← Назад
Решение #2897042 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 2034 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3469-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 04 июнь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар « Q LTIN B BUR T M RQ XIZM TI» масъулияти чекланган
жамияти манфаатида, жавобгар «SH XZ D HM D H RV D R» фермер
хўжалиги ҳисобидан 4.999.942 сўм миқдоридаги қарздорлик ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н ИҚ Л А Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда - Палата) « Q LTIN B BUR T M RQ XIZM TI»
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда Даъвогар) Оқолтин
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво
аризасида жавобгар «SH XZ D HM D H RV D R» фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда Жавобгар) ҳисобидан 4.999.942 сўм миқдоридаги
қарздорлик суд харажатларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддаси биринчи қисмига асосан агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан даъво аризаси юзасидан ёзма
фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан
имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда
суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақида ажрим чиқарилган бўлсада, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни
тақдим этмади.
ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар
томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво
аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан
ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда
бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин
судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи
қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, юқоридаги қайд этилганлардан келиб чиқиб ҳамда ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, хизмат кўрсатувчи банк
томонидан таслдиқлаб берилган 2023 йил 26 майдаги 468-сонли тўлов
топшириқномасига асосан даъвогар жавобгар ҳисоб рақамига 150.000.000 сўм
пул маблағини ўтказиб берган. Тарақлар ўртасида расмийлаштирилган ҳисобфактурага кўра жавобгар даъвогарга 145.000.058 сўм миқдоридаги
маҳсулотларни етказиб берган. Бироқ, даъвогарга жавобгар томонидан
4.999.942 сўм миқдоридаги маҳсулотлар етказиб берилмаган ва ушбу пул
маблағини ққайтариш чораларини ҳам кўрмаган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 4.999.942 сўм миқдоридаги
қарздорлик суммаси вужудга келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш тўғрисида
ёзма талабнома юборилган. Аммо, ушбу талабнома жавобгар томонидан
бажарилмасдан қолдирилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 4.999.942 сўм миқдоридаги қарздорлик
ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд тўлов талабномалари реестри,
қарздорликнинг ҳисоби, ҳисоб-фактура, ёзма талабномалар, ишончнома ва
бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Юқорида баён этилганларга биноан суд, палатанинг даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 4.999.942 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, унинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво талаби асосли деб
топилганлиги сабабли суд, суд харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 74-75, 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар « Q LTIN B BUR T M RQ
XIZM TI»
масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Жавобгар «SH XZ D
HM D H RV D R» фермер хўжалиги
ҳисобидан даъвогар « Q LTIN B BUR T M RQ XIZM TI» масъулияти
чекланган жамияти фойдасига 4.999.942 сўм миқдоридаги қарз ва олдиндан
тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар «SH XZ D
HM D H RV D R» фермер хўжалиги
ҳисобидан Республика бюджетига 375.000 сўм миқдоридаги давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилувқарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов