← Назад
Решение #2897028 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| Кодекс | 31 | — | code_article | |
| Кодекс | 33 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси | 83 | 2 | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/5359-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 05 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов
раислигида, судья ёрдамчиси Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар “ rm ql ri”
МЧЖнинг жавобгар “ rm ql ri” фермер хўжалигини “ rm ql ri МЧЖга
тегишли Мирзаобод тумани, Барлос СИУ ҳудудидаги харитасида жойлашган
41, 102-контурдаги ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш бўйича
берган даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Р.Сайдуллоев (2025 йил
08 апрелдаги ишончномага асосан) ва Б.Бекназаров (2025 йил 08 апрелдаги
ишончномага асосан) иштирокида, ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар
rm ql ri МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар rm ql ri
фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар ва/ёки фермер хўжалиги деб
юритилади)ни даъвогарга тегишли Мирзаобод тумани, Барлос СИУ
ҳудудидаги харитасида жойлашган 41, 102-контурдаги ер майдонидан
мажбурий тартибда чиқаришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 18 апрелдаги ажрими билан иш бўйича низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида иштирок этиш учун Мирзаобод туман ҳокимлиги ва Кадастрлар
палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлиси вақти ҳақидаги тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар, Мирзаобод туман ҳокимлиги, Кадастрлар палатаси Сирдарё
вилояти бошқармаси суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда суд, ишни жавобгар, Мирзаобод туман ҳокимлиги,
Кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси вакиллари иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Жавобгар раҳбари Ё.Аблакулов 2025 йил 07 май куни даъво аризаси ва
унга илова қилинган ҳужжатлар билан танишиб, фотонусха олган.
Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси Мирзаобод
туман филиали 2025 йил 27 майдаги 2/483-сон маълумотномасини судга
тақдим этган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари судга
низо юзасидан тушунтириш бериб, даъво аризасида келтирилган важларни
қўллаб-қувватлаб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
2025 йил 06 май кунги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили
И.Бабаев иш бўйича тушунтириш бериб, ўғли Ё.Аблакулов фермер хўжалиги
раҳбари эканлиги, фермер хўжалигини биргаликда юритиб келишини,
даъвогар айтган қишлоқ хўжалиги ер майдонларидан илгаритдан фойдаланиб
келганлиги, даъвогар ака-укалар қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ўзининг
номига ўтказиб олишганлиги, бундан бехабар қолганликларини, даъвогар акаукалар ноҳақлик қилишганлиги, аслида ер майдонлари уларнинг даласи
бўлганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўраган.
Суд ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни судга тақдим этилган
ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
даъво талабларини қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ
харажатларни жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
аниқланишича, Мирзаобод туман ҳокимининг 2017 йил 23 ноябрдаги
2283-сонли қарорига асосан rm ql ri фермер хўжалиги тегишли Мирзаобод
тумани, Барлос СИУ ҳудудидаги харитасида жойлашган 41,44,102контуридаги жами 29,5 гектар ер майдонлари фермер хўжалигининг раҳбари
Ё.Облоқуловнинг аризасига биноан туман захирасига қайтарилган ва туман
ҳокимлиги билан фермер хўжалиги ўртасида тузилган ерни узоқ муддатга
ижарага олиш шартномаси бекор қилинган.
Шундан сўнг, Мирзаобод туман ҳокимининг 2019 йил 30 декабрдаги
3988-қарори билан туман захирасида бўлган Барлос СИУ ҳудудидаги
41,61,63,65,79к,95,96,107к-контурдаги жами 149,5 гектар ер майдонлари
rm ql ri фермер хўжалиги номига ўтказилган.
Мирзаобод туман ҳокимининг 2020 йил 8 майдаги 278-сон қарори билан
rm ql ri фермер хўжалигининг ер майдонига ўзгартириш киритиш
тўғрисидаги қарори билан Мирзаобод тумани, Барлос СИУ ҳудудидаги
41,61,63,64,65,75к,95,96,99,101,102,107к-контурдаги жами 112,9 гектар ер
майдонлари rm ql riфермер хўжалигига қўшиб берилган.
Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси Мирзаобод
туман филиалининг 2025 йил 27 майдаги 2/483-сон маълумотномасига кўра,
Мирзаобод туман Барлос СИУ ҳудудидаги 41, 102 контурдаги жами
15,5 гектар ер майдони rm ql ri кўп тармоқли фермер хўжалигига берилган.
2024 йил 05 октябрь куни 530-сонли ижара шартномаси тузилган ва 2024 йил
10 ва 11 майда давлат рўйхатидан ўтказилиб,
rm ql ri рақамлар билан
“Uzk d” дастурига киритилган ҳамда кўчмас мулк объектига бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестридан
кўчирма берилган.
Даъвогарнинг ер майдонидан ихтиёрий тартибда чиқиш ҳақидаги
талаблари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда Кодекс
даъвогар деб юритилади) 23-моддасининг биринчи қисмида ер участкаларини
мулк қилиб бериш (реализация қилиш), доимий фойдаланиш учун ва ижарага
бериш ер ажратиш тариқасида амалга оширилиши, бешинчи қисмида эса,
берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг
Давлат кадастрлари палатаси томонидан натурада (жойнинг ўзида)
белгилангунига ҳамда ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган
ҳужжатлар берилгунига қадар мазкур ер участкасига эгалик қилиш ва ундан
фойдаланишга киришиш тақиқланиши назарда тутилган.
Кодекснинг 31-моддасида юридик ва жисмоний шахсларнинг ер
участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер
участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари тузилиб, ер
участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга
келиши белгиланган.
Кодекс 33-моддасининг учинчи қисмига кўра ер участкасига бўлган
ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинганидан кейин
кучга кириши кўрсатиб ўтилган.
Ишдаги
ва
судда
тақдим
этилган
ҳужжатлардан
аниқланишича, Мирзаобод тумани, Барлос СИУ ҳудудидаги 41, 102контурларида жойлашган 15,5 гектар ер майдонлари даъвогарга тегишли
ҳисобланади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
Бироқ, жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади, даъвогар қарши
эътирозларини ва далилларини судга тақдим этмади.
Бундан ташқари, фуқаро
rm ql ri ( rm ql ri фермер хўжалиги
раҳбари
rm ql ri отаси)нинг Мирзаобод тумани, Барлос СИУ ҳудудида
жойлашган ўғли
rm ql riга тегишли бўлган ер майдонларига фуқаро
rm ql ri ( rm ql ri МЧЖ раҳбари) томонидан асоссиз равишда эгалик
қилинаётганидан норози бўлиб йўллаган мурожаати Мирзаобод туман
прокуратураси томонидан ўрганилиб, Мирзаобод тумани, Барлос СИУ
ҳудудидаги 41, 102-контурларида жойлашган ер майдонлари rm ql ri кўп
тармоқли фермер хўжалигига тегишли эканлиги баён қилинган.
Шунингдек, даъвогар ва жавобгар раҳбарлари ўртасида даъвогарга
тегишли ер майдонида техникаларни ишлашига халақит қилганлиги, зарар
етказганлиги ҳолатлари юзасидан рўй берган воқеалар Мирзаобод туман ИИБ
ҲПБ ТП томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилиб, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят процессуал кодекси 83-моддасининг 2-қисмига асосан
жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб,
даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Шунингдек, 2023 йил 12 сентябрь куни
rm ql riфермер хўжалиги
таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритилиб, фермер хўжалигининг
ташкилий ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамиятга ўзгартирилган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда
озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
БҲМ (Базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 10 баравари миқдорда давлат божи
тўланади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта
харажати ҳамда Республика бюджетига 3 750 000 сўм давлат божи ундиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23, 31, 33-моддаларини,
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170,
176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъвогар rm ql ri МЧЖнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар rm ql ri фермер хўжалиги rm ql ri МЧЖнинг Мирзаобод
тумани, Барлос СИУ ҳудудидаги ер харитасининг 41, 102-контурларида
жойлашган ер майдонларидан мажбурий тартибда чиқарилсин.
Жавобгар rm ql ri фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар rm ql ri
МЧЖ фойдасига 37 500 сўм почта харажати ва Республика бюджетига
3 750 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар у қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний
кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов