← Назад
Решение #2896980 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2371-сонли иш
ЎзбекистонРеспубликасиномидан
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ховос тумани
2025 йил 10 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
судья ёрдамчиси Э.Эгамқуловнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «Ўзагролизинг»
акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар «Доноқул ота набиралари Фурқат
Бобур Бегзод» фермер хўжалигидан 19 521 131 сўм асосий қарз ва
4 483 282 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво ариза асосида иқтисодий ишни
даъвогар вакили М.Аликулова (03.01.2025 йилдаги №11-06/02-сонли
ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти (кейинги матнларда
“даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб жавобгар «Доноқул ота набиралари Фурқат Бобур Бегзод» фермер
хўжалиги (кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 19 521 131 сўм
асосий қарз ва 4 483 282 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан лизинг
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаётганлиги сабабли қарздорлиги
вужудга келганлигини, қарздорликни ундириш юзасидан талабномалар
оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган палата ва жавобгар суд муҳокамасида иштирок этмади,
палата даъвода ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган, ушбу ҳолатда
суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК) 170-моддасига асосан уларнинг иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар
асосида кўришни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд
ҳужжатларни
ўрганиб,
қуйидаги
асосларга
кўра,
даъво
талабларини қисманқаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, лизинга берувчи “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти лизинга олувчи «Доноқул ота набиралари Фурқат Бобур
Бегзод» фермер хўжалигига 2022 йил 13 майдаги 22/10-4-061 УФ-сонли
лизинг шартномасига асосан 1 дона “Омоч 3+1” русумли айланма плуг
лизингга берилиб, жавобгар лизинг тўловларини тасдиқланган график асосида
тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар ўз мажбурятларини бажариб жавобгарга шартномада
кўрсатилган техникаларни лизинга берган ва ушбу қишлоқ хўжалиги
техникаси топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан жавобгарга
топширилган.
Бироқ, жавобгар лизинг тўловларини шартномада белгиланган график
асосида тўламасдан, шартнома шартларини бузган ҳолда лизинг тўловлари
бўйича қарздорликнинг вужудга келишига сабабчи бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 587моддасига асосан лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага
берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг
топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун
мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи
эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини
олади.
Суд, иш ҳужжатларига илова қилинган далиллар ва ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан, даъво талаби ўз тасдиғини топган деб
ҳисоблайди.
Шу сабабли суд, даъво талабининг 19 521 131 сўм асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек даъво талабида жавобгардан 4 483 282 сўм пеня ундириш
сўралган.
Шартномада лизинг тўлови кўрсатилган миқдор ва муддатларда амалга
оширилмаса, жавобгар тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди деб
белгиланган.
ФК 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ
бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
ФК 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги ва бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
кераклиги, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга эканлиги шунингдек бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли Қарорининг 4бандида тушунтириш берилган.
Баён этилганларга асосланиб суд, пеня ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолияти ва иқтисодий аҳволига
салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни ва 600 000 сўм пеня ундиришни лозим топди.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан 19 521 131 сўм асосий қарз, 600 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта
харажатларини ундиришни, даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб
равишда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118моддасига мувофиқ 480 088,26 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига
юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179 моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
«Доноқул ота набиралари Фурқат Бобур Бегзод» фермер хўжалигидан
19 521 131 сўм асосий қарз ва 4 483 282 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Доноқул ота набиралари Фурқат Бобур Бегзод» фермер
хўжалигидан даъвогар «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти фойдасига
19 521 131 сўм асосий қарз, 600 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар «Доноқул ота набиралари Фурқат Бобур Бегзод» фермер
хўжалигидан Республика Бюджетига 480 088,26 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддатда, шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация тартибида
шикоят бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев