Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3405 Дата решения 10.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение АГРОБАНК Ответчик / Подсудимый ОДИНА ХОН НОНЛАРИ
Source ID 1bde81b9-8982-4e04-9665-4bcc891c366f Claim ID PDF Hash 54cb7bb6dd4dc601... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
аноатлантиришни лозим топади ИПКнинг 118-моддаси аноатлантиришни лозим топади ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3405-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 10 июнь Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Норматов (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили (жамиятнинг 100 фоиз улуши таъсисчиси) М.Хайталиев (ишончномасиз)лар иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгар «ОДИНА ХОН НОНЛАРИ» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тарафлар ўртасида 2024 йил 24 майда тузилган 2573сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва 1.380.000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи ҳамда 100.000.000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “ GR B NK” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар «ОДИНА ХОН НОНЛАРИ» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан тарафлар ўртасида 2024 йил 24 майда тузилган 2573-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва 1.380.000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи ва 100.000.000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларини тан олиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни палатанинг вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 382-моддасига биноан агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 24 майда тузилган 2573-сонликредит шартномаси тузилган бўлиб, кредит шартномасига кўра, нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун учун 84 (саккон тўрт) ой муддатга, йиллик 18 фоиз тўлаш шарти билан 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратган. Бироқ, кредит шартномасининг 5.2-бандига кўра жавобгар томонидан олинган кредит у томонидан шартномага илова тариқасида белгиланган тўлов жадвалига мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш ҳамда ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини бажармасдан келган. Жавобгарнинг кредитнинг асосий қарзи ва фоизларини мунтазам равишда сўндирмасдан келганлиги ҳолатлари Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 4-1204-2501/264-сонли иш юзасидан 2025 йил 07 февралда қабул қилинган ҳал қилув қарори ҳал қилув қарори билан ҳам ўз тасдиғини топади. Суднинг ушбу ҳал қилув қилув қарори бугунги кунда қонуний кучда. ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига асосан иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Даъвогар жавобгарни кредит қарздорлигини қоплаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, аммо ушбу мурожаатлар жавобгар томонидан натижасиз қолдирилган ва натижада даъвогарга шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказилишига сабаб бўлган. Қолаверса, жавобгарга ажратилган кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлик ҳолати аниқланиб, бу ҳақда белгиланган тартибда тегишли далолатномалар расмийлаштирилган. Шартноманинг 4.2.2-бандига асосан жавобгар кредит маблағларидан мақсадли равишда фойдаланиши зарур бўлган. Шартноманинг 5.1.3-бандида эса, жавобгарнинг кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланган ҳолларда ажратилган асосий кредит ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини жиддий равишда бузган деб ҳисоблайди. ФКнинг 384-моддасига мувофиқ шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Даъвогар тарафидан жавобгарга 2024 йил 18 ноябрда тарафлар ўртасидаги 2024 йил 24 майда тузилган 2573-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида келишув тузиш тўғрисидаги ёзма таклифи юборилган. Шунингдек, 2025 йил 17 февралда даъвогар томонидан тарафлар ўртасида ушбу кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнома ҳам таклиф сифатида юборилган. Бироқ, жавобгар томонидан даъвогарнинг ушбу таклиф хатлари оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли, судга палата томонидан даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан 2024 йил 24 майда тузилган 2573-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида ёзма равишда талаб билдирилган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, далолатнома, таклиф хати, иқтисодий судларнинг ҳал қилув қарорлари, даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шунга кўра, палатанинг даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан 2024 йил 24 майда тузилган 2573-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида талаби асосли ҳисобланади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан тарафлар ўртасида 2024 йил 24 майда тузилган 2573-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва 1.380.000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи ва 100.000.000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзини ундиришни сўраган. Кредит шартномасининг 5.2.4-бандига биноан даъвогар томонидан жавобгарга кредит қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида айланма маблағларни тўлдириш учун шартнома белгиланган шартлар асосида кредит ажратилган. Кредит шартномасининг 5.2.4-бандига кўра жавобгар томонидан олинган кредит у томонидан шартномага илова тариқасида белгиланган тўлов жадвалига мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган. Бироқ,жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш ҳамда ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Даъвогар жавобгарга қарздорликларни қоплаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, лекин жавобгар томонидан даъвогарнинг огоҳлантиришлари натижасиз қолдирилган. Суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатлар ва даъвогар вакилининг берган тушунтиришларга кўра, жавобгар тўлов жадвалига мувофиқ равишда 1.380.000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи ва 100.000.000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи ҳисобланганлигианиқланди. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартномалар, тўлов топшириқномалари, таклиф хатлари ва талабномалар, огоҳлантириш хатлари, суднинг ҳал қилув қарорл, маълумотномалар, даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгарга тарафлар ўртасида 2024 йил 24 майда тузилган 2573-сонли кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ва 1.380.000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи ҳамда 100.000.000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзини ундириштўғрисидаги талабини асосли деб топиб, даъвогарнинг ушбу талаблариниқаноатлантиришни лозим топади ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқорида баён этилганларга биноан суд палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 73, 75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Ўзбекистон Савдо-саноат ҚИЛАДИ: палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар “АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банки ва жавобгар «ОДИНА ХОН НОНЛАРИ» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 24 майда тузилган 2573-сонли кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин. Жавобгар «ОДИНА ХОН НОНЛАРИ» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - даъвогар “АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банки фойдасига 100.000.000 сўм муддати келмаган асосий кредит қарзи, 1.380.000 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи ва 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатлари; - Республика бюджетига 5.777.600 сўм миқдоридадавлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатларда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Я. Олламов