← Назад
Решение #2897056 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2968-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 03 июнь
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
суди,
судья
Х.Сулайманбековараислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновсуд
мажлиси котиблигида, даъвогар- “WANG DA GROUP”масъулияти чекланган
жамиятининг “WANG DA TAI TIE”масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
қўшма корхонасидан 1 221 573 262,98 сўм асосий қарздорликни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили М.Утаганов (18.05.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар
раҳбари Б.Хамутбеков иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“WANG DA GROUP”масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“WANG DA TAI TIE”масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
1 221 573 262,98сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар
ҳисобрақамига 28.07.2020 йилдан 21.01.2025 йилга қадар 1 221 573 262,98
сўм миқдоридаги маблағ жавобгар жамиятида устав фонди миқдорини
ошириш учун ўтказиб берилганлигини, бугунга қадар жамият устав фонди
миқдорини ошириш бўйича жавобгар жамият таъсисчилари ўртасида якдил
қарор қабул қилинмаганлигини, жавобгарга устав фонди учун ортиқча
тўланган 1 221 573 262,98 сўм миқдоридаги пул маблағини қайтариш бериш
бўйича талабнома берилганлигини, жавобгар томонидан ушбу талабномага
нисбатан пул маблағи йўқлиги сабабли яқин ойларда қарздорликни қайтариш
имкони йўқлиги бўйича жавоб хати олинганлигини билдириб, даъво талабини
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари, қарздорликни тан олиб,
жавобгар жамиятнинг даромади йўқлиги сабабли қарздорлик бугунга қадар
қайтарилмаганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Судишни
кўришда
иштирок
этган
тарафларнинг
тушунтиришларинитинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларинитўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчиучинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
Аниқланишича, даъвогар томонидан 28.07.2020 йилда 52 081 000 сўм,
06.08.2020 йилда 40 839 440 сўм, 12.08.2020 йилда 7 150 000 сўм, 08.10.2020
йилда 9 000 000 сўм, 02.11.2020 йилда 15 000 000 сўм,23.11.2020 йилда
15 500 000 сўм, 27 11 2020 йилда 21 008 000 сўм, 15.12.2020 йилда
22 950 000 сўм, 21.12.2020 йилда 23 620 961 сўм, 19.01.2021 йилда
1 505 000 сўм, 14.06.2024 йилда 1 001 552 676,74 сўм, 09.08.2024 йилда
215 083,66 сўм, 21.01.2025 йилда 11 151 101,58 сўм жавобгар ҳисобрақамига
устав фонди миқдорини ошириш мақсадида ўтказилган.
Бироқ, жавобгар жамият таъсисчилари томонидан жамият устав фонди
миқдорини ошириш бўйича бугунга қадар қарор қабул қилинмаган.
Шунингдек, даъвогар томонидан тўланган пул маблағларини жавобгар
томониданг қайтарилмаган.
Тўланган пул маблағини қайтариш бўйича юборилган талабнома
талаблари бажарилмаган.
Мавжуд 1 221 573 262,98сўм қарздорлик даъвогар ва жавобгар
томонидан
тасдиқланган
солиштирма-таққослаш
далолатномасида
тасдиқланган.
Юқоридагиларга кўра, суд 1 221 573 262,98 сўм қарздорлик ишдаги
ҳужжатлар,
солиштирма
таққослаш
далолатномаси,
тарафларнинг
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъво талабини асосли
деб ҳисоблайди ҳамда жавобгардан 1 221 573 262,98сўм қарздорликни
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 12 215 732,63 сўм давлат
божи ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига
ундиришни лозим топади.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 176-179моддаларини қўллаб, суд,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“WANG DA GROUP”масъулияти чекланган жамиятининг “WANG DA
TAI TIE”масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан
1 221 573 262,98 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
“WANG DA TAI TIE”масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонасидан “WANG DA GROUP”масъулияти чекланган жамиятига
1 221 573 262,98 сўм асосий қарздорлик, 12 215 732,63 сўм давлат божи ва
37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова