← Назад
Решение #2897017 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 739 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/6129 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 09 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – Юридик бўлим бошлиғи З.С
(2025 йил 28 апрелдаги 01-08/153-сон ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “qim qim ” АТБ манфаатида жавобгар якка
тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) qim qim (ЖШШИР qim qim ) ҳисобидан
67 500 000 сўм муддатли асосий қарз, 10 028 000 сўм муддати ўтган фоиз
қарзи ва 1 691 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “qim qim ” АТБ (кейинги
ўринларда – даъвогар, ва/ёки банк) манфаатида жавобгар ЯТТ qim qim
(кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки қарз олувчи, жамият) ҳисобидан кредит
шартномасига асосан 67 500 000 сўм муддатли асосий қарз, 10 028 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи ва 1 691 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма эътирозномасини судга тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК)нинг 128,170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили низоли иш юзасидан
тушунтириш бериб, жавобгар камчиликларни шу кунга қадар бартараф
этмаганлиги, кредитдан мақсадсиз фойдаланганлиги, шартнома бўйича
мажбуриятларини бузиб келаётганлиги боисидан даъво талабларини
қувватлашиб, даъво аризасида баён қилинган важларни такрорлаб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
- ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
18 мартда тузилган 46-сонли (100,0 млн сўмгача гаровсиз кредитлар бўйича)
кредит шартномаси (кейинги ўринларда - шартнома) дан келиб чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан
банк қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартларда
кредит бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз навбатида олинган кредитдан
фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2-бўлимига кўра, банк қарз олувчига 18.03.2024 йилдан
17.03.2031 йилгача бўлган муддатга, йиллик 18 фоиз ставкада 67 500 000 сўм
миқдорида, тикувчилик фаолияти, яъни кийим ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш
мақсадида ускуналар сотиб олиш учун (Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни
молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-306-сон қарорига асосан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш”
комплекс дастури доирасида Сирдарё вилоятининг “Кичик бизнесга
кўмаклашиш маркази” МЧЖда амалий уқув курсини тугатиб, сертификат
олган лойиҳа ташаббускорига мазкур молиявий инструментдан фойдаланиш
ҳуқуқи берилади.) кредит маблағи ажратиш мажбуриятини олган.
Кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни қайтариш шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган жадвалга асосан амалга оширилади.
Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан қарз олувчи кредитни ва у бўйича
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда
тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Банк қарз олувчига кредит маблағларини ажратган ва шартномада
назарда тутилган мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаган, хусусан жавобгар 2024 йилнинг август, сентябрь,
октябрь, ноябрь, декабрь ва 2025 йилнинг январь, февраль ва март ойлари учун
ҳисобланган фоиз қарздорликларини тўламаган.
Банк томонидан 2024 йил 03 июнда тузилган мониторинг
далолатномасида
жавобгар
кредит
маблағларидан
мақсадсиз
фойдаланганлиги баён этилган.
Банкнинг жавобгардан кредитдан мақсадли фойдаланганликни
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги 2024 йил 07 июндаги
12-18/622-сон огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Шу боисдан палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, 2025 йилнинг 11 апрель ҳолатига муддатли 67 500 000 сўм
асосий қарз ва 10 028 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни
сўраган.
Шартноманинг 5.1.3-бандига асосан қарз олувчи томонидан кредит
маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда, кредит
шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган
ҳолларда банк фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан
олдин, жумладан ажратилган кредитни ундирувга қаратиш ҳуқуқига эга.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият
бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 739-моддасига кўра, агар қарз шартномаси қарз олувчининг
маблағлардан аниқ мақсадда (аниқ мақсадли қарз) фойдаланиши шарти билан
тузилган бўлса, қарз олувчи қарз берувчига қарз суммасидан аниқ мақсадда
фойдаланилишини назорат қилиш имкониятини таъминлаб бериши шарт.
Қарз олувчи қарз шартномасининг қарз суммасидан аниқ мақсадда
фойдаланиш ҳақидаги шартларини бажармаган тақдирда, агар шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз
суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 67 500 000 сўм муддатли асосий қарз ва 10 028 000 сўм муддати
ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб
ҳисоблайди ва ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, палата шартномага асосан жавобгардан даъвогар
фойдасига 1 691 000 сўм пеня ундиришнисўраган.
Шартноманинг 8.3-бандига кўра, фоизлар белгиланган муддатда
тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун
қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.
Банк, жавобгар томонидан фоиз қарздорликлари белгиланган
муддатларда тўланмаганлиги учун 1 691 000 сўм пеня ҳисоблаган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ҳисобидан
1 691 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам кредит
шартномасига кўра асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва судга даъво қарши
эътирозларини билдирмади ҳамда далиллар тақдим этмади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга
кўра,
суд
палатанинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво
суммасининг 2 фоизи миқдорида (67 500 000 + 10 028 000 + 1 691 000 =
79 219 000 х 2%=) 1 584 380 сўм давлат божи ҳамдадаъвогар ҳисобига
олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Ўзбекистон
Савдо-саноат
Қ И Л Д И:
палатаси
Сирдарё
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “qim qim ” АТБ манфаатида киритган даъво
аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ qim qim ҳисобидан даъвогар “qim qim ” АТБ фойдасига
67 500 000 сўм муддатли асосий қарз, 10 028 000 сўм муддати ўтган фоиз
қарзи, 1 691 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ qim qim ҳисобидан давлат бюджетига 1 584 380сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов