← Назад
Решение #2897045 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 15 | — | law | |
| зсиз тан олинади ва | 55 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2298-сон иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Ховос туман
2025 йил 04 июнь
Боёвут туманлараро иқтисодий суди, судья Ў.Йўлдошев раислигида,
Х.Назаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти манфаатида
жавобгар «Shirin g ld n l » масъулияти чекланган жамиятидан №17-сонли
шартнома бўйича 108 225 229,67 сўм, №18-сонли шартнома бўйича 321 340
542,99 сўм ва №19-сонли шартнома бўйича 110 661 402,80 сўм қарзини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили
Б.Абдурахмонов (24.04.2025 йилдаги №01-128/14-сонли ишончнома асосида) ва
жавобгар вакили А.Ботиров (03.06.2025 йилдаги №01-01/03-сонли ишончнома
асосида) иштирокида ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси
«Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти манфаатида(кейинги матнларда
“даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
«Shirin g ld n l » масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда
“жавобгар”деб юритилади)дан №17-сонли шартнома бўйича 108 225 229,67 сўм,
№18-сонли шартнома бўйича 321 340 542,99 сўм ва №19-сонли шартнома бўйича
110 661 402,80 сўм қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво ариза важларини қувватлаб,
жавобгарга 28.06.2021 йилдаги №17, №18 ва №19-сонли кўчмас мулкларни
олди-сотдиси бўйича шартомалар имзоланиб, мулкларнинг ҳақи график асосида
тўлаб берилиши лозим бўлсада, жавобгар ушбу мажбуриятларни лозим
даражада бажармасдан 21.04.2025 йил ҳолатига учта сотилган мулк тўловларини
тўламасдан жами 540 млн сўм қарздорлик вужудга келганлигини билдириб,
даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво ариза важларига эътирози йўқлиги,
учта шартнома бўйича мулклар харид қилингани ва уларнинг қиймати график
асосида тўлаб берилиши лозим бўлсада, дебитор қарзларни ундириш иложи
бўлмаётганлиги сабабли қарздорлик вужудга келганлигини билдириб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд, даъво ариза важларини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб,
қуйидаги асослар билан даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича 2021 йил 28 июнда тарафлар ўртасида
№17, №18 ва №19-сонли кўчмас мулк олди-сотди шартномалари имзоланиб;
№17-сонли шартномага асосан кадастр рақами 12 10 05 01 04 0150 бўлган,
ер майдони 1037,81 кв.м;
№18-сонли шартномага асосан кадастр рақами 12 10 05 01 05 2004 бўлган,
ер майдони 3932 кв.м;
№19-сонли шартномага асосан кадастр рақами 12 10 05 01 05 0004 бўлган,
ер майдони 2184,9 кв.метр бўлган мулклар жавобгарга сотилиб, жавобгар
эгалигига ўтказилган ва кадастр кўчирма ҳужжатларида ушбу мулклар эгаси
(мулкдор) жавобгар ҳисобланади.
Олди-сотди шартномаларнинг 4.2.-бандида муклларнинг якуний қиймати
5 йил муддатга график асосида бўлиб-бўлиб тўлашга келишилган.
Жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган, хусусан №17сонли шартнома бўйича 10.04.2025 йил ҳолатига 154 650 328 сўмдан 46 395 098
сўм тўланиб, 108 225 229 сўм;
№18-сонли шартнома бўйича 10.04.2025 йил ҳолатига 411 781 899 сўмдан
90 441 356 сўм тўланиб, 321 340 542 сўм;
№19-сонли шартнома бўйича 10.04.2025 йил ҳолатига 138 326 753 сўмдан
27 665 350 сўм тўланиб, 110 661 402 сўм тўланмасдан қолган.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 15-моддасида Ўзбекистон
Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг
устунлиги сўзсиз тан олинади ва 55-моддасида ҳар ким ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга
ҳақли деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 386-моддасига
асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа
тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса
бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 244-моддасига асосан агар қонунчилик ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки
уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
Жавобгар олди-сотди шартномалар бўйича сотиб олинган мулклар
қийматини график асосида бўлиб-бўлиб тўлаши лозим бўлсада 2025 йил апрель
ойигача тўлиқ тўлаб бермаган ва шартнома мажбуриятини бажармаган, даъво
ариза важлари иштирокчиларнинг тушунтиришлари ва иш ҳужжалари билан
тасдиқланган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб,
ИПК 118-моддасига мувофиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар
«Shirin g ld n l » масъулияти чекланган жамиятидан №17-сонли шартнома
бўйича 108 225 229,67 сўм, №18-сонли шартнома бўйича 321 340 542,99 сўм ва
№19-сонли шартнома бўйича 110 661 402,80 сўм қарзини ундириш тўғрисидаги
даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Shirin g ld n l » масъулияти чекланган жамиятидан
«Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти фойдасига №17-сонли шартнома бўйича
108 225 229,67 сўм, №18-сонли шартнома бўйича 321 340 542,99 сўм ва №19сонли шартнома бўйича 110 661 402,80 сўм жами 540 227 175,46 сўм қарздорлик
ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «Shirin g ld n l » масъулияти чекланган жамиятидан
Республика Бюджетига 10 804 543,50 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ой муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ў.Х. Йўлдошев