← Назад
Решение #2897041 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3468-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 04 июнь
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, Ҳ.Шомирзаев котиблигида “Сирдарё сув таъминоти”
акциядорлик жамиятининг Сардоба туман мактабгача ва мактаб таълими
бўлимига нисбатан 1.127.661.696 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ф.Шахрамов
(ишончнома асосида), О.Нодиров (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
Д.Акбаров (ишончномасиз), А.Қаршиев (ишончномасиз),Сардоба тумани
16-мактаб директори З.Нишонов, 9-мактабнинг хўжалик ишлари бўйича
директор ўринбосари Н.Мавлянов, 22-мактабнингхўжалик ишлари бўйича
директор ўринбосари У.Норбоев, Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси
З.Сайдахмедовлар иштирокида Оқолтин туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
«Сирдарё сув таъминоти” акциядорлик жамияти (бундан кейинги
матнларда “даъвогар” деб юритилди)нинг Сардоба туман мактабгача ва
мактаб таълими бўлими (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб
юритилади)га нисбатан 1.127.661.696 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё вилоят Ғазначилик
хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошбошқармаси
жалб қилинган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё
вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасисуд мажлисига келмади ва
вакили иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда
“ИПК” деб юритилди)нинг 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд
материаллар асосида уларнинг вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини
бериб, жавобгарга тегишли айрим мактабларда ўрганиш ўтказилганда, сув
қувурларига ноқонуний равишда уланилганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси
ўрнатилмасдан фойдаланилаётганлиги, мавжуд сув ҳисоблаш ускунасининг
носоз ҳолатда эканлиги, сув ҳисоблаш ускунасидаги назорат тамғаси ва давлат
стандарт тамғаси узилганлиги аниқланганлигини маълум қилиб, даъвони
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризадаги
важларга ўз эътирозларини билдириб, сув қувурларига ноқонуний равишда
уланилганлиги,
сув
ҳисоблаш
ускунаси
ўрнатилмасдан
фойдаланилаётганлиги, мавжуд сув ҳисоблаш ускунасининг носоз ҳолатда
эканлиги, сув ҳисоблаш ускунасидаги назорат тамғаси ва давлат стандарт
тамғаси узилганлиги ҳолатлари бўйича мазкур низоли ҳолатлар судгача
тартибда ҳал этилиши чоралари кўрилмаганлигини билдириб, даъво талабини
қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Ишда гувоҳ сифатида қатнашган Сардоба тумани 16-мактаб директори
З.Нишонов, 9-мактабнингхўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари
Н.Мавлянов, 22-мактабнинг хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари
У.Норбоев даъво талабларига эътироз билдириб, бу бўйича суддан қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Ишда иштирок этган Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси ишдаги
мавжуд ҳужжатларга асосан суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, прокурор фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси
жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига мувофиқмажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида ичимлик ва оқава суви
хизматларини кўрсатиш бўйича 2025 йил 13-январь куни “24-9-127ММТМ/2025-сонли истеъмолчиларга ичимлик ва оқава суви хизматларини
кўрсатиш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан
келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартноманинг 1.1-бандига асосан
даъвогар 2025 йил сув етказиш ҳажми учун тузилган шартномага мувофиқ
юридик ташкилотлар (II гуруҳ истеъмолчилари) учун сув етказиш йиллик
чегарали миқдорларда ичимлик сувини етказиб бериши ва 1.2-бандига асосан
даъвогар жавобгарни сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ва жавобгардан
оқава сувларни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.3-бандига асосан жавобгар даъвогарга ичимлик суви ва
оқава сув хизматлари учун тўловларни ҳар ойнинг 10 санасигача олдиндан
70 фоиз ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.4-бандига биноан
тарафлар ушбу шартноманинг ичимлик ва оқава сув хизматлари бўйича
шартларини бажариш, қонунчилик талабларига, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги “Коммунал хизматлар
кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон қарори билан
тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқава сувни чиқариш
хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (бундан буён матнда Қоидалар деб
юритилади)га ҳамда маҳаллий ҳокимият томонидан тасдиқланадиган махсус
устама ҳақи 1,0 м3ичимлик суви учун 50 сўм билан бирга даъвогар томонидан
тақдим қилинган ичимлик ва оқава сув тизимига уланиш учун рухсат этувчи
ҳужжатларга риоя қилиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартноманинг 2.6-бандида сувни ҳисобга олиш приборлари Ўзбекистон
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
томонидан текширилиб пломбаланиши ҳамда даъвогар томонидан
пломбаланиши лозимлиги, ичимлик сувини ҳисобга олиш приборини ечиш,
қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга
оширилиши белгиланган.
Шартноманинг 3.2.3-бандига биноан жавобгар даъвогар билан ҳисобкитоб қилиш учун фойдаланадиган сувни ҳисобга олиш прибори, айланма
линия зулфини, ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ёки
тасарруфида бўлган ҳамда даъвогар томонидан пломбаланган бошқа ичимлик
сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлигини сақлаш, 3.2.4-бандида
даъвогарга ичимлик ва сув оқава сув тармоқлари, иншоотлари ва
қурилмаларининг шикастланиши туфайли етказилган зарар учун белгиланган
тартибда жавобгарлик мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.4. -бандига асосан даъвогар сув таъминоти ва оқава
сувни чиқариб юбориш юзасидан шартларини бажариш, ичимлик ва оқава сув
тармоқларининг техник ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиб бориш,
тармоқдаги ичимлик сув сифати мониторингини олиб бориш,
истеъмолчиларнинг ичимлик ва оқава сув тизимларига уланган ичимлик сув
ҳамда оқава тармоқлари, иншоотлари, қурилмалари ҳолатини ва улардан
фойдаланишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш, улардан самарали
фойдаланишни ташкиллаштиришда истеъмолчиларга амалий ёрдам кўрсатиш
мажбуриятларини олган.
Шартномага ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарорининг15-бандида истеъмолчи ҳудудий
“Сув таъминоти” корхонаси билан шартнома асосида сувдан фойдаланиши,
2-иловаси 109-банди талабларига мувофиқ, истеъмолчиларга сув таъминоти
ва канализация хизматларини кўрсатиш учун олдиндан ҳақ тўлаш асосида
амалга оширилиши, олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур
истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув
чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилиши белгилаб
қўйилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
24 майдаги ПҚ-257-сонли қарорининг 4-банди “в” кичик бандига асосан
“2024 йил 1 январдан бошлаб масофадан маълумот узатувчи замонавий сув
ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга ичимлик сув
таъминоти ва оқава сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан
таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилиши”
белгилаб қўйилган.
Даъвогар томонидан 2025 йил февраль ойида жавобгарга қарашли
мактабларнинг ичимлик сувидан фойдаланиш ҳолати ўрганилган.
Жумладан, Сардоба тумани ҳудудида жойлашган 13-мактаб, 4-сонли
МТМ, 22-мактаб ва унинг филиали, 15-сонли МТМ, 9-сонли МТМ, 9-сонли
мактаб, 16-сонли мактаб, 5-сонли мактабларда сув қувурларига ноқонуний
равишда уланиш, сув ҳисоблаш ускунаси ўрнатилмасдан фойдаланиш, мавжуд
сув ҳисоблаш ускунасининг носоз ҳолатда эканлиги, сув ҳисоблаш
ускунасидаги назорат тамғаси ва давлат стандарт тамғаси узилганлиги билан
боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, ушбу ҳолатлар юзасидан 2025 йил март ойида
куни тегишли далолатномалар расмийлаштирилган.
Ваҳоланки, жавобгар томонидан юқоридаги давлат муассасалари учун
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 майдаги ПҚ-257сонли қарорига асосан, масофадан маълумот узатувчи замонавий сув
ҳисоблагични ўрнатилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги
194-сонли қарорининг 49,87бва 94-бандлари ҳамда томонлар ўртасида
тузилган шартноманинг 4.3-бандига асосан жавобгарга қарздорлик суммаси
қайта-ҳисоб китоб қилинган.
Ушбу қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш мақсадида жавобгарга
2025 йил 24 март куни 01/04-85-сонли талабнома юборилган. Бироқ, жавобгар
томонидан мазкур қарздорликни ихтиёрий тўлаш чоралари кўрилмаган.
Ҳолат юзасидан аниқланган қоида бузарликлар учун тўловларни ҳисобкитоб қилишда юқоридаги қарорнинг 87б-бандига асосланиб, жавобгарнинг
жами фойдаланилган сув учун қарзи 1.127.661.696.00 (бир юз етмиш етти
миллион икки юз олтмиш минг саккиз юз ўттиз икки) сўм миқдоридаги
қарздорлик суммасининг мавжудлиги ва асослилиги сувдан ноқонуний
фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги, иш ҳужжатлари ва ишда
қатнашувчи шахслар кўрсатмалари билан ўз исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
20 августдаги 698-сонли қарорига асосан, Давлат хизматлари агентлиги
марказлари ёки электрон портали орқали сув ҳисоблаш ускунасини қабул
қилиш учун мурожаат қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 340-сонли қарори 1-бандига асосан
тўғридан-тўғри мурожаат қилмаган.
Жавобгарга қарашли айрим мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларида
сув қувурларига ноқонуний равишда уланилганлиги, сув ҳисоблаш ускунаси
ўрнатилмасдан фойдаланилаётганлиги, мавжуд сув ҳисоблаш ускунасининг
носоз ҳолатда эканлиги, сув ҳисоблаш ускунасидаги назорат тамғаси ва давлат
стандарт тамғаси узилганлиги ҳолатларига йўл қўйилганлиги юзасидан
А.Абдувахитов, Ш.Туратова, З.Кучкарова, Ф.Тўрақулов, У.Нарбаев,
Б.Халбутаева каби масъул шахслари маъмурий жазо чоралари қўлланилган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
73-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида
очиб бериши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
73-моддасига кўра, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган
ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар
кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун
мажбурийдир.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгар томонидан қайта
ҳисоб-китоб баённомаси расмийлаштирилиб, унга кўра жавобгар даъвогарга
1.127.661.696 сўм миқдоридаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли
олдиндан тўланган 22.553.233 сўм миқдоридаги давлат божи тўлови ва 37.500
сўм миқдоридаги почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 68, 73, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар “SIRD RY SUV ` IN I” акциядорлик жамиятининг
даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар Сардоба туман мактабгача ва мактаб бўлими ҳисобидан
даъвогар “SIRD RY SUV ` IN I” акциядорлик жамияти фойдасига
1.127.661.696 сўм қарздорлик, олдиндан тўланган 22.553.233 сўм давлат божи
ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир
ойлик муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда
кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов