← Назад
Решение #2897057 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 25 | — | law | |
| онун | 47 | — | law | |
| онуннинг | 38 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 47 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/6130-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон тумани
2025 йил 3 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакиллари М.Хусанова (2025 йил 10 январдаги 01-04/60-сонли
ишончномага асосан), А.Маманов (2025 йил 26 майдаги 01-04/843-сонли
ишончномага асосан), жавобгар вакили Т.Курбанов (2025 йил 11 майдаги
5-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “Y NGIY R- LIQ LUS R” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 18 750 000 сўм молиявий жарима қўллаш ва ундириш, ўрнатилган
реклама конструкциясини ўз ҳисобидан олиб ташлаш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон
Республикаси
Рақобатни
ривожлантириш
ва
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сирдарё вилояти
ҳудудий бошқармаси (даъвогар) томонидан Сирдарё вилоятида фаолият олиб
бораётган тадбиркорлик субъектлари томонидан “Ташқи реклама ва ахборот
объектларини
(конструкцияларини)
жойлаштириш
ҳуқуқини
расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий
регламенти талабларидан келиб чиқиб, паспорт расмийлаштиришни
тушунтириш ишлари олиб борилганда “Y NGIY R- LIQ LUS R”
масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) томонидан Сирдарё вилояти,
Мирзаобод тумани, Бирлашган ҚФЙ, Мирзо Улуғбек СИУда М-34
автомагистрал бўйида ўрнатилган ўрта ўлчамдаги ташқи реклама
конструкцияси ва реклама баннери паспорти йўқлиги аниқланган.
Даъвогар 2025 йил 10 февралда жавобгарга ташқи реклама объектлари
бўйича давлат хизматларидан фойдаланган ҳолда реклама жойининг
паспортини расмийлаштириш зарурлиги тушунтирилиб, кўрилган чоратадбирлар тўғрисида маълумотни 20 кунлик муддатда даъвогарга тақдим этиш
сўралган.
Аризачи 2025 йил 19 март куни 03-09/485-сонли хат билан Ўзбекистон
Республикаси Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакиллигининг 2025 йил 19 мартдаги
705-434-614-сонли рухсати билан жавобгарда 2025 йил 26 март куни бир
кунлик текшириш ўтказилиши ҳақида огоҳлантирилган.
Даъвогар томонидан 2025 йил 26 мартда жавобгарга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги
225-сонли қарори билан тасдиқланган “Рақобат, истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тўғрисида”ги Низом
талабларига асосан 2-12-2025/39-сонли иш қўзғатиш тўғрисида ажрим
чиқарилган.
Даъвогар томонидан ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича 2025 йил
28 мартда кўрсатма ва қарор қабул қилиниб, реклама конструкциясини
паспортлаштирмасдан ноқонуний равишда йўл қатнов қисмининг четида ўрта
ўлчамдаги реклама конструкциясини қўйганлиги ҳолатларига йўл қўйганлиги
камчиликлари жавобгар томонидан қонунга мувофиқлаштириш ёки ташқи
реклама воситаларини бартараф этиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик
баравари миқдорида жарима, яъни 18 750 000 сўм миқдорида молиявий
жарима ҳисоблаш ва ихтиёрий равишда даъвогар ҳисобрақамига ўтказиб
бериш белгиланган.
Жавобгар молиявий жаримани ихтиёрий тўламаганлиги ва реклама
конструкциясини бартараф этмаганлиги учун низо келиб чиқиб, даъвогар
2025 йил 2 майда Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгарга нисбатан 18 750 000 сўм молиявий жарима
қўллаш ва ундириш, ўрнатилган реклама конструкциясини ўз ҳисобидан олиб
ташлаш мажбуриятини юклашни сўраган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 мартдаги
ажрими билан Мирзаобод туман ҳокимлиги, Кадастр агентлигининг Сирдарё
вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан ташқи реклама конструкцияси тегишли
тартибда
расмийлаштирилган
паспортсиз
ўрнатилиб,
фойдаланиб
келинганлиги, мавжуд қонунчилик талабларига мувофиқ конструкцияни
ўрнатишдан олдин ердан фойдаланувчи ва мулкдорлар ҳам белгиланган
тартибда давлат хизматларига мурожаат қилиб, паспорт олишни сўраши
кераклиги, ушбу тартибга риоя этилмаганлиги, 2025 йил 26 мартда жавобгарда
текшириш ўтказилганда реклама баннери ихтиёрий олиб ташланганлиги,
бироқ реклама конструкцияси бартараф этилмаганлиги, бу ҳолат молиявий
жарима қўлланишига асос бўлиши ҳақида тушунтириш бериб, даъво
талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини тан олмасдан,
реклама конструкцияси вилоят ҳокимининг топшириғига асосан
ўрнатилганлиги, ушбу конструкциядан ҳокимият идоралари томонидан
ҳудуддаги фермерлар хўжалиги фаолиятлари учун ижтимоий мақсадларда
тарғибот йўналишида фойдаланиб келинганлиги, реклама конструкцияси анча
вақт бўш ётганлиги, вилоят ҳокимининг ташрифи вақтида конструкция бўш
турмаслиги ҳақила оғзаки кўрсатма берганлиги, шу сабабли баннер
илинганлиги, бироқ жамиятнинг фаолиятини реклама қилиш мақсади
бўлмаганлиги, реклама конструкцияси туман ҳокимлиги балансида эканлиги,
ушбу
конструкцияни
бартараф
этиш
ёки
тегишли
тартибда
паспортлаштиришга жавобгар ваколатига эга эмаслиги, даъвогар томонидан
огоҳлантириш олгандан сўнг баннерни олиб ташлаганлиги, даъвогар
томонидан қўзғатилган ишни кўриб чиқиш жараёнида ҳам реклама
конструкцияси жавобгарга тегишли эмаслиги, ҳокимият ихтиёрида эканлиги
ҳақида тушунтириш берганлиги, бироқ даъвогар жавобгарнинг важларини
инобатга олмаганлиги, Мирзаобод туман ҳокимлиги ташқи реклама воситаси
тунан ҳокимлиги ҳисобида туриши ҳақида хати мавжудлиги ҳақида
тушунтиришлар бериб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Мирзаобод туман ҳокимлиги, Кадастр агентлигининг
Сирдарё вилоят бошқармасисуд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, тўртинчи хатбошисида
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Мирзаобод туман ҳокимлиги, Кадастр агентлигининг Сирдарё вилоят
бошқармаси иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади) 23-моддасининг биринчи қисмида ташқи
рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган
ва қўлланиладиган воситалар, шунингдек ахборотни аҳолига етказиш
вазифасини бажарувчи техник воситалар (конструкциялар) (пилонлар, кўчма
реклама конструкциялари (устун, плакат), призматронлар, проекциявий
конструкциялар, билбордлар, видеоэкранлар, электрон дисплейлар ва бошқа
техник
воситалар)
ташқи
реклама
ва
ахборот
объектларидир
(конструкцияларидир).
Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) ер
участкаларига, биноларнинг, иншоотларнинг ёки улар мажмуаларининг
сиртига (томига, олд томонига, деворларига), кўприкларга ва йўл
ўтказгичларга, жамоат транспорти бекатларига, шаҳар муҳити элементларига
(паркинглар, тумбалар, таксофонларга ва бошқаларга), муайян ҳудуддаги
(шаҳар муҳити) ташқи инфратузилманинг бошқа объектларига ўрнатилиши
мумкинлиги белгиланган.
Шунингдек, Қонун 25-моддасининг биринчи қисмида юридик ёки
жисмоний шахслар ягона электрон савдо майдончаси орқали очиқ электрон
аукцион якунларига кўра ер участкаларидаги реклама жойининг паспортини
ўн йил муддатга, давлат мулки бўлган бинолардаги ва иншоотлардаги реклама
жойининг паспортини эса беш йил муддатга олиш ҳуқуқига эга бўлиши,
иккинчи қисмида юридик ёки жисмоний шахслар хусусийлаштирилган ер
участкаларидаги, шунингдек хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотлардаги
реклама жойининг паспортини хусусийлаштирилган ер участкаларининг,
биноларнинг ҳамда иншоотларнинг мулкдорлари билан тузилган
шартномалар асосида олиш ҳуқуқига эга бўлиши, бунда реклама жойининг
паспорти ушбу шартномаларда белгиланган муддатга берилиши, бироқ бу
муддат ўн йилдан ошиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
20 февралдаги 104-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи реклама ва
ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқини
расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг” Маъмурий
Регламенти хусусийлаштирилган, ижарага берилган ёки нодавлат
ташкилотларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер
участкаларида (кейинги ўринларда — ер участкаларида), шунингдек,
транспорт воситаларида (йўналишлардаги автобуслар бундан мустасно) ҳамда
хусусий мулк бўлган бинолар ва иншоотларда ташқи реклама ва ахборот
объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун реклама жойининг паспортини
расмийлаштириш; илгари берилган ва амал қилиш муддати белгиланмаган
реклама жойи паспортларининг амал қилиш муддатини белгилаш; илгари
берилган реклама жойи паспортларини янги шаклдаги паспортга алмаштириш
бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
31 августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги
муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 428-сонли қарорининг 10-банди тўртинчи хатбошисига кўра,
юридик ёки жисмоний шахс томонидан бошқа юридик ва жисмоний шахслар
ҳамда жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида жойлаштирилган,
реклама тусига эга бўлмаган, умумий майдони бир квадрат метрдан кўп бўлган
эълонлар ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) сифатида
эътироф этилади ҳамда улар учун белгиланган тартибда реклама жойининг
паспорти расмийлаштирилади.
Қонун 47-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида кўра,
энергетик ичимликлар, алкоголли ичимликлар, тамаки маҳсулотларини ҳамда
тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари, пиротехника
воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар
рекламасига доир талабларни бузганлик, шунингдек ташқи реклама ва
ахборотни жойлаштириш тартибини бузганлик — базавий ҳисоблаш
миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Иш ҳужжатлари ва тарафлар вакилларининг тушунтиришига кўра,
даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 10 февралда реклама жойининг
паспортини расмийлаштириш зарурлиги тушунтирилиб, кўрилган чоратадбирлар тўғрисида маълумотни 20 кунлик муддатда даъвогарга тақдим этиш
сўралган. Даъвогар томонидан жавобгарда 2025 йил 26 март куни ўтказилган
текширув давомида 2025 йил 26 март ҳолатига реклама баннери олиб
ташланганлиги, бироқ реклама конструкцияси мавжуд эканлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг
38-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига кўра, ваколатли давлат органи
рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги ишни моҳиятига
кўра кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидагилар ҳақида қарор қабул
қилади:
рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги факти аниқланганлиги
ва тегишли ҳуқуқий таъсир чоралари кўрилиши ҳақида;
иш юритишни тугатиш тўғрисида.
Ваколатли давлат органи:
рақобат
тўғрисидаги
қонунчилик
бузилганлиги
фактлари
тасдиқланмаган;
ўзига нисбатан иш юритилаётган юридик шахс тугатилган ёки
жисмоний шахс вафот этган;
рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ўзига нисбатан иш
қўзғатилган хўжалик юритувчи субъект, республика ижро этувчи ҳокимият
органлари ва бошқа ташкилотлар, юридик шахсларнинг бирлашмалари
томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилган;
ваколатли давлат органи кўриб чиқаётган рақобат тўғрисидаги
қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги иш юзасидан суд томонидан қарор қабул
қилинган тақдирда, рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги
ишни юритишни тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
12 октябрдаги
225-сонли
қарори
билан
тасдиқланган
“Рақобат,
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш
тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига кўра, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги
масалалар ҳуқуқбузар хўжалик юритувчи субъект ёки жисмоний шахс
қонунчилик талабларини бузганлигига иқрор бўлган ва (ёки) ихтиёрий
тартибда бартараф этган ҳолатларда ваколатли давлат органи томонидан иш
қўзғатмасдан кўриб чиқилиб, кўрсатма берилади.
Аниқланишича, Мирзаобод туман ҳокимлигининг 2025 йил 23 майдаги
01/02/1137-сонли хатидан кўринишича, Мирзаобод туман ҳудудидан ўтган
Гулистон-Янгиер йўналишидаги М-34 автомагистрал йўлининг 38 кмда
жойлашган ташқи реклама воситаси туман ҳокимлиги ҳисобида турганлиги
маълум қилинган.
“Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама
тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни
кўриб чиқиш тўғрисида”ги Низомнинг 21-бандига кўра, ишни кўриб чиқишда
комиссия иш бўйича далилларни бевосита ўрганади, шу жумладан:
ишни кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг тушунтиришларини,
мутахассисларнинг ва бошқа манфаатдор шахсларнинг хулосаларини,
гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитади;
ёзма далиллар билан танишади ва уларни эълон қилади.
Қонунчилик бузилганлиги мавжудлиги ёки бузилмаганлиги тўғрисида
хулоса чиқариш имконини берадиган далиллар етарли бўлмаганда ёки мавжуд
бўлмаганда, ишда иштирок этувчи шахслардан қўшимча материаллар талаб
қилиниши мумкин.
Иш бўйича далиллар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган
тартибда олинган маълумотлар бўлиб, улар асосида комиссия ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек, низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланиши мумкин.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар,
юридик шахслар бирлашмаларининг рақобатни чеклайдиган ҳужжатлари
ҳамда ҳаракатларини тақиқлашга доир қонунчилик бузилиши тўғрисидаги
ишлар кўриб чиқилаётганда исботлаш мажбурияти мазкур шахслар зиммасига
юкланади.
Муайян саволга аниқлик киритиш учун эксперт жалб этиш зарурати
бўлса ва бундай жалб этиш харажат талаб этса, экспертни жалб этиш ва уни
жалб этиш билан боғлиқ харажатларни ваколатли давлат органига қоплаб
бериш ишда иштирок этувчи манфаатдор шахс зиммасига юкланади.
Мазкур Низомнинг 22-бандида, ишни кўриб чиқиш қўшимча далиллар
олиш зарурати муносабати билан комиссиянинг навбатдаги мажлиси санаси
ва вақти кўрсатилган ҳолда комиссия томонидан кейинга қолдирилиши
мумкинлиги, 23-бандида, ишни кўриб чиқиш материалларни қўшимча
ўрганиш ва сўраш талаб қилинадиган ҳолатлар вужудга келганда тўхтатиб
турилиши мумкинлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан юқоридаги Низомнинг
21-22-бандлари талаблари асосида ўз ваколат доирасида жавобгарнинг
реклама баннерини олиб ташлаганлиги, реклама конструкцияси жавобгарга
тегишли эмаслиги, балки туман ҳокимлиги ихтиёрида эканлиги, жавобгарда
бартараф этиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги ҳақида важларига аниқлик
киритилмаган, реклама конструкцияси юзасидан қўшимча далиллар олиш
чорасини кўрмаган.
Қонуннинг 5-моддасида берилган тушунтиришларга кўра, ташқи
реклама бу номуайян шахслар доираси кўриши учун мўлжалланган, ташқи
реклама ва ахборот объектларида (конструкцияларида) жойлаштириладиган
графикли, матнли ёки бошқа реклама ҳисобланди, конструкция эса ахборот
объекти ҳисобланади.
Бироқ,
Қонунда
ҳам,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий
ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сонли Қарорида ҳам,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги
104-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи реклама ва ахборот
объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш ва демонтаж қилинган
конструкцияларни сақлаш тартиби тўғрисида” Низомда ҳам “реклама
конструкцияси воситаси” деб номланган тушунча қайд этилмаган, балки
“ахборот объектлари (конструкциялари)” деб тушунтириш берилган
Бундан кўринадики, жавобгар томонидан 2025 йил 26 март ҳолатига
ташқи реклама ихтиёрий тартибда бартараф этилганлиги аниқланган бир
пайтда, даъвогар 2025 йил 28 мартда жавобгарга юқоридаги Қонун ва
Низомларда белгиланмаган, тушунчаси мавҳум (ноаниқ) бўлган “реклама
конструкцияси воситасини” бартараф этиш ҳақида кўрсатма берган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
20 февралдаги 104-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи реклама ва
ахборот объектларини (конструкцияларини) демонтаж қилиш ва демонтаж
қилинган конструкцияларни сақлаш тартиби тўғрисида” Низомнинг 2-бандида
реклама жойининг паспорти мавжуд бўлмаган ер участкаларига, биноларга
ҳамда иншоотларга ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектлари
(конструкциялари) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг (кейинги ўринларда
— ваколатли давлат органи) қарорига мувофиқ демонтаж қилиниши лозим.
Бунда ваколатли давлат органининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн
иш куни ичида реклама жойининг паспорти мавжуд бўлмаган ташқи реклама
ва ахборот объектлари (конструкциялари) мулкдори томонидан ихтиёрий
равишда демонтаж қилинмаган тақдирда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият
органлари томонидан мажбурий тартибда демонтаж қилиниши мумкин.
Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар
ҳокимликлари томонидан ушбу Низомда кўрсатилган холларда мажбурий
демонтаж қилинганида, демонтаж қилиш куни ва вақти тўғрисидаги
маълумотлар уларнинг веб-сайтларида демонтаж қилиш кунидан икки кун
олдин (ушбу Низомнинг 9-банди бундан мустасно) жойлаштирилади ва
демонтаж қилинадиган ташқи реклама ва объектларнинг мулкдорлари
(эгалари, фойдаланувчилари) тегишли тартибда хабардор қилинган
ҳисобланади.
Низомнинг 3-бандига кўра, ташқи реклама ва ахборот объектларини
(конструкцияларини) демонтаж қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент
шаҳар ҳокимликлари (шу жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги
Рақамли ривожланиш Департаменти) томонидан тегишли ҳужжатлар ҳамда
ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) мулкдори
тўғрисидаги маълумотлар ваколатли давлат органига киритилади.
Низомнинг 4-бандига асосан, мулкдори номаълум бўлган ташқи реклама
ва ахборот объектлари (конструкциялари) мулкдорини аниқлаш мақсадида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент
шаҳар ҳокимликлари томонидан ўзларининг Интернет жаҳон ахборот
тармоғидаги расмий веб-сайтларида ҳамда “Ташқи реклама” рақамли
мониторинг электрон тизимида ушбу ташқи реклама ва ахборот объекти
(конструкцияси) ҳамда унинг мулкдори қидирилаётганлиги ҳақидаги эълон
30 кун давомида жойлаштирилган туради. Ушбу муддатда мулкдор
аниқланмаса, ташқи реклама ва ахборот объекти (конструкцияси) маҳаллий
ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ваколатли давлат органининг
тегишли қарорисиз мажбурий тартибда демонтаж қилиниши мумкин.
Низомнинг 5-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ноқонуний
ўрнатилган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини)
мажбурий тартибда демонтаж қилиш учун очиқ танловлар асосида махсус
ташкилотларни ёллаш ҳуқуқига эга. Ташқи реклама ва ахборот объекти
(конструкцияси) мажбурий тартибда демонтаж қилинганида, маҳаллий ижро
этувчи ҳокимият органлари ёки махсус ташкилот томонидан далолатнома
расмийлаштирилади ва “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон
тизимида ушбу ҳақда маълумот жойлаштирилади. Далолатномада ташқи
реклама ва ахборот объектининг (конструкциясининг) мажбурий тартибда
демонтаж қилинган санаси, вақти, демонтаж қилиш сабаби, ҳолат бўйича
қисқача маълумот, фото суратлар ҳамда сақлаш учун юборилган жой манзили
кўрсатилиши шарт. Ташқи реклама ва ахборот объектларини
(конструкцияларини) мажбурий тартибда демонтаж қилиш ва ундан кейинги
ҳолати бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки махсус
ташкилот жавобгар бўлмайди.
Ушбу Низом талабларига мувофиқ, ташқи реклама ва ахборот
объектлари (конструкциялари) мулкдорини аниқлаш тартиби ва уларни
демонтаж қилиш механизми белгиланган бўлиб, даъвогар томонидан низо
бўйича ахборот объектлари (конструкциялари) мулкдорини аниқлаш ва
демонтаж қилиш ишлари мазкур Низом доирасида белгиланган тартибда
амалга оширилмаган.
Қонуннинг 47-моддаси иккинчи қисмига кўра, рекламага оид фаолият
субъектлари бўлган юридик шахслар реклама тўғрисидаги қонунчилик
соҳасидаги аниқланган ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олган тақдирда
молиявий санкцияларни қўллаш ваколатли давлат органи томонидан амалга
оширилади, низо мавжуд бўлган тақдирда эса молиявий санкцияларни қўллаш
тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал этилади.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши лозимлиги белгиланган.
ИПКнинг 13-моддаси тўртинчи қисмига кўра, тадбиркорлик
субъектлари ва давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва
назорат қилувчи органлар, шунингдек банклар ўртасидаги низолар бўйича
ишларни кўриб чиқишда қонунчиликда тадбиркорлик фаолиятини амалга
ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб
бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик субъектининг
фойдасига талқин этилади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар ташқи рекламани 2025 йил 26 март
ҳолатига ихтиёрий тартибда бартараф этганлиги, даъвогар томонидан ахборот
объекти (конструкция) мулкдорини аниқлаш якунига етказилмаганлиги,
Мирзаобод туман ҳокимлигининг маълумотига кўра ташқи реклама воситаси
ҳокимият ҳисобида эканлиги, бунда жавобгар ахборот объекти (конструкция)
ихтиёрий тартибда бартараф этиш ваколатига эга эмаслиги, Қонун ва
Низомларда ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини)
бартараф этиш назарда тутилганлиги, бироқ даъвогарнинг 2025 йил
28 мартдаги қарорида “реклама конструкцияси воситаси”ни бартараф этиш
ҳақида Қонун ва Низомларда қайд этилмаган мавҳум (ноаниқ) кўрсатма
берилганлиги, амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ паспортга эга
бўлмаган ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини)
демонтаж қилиш тартиби ва мажбурий демонтаж қилиш механизмлари
белгиланганлиги, даъвогар аниқланган паспортсиз ташқи реклама объектини
демонтаж қилиш масаласида Сирдарё вилоят ҳокимлигига мурожаат қилиш
орқали мажбурий демонтаж қилиш масалаларини ҳал этиши лозим
бўлганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг молиявий жарима қўллаш ва
ундириш, ўрнатилган реклама конструкциясини ўз ҳисобидан олиб ташлаш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддаси биринчи қисми 9-бандига биноан даъвогар давлат божи тўловидан
озод этилганлигини инобатга давлат божини ундирувсиз қолдириб, олдиндан
тўланган 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 13, 68, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин.
Олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари Ўзбекистон
Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
М.А. Холиков