Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/6349 Дата решения 09.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c90bf9de-dde9-4b35-adb0-e44404f93931 Claim ID PDF Hash cec42d25bb00d504... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 55 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/6349-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 09 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили Ш.Б (2025 йил 06 февралдаги 36-01-14/505-сон ишончнома асосида), жавобгар вакили директори ўринбосари Б.М ва бош ҳисобчи О.Б (2025 йил 09 июндаги 01/406 ва 01/406-сон ишончномалар асосида) ҳамда Гулистон шаҳар прокурорининг ўринбосари Н.А иштирокида, даъвогар “qim qim ” АЖнинг жавобгар qim qim давлат муассасасидан 121 262 328 сўм табиий газ ҳақини ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “qim qim ” АЖ (кейинги ўринларда - даъвогар) жавобгар qim qim давлат муассасаси (кейинги ўринларда - жавобгар) дан 121 262 328 сўм табиий газ ҳақини ва харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар томонидан асосий қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини маълум қилиб, даъво талабини қолган қисмини қаноатлантиришни сўради ва судга тўлаб берилган қарз ҳақида маълумотнома тақдим қилди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабларини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам етказиб берилган газнинг тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлигини, ҳозирда кунда асосий қарздорлик қисман тўланганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради судга тўлов ҳужжатларини тақдим қилди. Суд мажлисида иштирок этган прокурор вакили асосий қарздорлик қисман тўланганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 30 январдаги “табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида”ги 1230120849-сонли шартнома (кейинги ўринларда - шартнома) тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “етказиб берувчи” жавобгар “истеъмолчи”нинг буюртмасига асосан унга газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган газ ҳажмини қабул қилиш, келишилган муддатда ва ўрнатилган баҳода ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда– ФК) 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарнинг буюртмасига асосан газ тармоқлари орқали табиий газ етказиб берган. Бироқ, жавобгар етказиб берилган газ ҳажми ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида февраль ва март ойлари учун 2025 йил 01 апрель ҳолатига табиий газдан жами 121 262 328 сўм қарзи вужудга келган. Даъвогарнинг қарзни узиш тўғрисидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Даъвогар томонидан истеъмол қилинган 121 262 328 сўмлик табиий газ учун электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар юборилган, ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан тасдиқланмаган, шунингдек тасдиқлаш рад ҳам қилинмаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган "Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади деб белгиланган. Бироқ, суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, жавобгар томонидан табиий газ ҳақидан асосий қарздорликнинг 39 997 800 сўм қисми қопланган. Жавобгар томонидан “qim qim ” АЖнинг ҳисобварағига қарздорлик бўйича 2025 йил 08 майдаги 2676200833-сон ва 09 июндаги 2676201043-сон ғазна мемориал ордерлари тўлов ҳужжатлари ва даъвогарнинг маълумотномаси билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 121 262 328 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, даъвогар судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан табиий газ ҳақи учун ихтиёрий равишда 39 997 800 сўм тўланганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини 81 264 528 сўм миқдорида қисман қаноатлантиришни лозим топади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бешинчи қисмига биноан, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-банди “а” кичик бандида иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво суммасининг 2 фоизи миқдорида (121 262 328 х 2% =) 2 425 246,56сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “qim qim ” АЖнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар qim qim давлат муассасаси ҳисобидан даъвогар “qim qim ” АЖ фойдасига 81 264 528 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар qim qim давлат муассасаси ҳисобидан Республика бюджетига 2 425 246,56 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов