Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3476 Дата решения 10.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый БОБУРНИНГ АСЛ ЕРИ
Source ID de560eb2-c610-466d-8987-c880d796c6b7 Claim ID PDF Hash e38a7454775f5677... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3476-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 10 июнь Оқолтин тумани Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида киритган, жавобгар «БОБУРНИНГ АСЛ ЕРИ» фермер хўжалигидан 83.648.150 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 1.192.000 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни даъвогар ишончли вакили Х.Алимбоев (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили И.Суннатов (раҳбарнинг турмуш ўртоғи, ишончномасиз)лар иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “палата” деб аталади) “Агробанк” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «БОБУРНИНГ АСЛ ЕРИ» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 83.648.150 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, муддати ўтган фоиз 1.192.000 сўм кредит фоиз қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар банк вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан кредит қарздорликлари тўланмаганлигини, қарздорлик ошиб бораётганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан кредит қарздорликлари тўланмаганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Палата ёзма равишда суддан ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари ҳамда тақдим этилган банк маълумотномаси билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Сардоба туман филиали ва жавобгар ўртасида даъво аризада қайд қилинган кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарз олувчи”га тадбиркорлик фаолияти учун қарз (кредит) бериш, жавобгар эса кредит ва унинг фоизларини шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Шартномада йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 15 ой муддатга кредит маблағи ажратиш тўғрисида келишилган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга кредит шартномасида белгиланган миқдорда пул маблағлари (кредит)ни ажратиб берган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, ажратилган кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўламаган. Даъвогарнинг жавобгар томонидан ўз мажбуриятни бажариш ҳақида талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Даъвогарнинг Сардоба туман филиали томонидан тақдим этилган ёзма маълумотномага кўра, жавобгарнинг банк олдида 83.648.150 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 1.192.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи мавжудлиги қайд этилган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, банк маълумотномаси ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 83.648.150 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 1.192.000 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 1.696.803 сўм миқдоридаги давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 118, 128, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «БОБУРНИНГ АСЛ ЕРИ» фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 83.648.150 сўм миқдорида муддати ўтган кредит асосий қарзи, 1.192.000 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин. Жавобгар «БОБУРНИНГ АСЛ ЕРИ» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 1.696.803 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучгакиргач ижро варақаси берилсин Ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Я. Олламов