← Назад
Решение #2896992 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФК | 333 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/5412-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 10 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов
раислигида,
Р.Садуллоев
котиблигида,
даъвогар
вакиллари
А.Исаков(28.12.2022 йилдаги С/946-сон ишончнома асосида) ва
А.Исаков(18.03.2024 йилдаги С/221-сон ишончнома асосида)иштирокида,
“А.Исаков” МЧЖнинг жавобгар “А.Исаков” МЧЖ ҳисобидан 4 950 000 сўм
қарз, 7 766 582 сўм жарима ва суд харажатларини ундириштўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар “А.Исаков” МЧЖ (кейинги ўринларда - даъвогар ёки ижарага
олувчи) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар “А.Исаков” МЧЖ (кейинги
ўринларда – жавобгар ва/ёки ижарага берувчи) ҳисобидан 4 950 000 сўм қарз,
7 766 582 сўм жарима ва суд харажатларини ундиришни сўраган.
Жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи
ҳужжатлар илова қилинган ёзма фикрини судга тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа
усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу боис суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра,
ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини
қувватлашиб, ундаги важларни такрорлашиб, суддан даъво аризасини
қаноатлантиришни сўрашди.
Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
- ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2020 йил 17 июнда
тузилган SR1022-сон ижара шартномаси (кейинги ўринларда - шартнома) дан
келиб чиққан.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, лизинг берувчи ижарачига
фойдаланиш учун кўчмас мулк объекти бўлган 49 кв.мбетон майдонни алоқа
станциясининг технологик жиҳозларини, шунингдек баландлиги 40 м бўлган
антенна-устунли конструкцияни жойлаштириш учун ижарага беради.
Объект манзили: Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳри, А.Жомий маҳалласи,
А.Темур кўчаси.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, лизинг берувчи объектни ижарага
беришга ваколатли эканлигини, объектда тақиқ йўқлигини ва учинчи
шахсларнинг ҳуқуқлари мавжуд эмаслигини кафолатлайди.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, шартнома 01.07.2020 йилдан
30.06.2025 йилга қадар амал қилиш белгиланган.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Шартноманинг 3-бўлимига кўра, шартнома қиймати 75 000 000 сўмни
ташкил этади. Ижара тўловлари қуйидагича тўланади:
Шундан, 2020 йилнинг июнь ойигача жорий тўлов 40 000 000 сўм 100%
олдиндан амалга оширилади.
Шундан, 5300 000 сўм миқдорида 2021 йил июль ойига қадар;
Шундан, 9 900 000 сўм миқдорида 2022 йил июль ойига қадар;
Шундан, 9 900 000 сўм миқдорида 2023 йил июль ойига қадар;
Шундан, 9 900 000 сўм миқдоридаги тўловлар 2024 йил июль ойига
қадар амалга оширилади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил июль ойига қадар бўлган
ижара тўловлари учун жами 65 100 000 сўм тўлаб берилган.
Хусусан, 2023 йил 14 июлдаги 29287-сон тўлов топшириқномаси билан
2024 йил июль ойига қалар 9 900 000 сўм тўловлар амалга оширилган.
Бироқ,
Кадастр
агентлигининг
Сирдарё
вилояти
Янгиер
филиалининг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестридан кўчирмасидан аниқланишича,
ижара объекти бўлган кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи 2023 йил
27 сентябрдан жавобгардан “А.Исаков” МЧЖга ўтган.
2024 йил 18 мартда эса даъвогар ваА.Исаков” МЧЖ ўртасида мазкур
ижара объекти бўйича 01.01.2024 йилдан 31.12.2026 йилга қадар амал қилувчи
ижара шартномаси тузилган.
Даъвогар жавобгарга ушбу объект учун тўланган 9 900 000 сўм
тўловнинг 2024 йилнинг июль ойига қадар бўлган қисми учун тўланган
4 950 000 сўм пул маблағларини қайтаришни сўраган.
Чунки, жавобгарнинг 2023 йил 27 сентябрдан бошлаб ижара объектига
нисбатан мулк ҳуқуқи мавжуд бўлмаган.
Даъвогарнинг 4 950 000 сўм пул маблағларини қайтариш ва
шартноманинг 5.2-бандида белгиланган ҳисобварақ-фактура расмийлаштириб
юбориш тўғрисидаги талабларини бажармаганлиги учун 7 766 582,70 сўм
жарима тўлаш тўғрисидаги талаблари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда суд, даъво талабининг жавобгар ҳисобидан
4 950 000 сўм қарз ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 5.2-банди талаблари
бузилганлиги сабабли жавобгардан 7 766 582 сўм жарима ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3-бўлимига кўра, кечиктирилган ёки нотўғри
ҳисобварақ-фактура тақдим етилган тақдирда, ижарага берувчи ижарачига
ҳар бир бузилиш ҳолати учун тўланадиган ижара ҳақининг 20% миқдорида
жарима тўлайди деб белгиланган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, 2021 йил декабрь ойидан 2023 йил декабрь
ойига қадар бўлган даврда жавобгар томонидан даъвогарга жами
38 832 913,47 сўмлик ҳисобварақ фактуралар тақдим этилмаган.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан (38 832 913,47 х
20%=) 7 766 582 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво талаби шартномага
асосан асосли ҳисобланади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига унинг вакил (лар)и
келмади ҳамда судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатлар
илова қилинган ёзма фикрини тақдим этмади.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб беради.
ИПК 66-моддасининг биринчи қисмига кўра иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Бироқ суд, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб
чиқилган 375 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “А.Исаков” МЧЖнингдаъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “А.Исаков” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “А.Исаков” МЧЖ
фойдасига 4 950 000сўм қарздорлик, 7 766 582 сўм жарима, 375 000 сўм давлат
божи ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов