Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1203-2501/2294 Дата решения 04.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья YO‘LDOSHEV O‘TKIR XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый B vut d n lust r
Source ID 06f1e63a-7004-436f-826c-b022c25982b5 Claim ID PDF Hash 53751130953dd022... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 15 law
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
Кодекснинг 326-моддаси Кодекс 326 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2294-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Ховос тумани 2025йил 04 июнь Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида, Х.Назаровнинг котиблигида, Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Боёвут туман Кенгашининг «Сайхун» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «B vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 61 954 417 сўм асосий қарз ва 30 977 208 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида иқтисодий ишни кенгаш рахбари Б.Холмухаммедова ва даъвогар рахбари иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Боёвут туман Кенгаши, «Сайхун» фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «B vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 61 954 417 сўм асосий қарз ва 30 977 208 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида кенгаш ва даъвогар рахбари даъво талабларини қувватлаб қувватлаб, қарздорлик 2024 йил ғалла мавсумида вужудга келгани, жавобгар минерал ўғит, ёқилғи ва уруғлик бергани, якуний тўловдан қисман маблағ тўлангани ва қолган маҳсулот ҳақи тўлаб берилмагани, ушбу қарзга пеня ҳисобланганлигини билдириб, қонуний тартибда даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади, жавобгар судга илтимоснома тақдим қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўришни ва даъвонинг пеня ундириш қисмини рад этишни сўраган, шу сабабли суд, ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 128, 170-моддларига асосан жавобгар иштирокисиз мавжуд ҳужжатлар асосида кўришни лозим топди. Суд, даъво аризаси юзасидан важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2023 йил 24 ноябрда№24-42719/G-288824-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномасини имзолаб, шартноманинг 1.1-бандида даъвогар 2024 йил ғалла мавсумида шартномада кўрсатилган ғалла маҳсулотини етказиб бериш, жавобгар ўз навбатида уруғлик билан таъминлаш, маҳсулотни қабул қилиш ва хақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.4.-бандида харид қилинган ғалла хом ашёси учун якуний ҳисоб-китоб ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, 2024 йил ғалла мавсумида шартномада кўрсатилган маҳсулот етказиб берилган, лекин жавобгар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан маҳсулот ҳақи тўлиқ тўлаб берилмаган. Натижада кенгаш даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгардан вужудга келган қарздорлик ва ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади, 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақлилиги кўрсатилган. Ўзбекистон Ресупбликасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 465-моддасига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Суд мажлисида даъвогарлар маҳсулот ҳақидан қисман тўлов тўланганлигини билдирдилар. Иш ҳужжатларига кўра, , жавобгарнинг 2024 йил ғалла ҳосили учун жами харажати 260 288 111 сўмни, даъвогарнинг топширган маҳсулот ҳақи 584 566 549 сўмни ташкил этиб, электрон ҳисоб-фактура ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Даъво аризада жавобгардан 61 954 417 сўм асосий қарз ундириш сўралиб, солиштирма далолатномада хам айнан ушбу қарздорлик тан олинган. Шу сабабли суд, жавобгардан 61 954 417 сўм асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек даъво талабида жавобгардан асосий қарз муддати ўтган кунларга ҳисобланган 30 977 208 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 4.2.-бандида топширилган маҳсулот ҳақи тўланмаган тақдирда тайёрловчи муддати ўтказиб юборилган хар бир кун учун 0,4% фоиз миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50% фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши келишиб олинган. Пеня маҳсулот ҳақидан вужудга келган қарздорлик бўйича шартномага асосан 2024 йил 10 октябрдан 2025 йил 01 майгача бўлган кунларга ҳисобланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Кодекснинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 15.06.2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сон қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, пеня ундириш талабини 4 000 000 сўм миқдорида қаноталантиришни лозим топади. Мазкур ҳолатда суд, даъво талабини қисман қаноталантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 61 954 417 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундиришни, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан даъвонинг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 1 858 632,5сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон фермерлар Сирдарё вилоят Боёвут туман Кенгашининг «Сайхун» фермер хўжалиги манфаатида жавобгар «B vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан 61 954 417 сўм асосий қарз ва 30 977 208 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар «B vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан, даъвогар «Сайхун» фермер хўжалиги фойдасига 61 954 417 сўм асосий қарз, 4 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «B vut d n lust r» масъулияти чекланган жамиятидан Республика Бюджетига 1 858 632,5 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали, Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти бериши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ў.Х. Йўлдошев