 йил 14 февралда №030120-сонли электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзоланиб, энергия етказиб бериш шартлари хар икки тараф томонидан лозим даражада бажарилмаган. Хусусан энергия эҳтиёжи учун олдиндан тўлов тўланмасада, жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда энергия етказиб берилган лекин энергия ҳақи тўлиқ хажмда тўлаб берилмаган ва натижада қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни ундириш юзасидан огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаган, натижада даъвогар судга мурожаат қилиб жавобгардан асосий қарз ва пеня ундиришни сўраган. Истеъмол қилинган энергия бўйича ҳисоб-фактура, ўзаро таққослаш далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан 01.05.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг 148 787 918 сўм қарзи ўз тасдиғини топган. Шу сабали суд, даъвонинг жавобгардан 148 787 918 сўм асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 148 787 918 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни, ИПК 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 2 975 758,36 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуалкодексининг 118, 176-179-моддаларини кўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг жавобгар Сирдарё вилоят маданият бошқармаси Ширин шахар маданият бўлими 15-сонли маданият марказидан 148 787 918 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Сирдарё вилоят маданият бошқармаси Ширин шахар маданият бўлими 15-сонли маданият марказидан даъвогар «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти фойдасига 148 787 918 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар Сирдарё вилоят маданият бошқармаси Ширин шахар маданият бўлими 15-сонли маданият марказидан Республика Бюджетига 2 975 758,36 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев