Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2412/130288 Дата решения 09.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Асакабанк
Source ID 22e76b6a-d605-4e81-9ba5-eec048c5166e Claim ID PDF Hash 5f7f8884e3f8f870... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2412/130288-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 9 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья катта ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакиллари Н.Холиёров (ишончнома асосида), Ф.Ахмадов (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Джураев (ишончнома асосида), учинчи шахс вакили Х.Борибоев (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ dbirk rlikni riv jl ntirish k m ni si” акциядорлик жамиятининг жавобгар “Асакабанк” акциядорлик жамияти ҳисобидан 2 964 237 385,67 АҚШ долларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, видеоконферецналоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “ dbirk rlikni riv jl ntirish k m ni si” акциядорлик жамияти (даъвогар/Жамғарма) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “Асакабанк” акциядорлик жамияти (жавобгар/банк) ҳисобидан 2 964 237 385,67 АҚШ долларини ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 декабрдаги ажрими билан “ IRZ D-LI N-YIGIR -U ” масъулияти чекланган жамияти (учинчи шахс/жамият) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жалб этилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 февралдаги ажрими билан мазкур иш бўйича суд экспертизаси тайинланган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 мартдаги ажрими билан иқтисодий иш Гулистон туманлараро иқтисодий судига судловга тегишлилик бўйича юборилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, учинчи шахс томонидан кредит шартномасига мувофиқ кредит маблағлари мақсадли ишлатилмаганлиги, суд экспертизаси хулосасига кўра, ажратилган кредит маблағига нисбатан фақат 1 079 482,88 АҚШ доллари қийматидаги товарлар божхона режимига расмийлаштирилганлиги аниқланганлиги, кредитнинг мақсади 2 000 000 АҚШ доллар миқдоридаги 32 дона замонавий иссиқхона асбоб ускуналарини сотиб олиш эканлиги, 920 517,12 АҚШ доллари миқдоридаги товарлар олиб келинмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги, жавобгарнинг мониторинг далолатномаларида ҳам 920 517,12 АҚШ доллари миқдоридаги товарлар олиб келинмаганлиги қайд этилганлиги, учинчи шахс иссиқхонани қуришда ўз маблағларини сарфланганлиги, иссиқхоналар ишга туширилмаганлиги, 2 000 000 АҚШ доллари миқдоридаги товарларнинг тўлиқ олиб келинмаслиги кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилган деб ҳисобланишига асос бўлиши ҳақида важлар келтириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, эътирознома тақдим этиб, кредит маблағлари мақсадли ишлатилганлиги, иссиқхоналарга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлиги, иссиқхоналар ишга туширилганлиги ва фаолият юритганлиги, даъвогарнинг важлари исботланмаганлиги ҳақида тушунтириш бериб, даъвони рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили даъво аризага эътироз билдириб, кредит маблағлари мақсадли ишлатилганлиги, 2020 йил пандемия даври мобайнида карантин бўлганлиги боис Хитойдаги ҳамкорлари томонидан ишларнинг бир қисмини бажариш тўхтаб қолганлиги, шу сабабли лойиҳани ўз вақтида ишга тушириш мақсадида жамият ўз маблағларини иссиқхоналар қуриш учун сарфлашга мажбур бўлганлиги, иссиқхоналар ишга туширилиб, фаолият юритганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши назарда тутилган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 2020 йил 1 июнда 2020-26-сонли кредит шартномаси (кредит шартномаси) тузилган бўлиб, унга асосан қарздорга Хитойдан қуёш энергияси асосида ишлайдиган 32 та блокдан иборат, ҳар бири 2500 м2 бўлган иссиқхонани сотиб олиш учун 7 йил муддатга, шу жумладан 36 ойлик имтиёзли давр билан йиллик 9 фоиз устама тўлаш шарти билан жами 2 000 000 АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилган. Мазкур кредит бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (ҳозирги вақтда “ dbirk rlikni Riv jl ntirish K m ni si” АЖ) (даъвогар), жавобгар ва қарздор ўртасида 2020 йил 3 июнда 2020/С-3323-сонли компенсация тақдим этиш шартномаси (компенсация шартномаси) расмийлаштирилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2 964 237 385,67 сўм компенсация маблағлари тўлаб берилганлиги, компенсация шартномаси имзоланган вақтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида Низом” амалда бўлганлиги, қарздор томонидан кредит маблағларидан мақсадли фойдаланилиши шарти билан кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари орқали беғараз молиявий ёрдам кўрсатиш Жамғарманинг вазифалари бири ҳисобланиши, компенсация тақдим этиш шартномасининг 4.1-бандида кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилган факти аниқланганда, банк даъвогарни уч кун ичида хабардор қилиши лозим бўлганлиги, бироқ банк бу ҳақида хабардор қилмаганлиги, шунингдек Низомнинг 56-бандида тижорат банклари компенсация реестрининг ҳаққонийлиги ва тўлиқлиги, шунингдек, Жамғармага ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб бериши кўрсатилган бўлса-да, банк Жамғармага реестрларни тақдим этиб, мақсадсиз кредит бўйича компенсация маблағларини олишда давом этганлиги, даъвогар томонидан 2024 йил октябрь ойида масофадан туриб ўтказилган мониторинг давомида банк томонидан ажратилган кредит маблағлари кредит шартномасида кўрсатилган мақсадларда ишлатилмаганлиги аниқланганлиги, ушбу ҳолат банкнинг мониторинг далолатнома билан ҳам тасдиқланиши, шу сабабли даъвогар томонидан “ irz b d Lim n Yigirm u h” МЧЖнинг кредити бўйича компенсация тақдим этиш тўхтатилганлиги ҳамда даъвогар банкка 2024 йил 6 ноябрдаги 02/15-01-4192-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги сабабли ажратилган 2 964 237 385,67 сўм компенсация маблағларини қайтаришни сўраганлиги, бироқ банк ушбу маблағларни қайтармаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 сентябрдаги “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-312-сонли қарорининг 11-бандида кредит (лизинг) маблағларидан кредит (лизинг) шартномасида ва/ёки буюртмада кўрсатилган мақсадларда фойдаланилмаганда, ушбу кредит (лизинг) бўйича тўланган компенсация маблағлари тижорат банки томонидан Компанияга қайтарилиши, бунда ушбу қоида Жамғарма билан аввал тузилган шартномалардан келиб чиқадиган муносабатларга ҳам татбиқ этилиши белгиланганлиги ҳақидаги важлар билан даъвогар юқоридаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 12 февралдаги суд экспертизаси тайинлаш ҳақидаги ажримига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бош бошқармаси мутахассислари томонидан тузилган 2025 йил 11 мартдаги маълумотномага кўра қуйидагилар аниқланган. Банк кредит маблағи бўйича кредитнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан жорий ва чоракли мониторинг ишлари доимий равишда амалга оширилганлиги, мониторинг далолатномалари рамийлаштирилганлиги, 2020 йил 9 ноябрдаги далолатномада кредит маблағи мақсадли ишлатилганлиги, 2021 йил 11 февраль, 2021 йил 15 февраль, 2021 йил 20 май, 2021 йил 2 ноябрь, 2022 йил 18 август, 2022 йил 5 октябрь, 2023 йил 7 июндаги далолатномаларда кредит маблағлари ҳисобига сотиб олиниши кўзда тутилган иссиқхона ускуналари учинчи шахс ҳисобига тўлиқ етиб келмаганлиги, режалаштирилган 32 та блок иссиқхонадан 27 тасида иссикхона қуриб битказилганлиги, сабзавотлар парвариш этилаётганлиги қайд этилган. Божхона қўмитаси Сирдарё вилоят бошқармасининг 2023 йил 15 ноябрдаги 8/05-23-3687-сонли хатида учинчи шахс ҳамда “YIWU W N R D ” , L D ( hin ) билан 2020 йил 26 майда тузилган YW- IR-002 ва YW- IR-003-сонли импорт шартномалари бўйича 2022 йил 14 ноябрдаги А D 065000-сонли божхона декларациясига асосан 1 079 482,88 АҚШ доллари қийматидаги товарлар ИМ-40 “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилганлиги маълум қилинган. 2024 йил 5 январда учинчи шахс ва унинг хорижий ҳамкорлари ўртасида 2020 йил 26 майда тузилган YW- IR-003-сонли шартномага 5-сонли қўшимча келишув имзоланган бўлиб, унга кўра, олиб келинган иссиқхона ускуналари ишга тушириш ва монтаж ишлари учун 920 517,12 АҚШ доллари миқдорида хизмат ҳақи тўлаши белгиланган. Иш ҳужжатларида мазкур ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд. Бироқ, даъвогарнинг банк далолатномаларида кредит маблағлари ҳисобига сотиб олиниши кўзда тутилган иссиқхона ускуналари учинчи шахс ҳисобига тўлиқ етиб келмаганлиги, фойдаланишга қабул қилинмаганлиги қайд этилганлиги, 920 517,12 АҚШ доллари миқдоридаги товарлар кирим бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги, ушбу ҳолатлар кредит маблағини мақсадсиз фойдаланиш деб ҳисобланиши ҳақидаги важлари даъвони қаноатлантириш учун асос бўлмайди. Чунки, жавобгар томонидан кредит шартномаси шартларидан келиб чиқиб, қарздорнинг блок ҳисоб рақамидан “YW- IR” 003-сонли импорт шартномасига асосан 2020 йил 6 июнда 1 000 000 АҚШ доллари, 2020 йил 24 июлда 1 000 000 АҚШ доллари, жами 2 000 000 АҚШ доллари кредит маблағлари ўтказиб берилган. Мазкур ҳолатда кредит шартномаси ва компенсация ажратиш бўйича буюртманомада кўрсатилган мақсадларда, яъни айнан замонавий иссиқхона асбоб-ускуналарини сотиб олиш учун кредит маблағлари импорт шартномасига асосан тўлиқ ўтказиб берилганлиги ҳолатининг ўзи кредит маблағларидан мақсадли фойдаланилганлигини тасдиқлайди. Шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси Мирзаобод туман филиалининг 2025 йил 11 февралдаги 2/129-сонли хатида “ IRZ D-LI N-YIGIR -U ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Мирзаобод тумани, Навбаҳор МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхона комплекси 12:03:07:03:02:0002-сонли кадастр рақами билан кадастр паспорти шакллантирилганлиги ва 2022 йил 19 декабрдаги 1724228/R- 3391822 давлат реестридан кўчирма билан давлат рўйхатига олинганлиги, иссиқхона комплексининг мавжуд 32 та иссиқхонанинг ҳар бири ер майдони 2 496 кв.м.дан иборат бўлиб, умумий қурилиш ости майдони 79 872 кв.м.ни ташкил қилиши маълум қилинган. Бундан ташқари, “ IRZ D-LI N-YIGIR -U ” масъулияти чекланган жамияти ва унинг хорижий ҳамкори “ INJING LQUN I R R R D .L D” ўртасида тузилган 2024 йил 5 январдаги солиштирма далолатнома билан жами 920 517,12 АҚШ доллари миқдоридаги ишлар бажарилганлиги кўрсаттилган. Шу боис, 2022 йил 5 октябрдаги ва 2023 йил 7 июндаги мониторинг далолатномаларида иссиқхона учун асбоб-ускуналар тўлиқ етиб келмаганлиги ва фойдаланишга қабул қилинмаганлиги қайд этилган бўлса-да, ушбу ҳолат кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлигини англатмайди. Компенсация шартномасининг 4.1-банди олтинчи хатбошисида банк зарурат туғилганда Жамғарма ходимлари томонидан Қарз олувчини мониторинг қилиш юзасидан зарур шарт-шароитларни яратиш, еттинчи хатбошисида Жамғарманинг сўровига биноан мазкур шартнома шартларига тегишли бўлган зарур ҳужжатларни тақдим этиш мажбуриятини олган. Бироқ, даъвогар вакиллари иштирокида жамиятга ажратилган кредит маблағи мадсадли сарфланиши ҳолатлари бўйича алоҳида ёки банк вакиллари билан биргаликда мониторинг тадбирлари ўтказилиб, расмийлаштирилган далолатномалар мавжуд эмаслиги аниқланди. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг важлари ўз исботини топмаганлиги сабабли даъвогарнинг талабини асоссиз деб ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг 28-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси — ўз ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан даъволар, аризалар ва шикоятлар билан иқтисодий судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаблари рад этилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли давлат божини ундирувсиз қолдиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ва даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогар “ dbirk rlikni riv jl ntirish k m ni si” акциядорлик жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “ dbirk rlikni riv jl ntirish k m ni si” акциядорлик жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат ундирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатлари “ dbirk rlikni riv jl ntirish k m ni si” акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков