Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3025 Дата решения 05.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 003c9ad5-e737-4d30-9914-33c15e117f31 Claim ID PDF Hash 2bfa65f8aae38b1c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3025-сонли иқтисодий иш 2025 йил 05 июнь Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов суд мажлиси котиблигида, аризачи Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг қарздор - “KARINA STANDART A KOR” масъулияти чекланган жамиятини (соддалаштирилган таомилга кўра) тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Ш.Эргашев (2025 йил 04 июндаги 35-29556-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судибиносидаўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси (бундан буён матнда “аризачи” деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида Сирдарё туманида фаолият юритган “KARINA STANDART A KOR” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда “қарздор” деб юритилади) кредиторлик қарзини қарздорлик пайдо бўлгандан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт давомида бажармасдан келаётганлиги, ҳозирги кунда қарздор фаолият юритмаётганлиги ва тўлов қобилиятини йўқотганлигини баён қилиб, қарздорни (соддалаштирилган таомилга кўра) тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган қарздор суд мажлисига келмади ва вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида қарздор иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга ўз кўрсатмаларини бериб, аризани қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи аризачининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидагиларга асосан аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, қарздор 06.07.2021 йилда ташкил этилиб, Сирдарё тумани давлат хизматлари марказидан 1011978-сонли рақам билан тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатга олинган. Солиқ органи томонидан “солиқ тўловчининг идентификация рақами” СТИР 308 65 568 - рақам берилган. Қарздор раҳбари сифатида Шадманкулов Шухрат Шакаримович ишлаб келган. Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ қарзи ундируви масъулияти чекланган жамиятнинг мол-мулкига қаратиш юзасидан бир нечта Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг қарорлари мавжуд бўлиб, ушбу қарорларнинг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланганлиги сабабли Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 40-моддаси 3-бандига асосан ижро ҳужжат(лар)ини ундирувчига қайтариш ва ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарорлар қабул қилинган. Аризачи томонидан тақдим этилган қарздорнинг охирги баланс ҳисоботи, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлардан кўринишича, қарздорнинг 2025 йил 16 апрель куни ҳолатига жами солиқ қарзи 5 621 613 687,3 сўм бўлиб, шундан асосий солиқ арзи 4 999 226 002,9 сўм, молиявий жарималар суммаси 622 387 684,4 сўмни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги № 763-сонли Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилади. Суд, қарздорнинг кредиторлик қарзлари юзага келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан бажарилмаётганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб, қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топишни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 26 майдаги 08-26/1051-сонли хатига кўра, тавсия этилган тугатиш бошқарувчиси этиб Ахмедова Дилором Саттаровнанинг номзодини тасдиқлашни лозим деб топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, 1 125 000 сўм давлат божини қарздор зиммасига юклашни ва 37 500 сўм почта харажатини қарздордан аризачи фойдасига ундиришни лозим топади. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 5, 6, 51, 52, 53, 140-142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 112, 113, 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. “KARINA STANDART A KOR” масъулияти чекланган жамияти(соддалаштирилган таомилга кўра) тўловга қобилиятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “KARINA STANDART A KOR” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган мол-мулки ҳисобидан қарздорни тугатиш бошқарувчиси орқали Республика бюджетига 1 125 000 сўм давлат божи ва Сирдарё вилоят солиқ бошқармасига 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. “KARINA STANDART A KOR” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз молмулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин. Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин. “KARINA STANDART A KOR”масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб Ахмедова Дилором Саттаровнанинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздор “KARINA STANDART A KOR” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 53, 54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидага риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва 2025 йил 05 июлга қадар судга унинг натижалари ҳақида оралиқ ҳисобот, 2025 йил 5 августга қадар якуний ҳисобот тақдим қилиш; - қарздорнинг бюджет олдидаги қарздорликларини субсидиар тарзда қарздор раҳбаридан ундириш учун фуқаролик судига даъво ариза киритиш чоралари кўриш; - шунингдек қарздорнинг 2 йиллик молиявий фаолиятини текшириб кўриб, сохта банкротлик аломатлари юзасидан хулосани 2025 йил 01 августга қадар тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. Мажбурий ижро бюроси Сирдарё туман бўлими зиммасига “KARINA STANDART A KOR” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан чиқарилган барча суд ҳужжатларини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин. Суднинг қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилиши лозим. Ҳал қилув қароридан норози тараф суд орқали Сирдарё вилояти судига белгиланган тартибда апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова