Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3018 Дата решения 05.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантириш банки Ответчик / Подсудимый ELD R DO ELEG N
Source ID 24ee71b0-1940-441f-a306-12a2db51cc2f Claim ID PDF Hash 97e4b48ec20ed9d9... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 7461-моддаси ФКнинг 7461 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
аролик кодекси 279-моддаси аролик кодекси 279 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3018-сонли иқтисодий иш Сирдарё тумани Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 05 июнь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекованинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджонов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ манфаатида жавобгар “ELD R DO ELEG N ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 101 014 АҚШ доллари муддатли, 30 941 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарз, 10 073 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган фоиз қарзни ундириш ва жамиятга тегишли VOLVO E 200D 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 20 E 010 бўлган экскаваторга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили К.Саматов (14.05.2025 йилдаги ишончнома асосида) ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “ELD R DO ELEG N ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 101 014 АҚШ доллари муддатли, 30 9410 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарз, 10 073 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган фоиз қарзни ундириш ва ундирувни жавобгар жамиятга тегишли VOLVO E 200D 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 20 E 010 бўлган экскаваторга қаратишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва палата суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар мунтазам равишда шартномада белгиланган муддатларда асосий кредит ва фоиз қарздорликларни тўламасдан келаётганлигини, аввал ҳам қарздорликни ундириш бўйича судга даъво киритилганлигини, бироқ бугунга қадар қарздорлик қопланмаганлигини, шу боис, қолган асосий қарз ва фоиз қарздорликни ундириш ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисида даъво ариза киритилганлигини, 101 014 АҚШ доллари муддатли қарз дейилганда, муддати келмаган 101 014 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни муддатидан олдин ундириш назарда тутилганлигини, бир неча маротаба жавобгар жамият раҳбарига қарздорликни қоплаш бўйича мурожаат қилганликларини, бироқ натижа бўлмагач судга даъво киритишга мажбур бўлганликларини тушунтириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этувчи шахс вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,ҳаркимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига биноан кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 734-моддасига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар банк Янгиер филиали (шартнома тузилган пайтда даъвогар банк номи Қишлоқ қурилиш банк деб юритилган) ва жавобгар ўртасида 2020 йил 22 июлда 69-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга 24 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 6,3 фоиз тўлаш шарти билан 22.07.2020 йилдан 22.07.2027 йилга қадар кредит шартномасида кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида 145 000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини бериш, жавобгар эса ўз навбатида олинган пул маблағларини шартноманинг иловаси бўлган тўлов жадвалига мувофиқ қайтариш ва пул маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарнинг топшириғига мувофиқ кредит маблағларини жавобгарга ўтказиб берган. Кредит шартномасига биноан қарзни қайтариш муддати кредит шартномасининг тўлов жадвалига асосан амалга оширилиши белгиланган. Суд муҳокамаси жараёнида ва иш ҳужжатлари бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 14 март ҳолатига 30 941 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарз, 10 073 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган фоиз қарздорлиги юзага келганлиги аниқланди. Жавобгарнинг даъвогар олдида 30 941 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарз, 10 073 АҚШ доллари миқдорида фоиз қарздорлиги шартнома, маълумотнома, банк айланмалари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис, суд жавобгардан 30 941 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарз, 10 073 АҚШ доллари кредит қарздорлигини ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан муддати келмаган 101 014 АҚШ доллари миқдоридаги қарзни муддатидан олдин ундиришни сўраган. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига асосан агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. ФКнинг 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сон қарорини 4-банди учинчи хатбошисида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Шартнома шартларига амал қилинмасдан, кредит асосий қарзи ва фоиз қарзи тўловларининг мунтазам кечиктирилганлиги, тўлов графигига асосан тўловлар амалга оширилмаганлиги, муқаддам тарафлар ўртасида тузилган низоли кредит шартнома юзасидан Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 16.12.2024 йилдаги 4-1202-2501/3653-сонли иқтисодий иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори билан жавобгардан банк фойдасига 14 022 АҚШ доллари миқдорида асосий қарз, 1 238,85 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи, 896,15 АҚШ доллари миқдорида оширилган фоиз, 100 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини инобатга олиб, мавжуд қарздорлик қопланмаганлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд жавобгарнинг 101 014 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни муддатидан олдин ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар ундирувни жавобгар жамиятга тегишли тегишли VOLVO E 200 D 2020 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 20 E 010 бўлган экскаваторга қаратишни сўраган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 11.12.2020 йилда гаров шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, гаровга олувчи-даъвогар 2020 йил 22 июлдаги 69-сонли кредит шартномасига кўра, қарз олувчи-жавобгарга махсус техника экскаватор сотиб олиш учун 145 000 АҚШ доллари ҳисобидан кредит ажратиб бериши, кредит шартномаси таъминоти сифатида Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл қурилиш техникаси ҳолатини назорат қилиш инспекцияси томонидан 20.11.2020 йилда берилган UZ040347 техник паспортга асосан тегишли бўлган VOLVO 200 D русумли 20 ЕА 010 давлат рақамли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, 12551308 двигател, V E 200DE00280880 завод, 20 E 010 давлат рақамли экскаватор қўйилган. Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарори 26-бандида кредитор қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига қадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақлилиги тўғрисида тушунтириш берилган. Юқоридаги ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг ундирувни жавобгар жамиятга тегишли бўлган Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл қурилиш техникаси ҳолатини назорат қилиш инспекцияси томонидан 20.11.2020 йилда берилган UZ040347 техник паспортга асосан тегишли бўлган VOLVO 200 D русумли 20 ЕА 010 давлат рақамли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, 12551308 двигател, V E 200DE00280880 завод, 20 E 010 давлат рақамли экскаваторга қаратишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Палатанинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд, ҳисобланаган 36 743 410,55 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 75, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ELD R DO ELEG N ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ фойдасига 30 941 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарз, 10 073 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган фоиз қарз, муддати келмаган 101 014 АҚШ қарздорлиги, 37 500 сўм почта харажати сўм ундирилсин. Ундирув ELD R DO ELEG N ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл қурилиш техникаси ҳолатини назорат қилиш инспекцияси томонидан 20.11.2020 йилда берилган UZ040347 техник паспортга асосан тегишли бўлган VOLVO 200 D русумли 20 ЕА 010 давлат рақамли 2020 йилда ишлаб чиқарилган, 12551308 двигател, V E 200DE00280880 завод, 20 E 010 давлат рақамли экскаваторга қаратилсин. Жавобгар “ELD R DO ELEG N ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 36 743 410,55 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова