Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3072 Дата решения 10.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение JIZZA BEST OIL Ответчик / Подсудимый POLY TE SIRDARYO
Source ID 43286029-97d9-469c-9f06-bf6726a2298a Claim ID PDF Hash 3f2320abd34a51fe... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ФКнинг 703-моддаси ФКнинг 703 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Суд ИПКнинг 118-моддаси Суд ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3072-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 10 июнь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “JIZZA BEST OIL” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “POLY TE SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятидан 55 890 000 сўм асосий қарз ва 27 945 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ў.Пирназаров (ишончнома асосида), жавобгар вакили Ж.Хайдаров (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “JIZZA BEST OIL” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “POLY TE SIRDARYO” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 55 890 000 сўм асосий қарз ва 27 945 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили, тарафлар ўртасида тузилган электродвигателларни таъмирлаш бўйича шартномалар тузилганлигини, шартномалар бўйича жами 352 605 000 сўмлик хизматлар кўрсатилганлигини, жавобгар томонидан 296 715 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини, бироқ, қолган 55 890 000 сўм қарздорлик бугунгачатўламанганлигини, қарздорликни қоплаш бўйича бир неча марта мурожаат қилганликларини, аммо натижа бўлмаганлигини, қарздорликлар ўз вақтида қопланмаганлиги сабабли даъвогарнинг тадбиркорлик фаолияти чегараланиб, харажатлари ортиб кетганлигини билдириб, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун талабларидан келиб чиқиб пеня ҳисоб-китоб қилинганлигини айтиб, ҳисобланган пеня миқдори асосий қарздорликнинг 50%идан ортиб кетганлиги сабабли, асосий қарздорликнинг 50 %и миқдорида пеня ундириш сўралганлигини таъкидлаб, асосий қарз ва пеняни тўлиқ ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатан ҳам даъвогар олдида 55 890 000 сўм қарздорлиги мавжудлигини, жавобгарнинг банклардан олинган катта миқдордаги кредит қарзи мавжудлиги сабабли бугунги кунгача қарздорлик қопланмай қолганлигини, жавобгарнинг молиявий аҳволи яхши эмаслигини билдириб, пеня миқдорини камайтириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризаси юзасидан тақдим этилган далилларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 22.08.2022 йилда № 24/081-сонли ҳамда 04.01.2024 йилда 04/01-1-сонли электро двигателларни таъмирлаш бўйича шартномалар тузилган. Шартномаларнинг 1.1 бандига кўра, даъвогар электро двигателларни таъмирлаш хизматини кўрсатиши, жавобгар эса, ишларни қабул қилиб олиши ва хизмат ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномаларнинг 3.2 бандида буюртмачи бажарилган ишларни қабул қилиб олган пайтдан бошлаб, 15 кун муддатда тўловларни амалга ошириши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга жами 352 605 000 сўмлик хизмат кўрсатилган. Хусусан, бажарилган ишлар бўйича, 02.12.2022 йилдаги 02/12-1сонли, 04.10.2022 йилдаги 04/10-1-сонли, 05.04.2022 йилдаги 05/04-1-сонли, 07.06.2023 йилдаги 07/06-1-сонли, 07.09.2022 йилдаги 07/09-1-сонли, 12.03.2024 йилдаги 12/03-1-сонли, 13.01.2023 йилдаги 13/01-1-сонли, 13.09.2022 йилдаги 13/09-1-сонли, 13.11.2023 йилдаги 13/11-1-сонли, 16.09.2022 йилдаги 16/09-1-сонли, 17.11.2022 йилдаги 17/11-1-сонли, 18.01.2024 йилдаги 18/01-1-сонли, 19.09.2022 йилдаги 19/09-1-сонли, 24.02.2023 йилдаги 24/02-1-сонли, 24/11-1-сонли, 30.09.2022 йилдаги 30/091-сонли, 31.10.2022 йилдаги 31/10-1-сонли ҳисобварақ фактуралар жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилинган. Жавобгар томонидан мажбурият лозим даражада бажарилмасдан, бугунга қадар 55 890 000 сўм қарздорлик қопланмаган. Қарздорликни қоплаш юзасидан юборилган талабномага жавобгар муносабат билдирмаган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, жавобгарга электр ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилган бўлса-да, жавобгар томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмасдан 55 890 000 сўм хизмат ҳақитўлаб берилмаган. Натижада даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан жами 55 890 000 сўм асосий қарз ва27 945 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Суд, даъво аризасидаги 55 890 000 сўм асосий қарз ундириш талабининг асослилиги даъвогар ва жавобгар вакилларининг кўрсатмалари, солиштирма таққослаш далолатномаси, счёт-фактуралар ва тақдим этилган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, жавобгардан 55 890 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 27 945 000 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 32моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” №163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормалари ҳамда ҳисоб-китобларга кўра, даъвогарнинг жавобгардан 27 945 000 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, жавобгарнинг мулкий аҳволини, шунингдек, унинг пеняни камайтириш тўғрисидаги илтимосини инобатга олиб, даъво аризадаги пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 9 500 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Суд ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ҳисобланган 1 676 700 сўм давлат божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига, 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р ҚИ Л Д И: “JIZZA BEST OIL” масъулияти чекланган жамиятининг “POLY TE SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятидан 55 890 000 сўм асосий қарз ва 27 945 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “POLY TE SIRDARYO” масъулияти чекланган жамиятидан “JIZZA BEST OIL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобига 55 890 000 сўм асосий қарз ва 9 500 000сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар -“POLY TE SIRDARYO ” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 1 676 700 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова