Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2967 Дата решения 03.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c770300d-4736-469d-a5eb-3e75fae4db1e Claim ID PDF Hash d3b608d735e112f5... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2967-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 03 июнь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновсуд мажлиси котиблигида, даъвогар- “TOSHKENT PLAST POLI ER”масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма кор онасининг “WANG DA TAI TIE”масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан 1 442 862 464,60 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Абдурахимов (11.04.2025 йилдаги 22сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Б.Хамутбеков иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “TOSHKENT PLAST POLI ER”масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “WANG DA TAI TIE”масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 442 862 464,60 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар ҳисобрақамига 08.06.2021 йилдаги 23.01.2025 йилга қадар 1 442 862 464,60 сўм миқдоридаги маблағ жавобгар жамиятида устав фонди миқдорини ошириш учун ўтказиб берилганлигини, бугунга қадар жамият устав фонди миқдорини ошириш бўйича жавобгар жамият таъсисчилари ўртасида якдил қарор қабул қилинмаганлигини, жавобгарга устав фонди учун ортиқча тўланган 1 442 862 464 сўм миқдоридаги пул маблағини қайтариш бериш бўйича талабнома берилганлигини, жавобгар томонидан ушбу талабномага нисбатан пул маблағи йўқлиги сабабли яқин ойларда қарздорликни қайтариш имкони йўқлиги бўйича жавоб хати олинганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари, қарздорликни тан олиб, жавобгар жамиятнинг даромади йўқлиги сабабли қарздорлик бугунга қадар қайтарилмаганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Судишни кўришда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларинитинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларинитўлиқ қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчиучинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Аниқланишича, даъвогар томонидан 08.06.2021 йилдаги тўлов топшириқномаси билан 142 587 526,80 сўм,09.06.2021 йилдаги 273-сонли тўлов топшириқномаси билан 100 000 000 сўм, 09.006.2021 йилдаги 259-сонли тўлов топшириқномаси билан 1 000 000 000 сўм, 14.06.2024 йилдаги тўлов топшириқномаси билан 214 139 411 сўм, 23.01.2025 йилдаги тўлов топшириқномаси билан 15 439 986,80 сўм миқдоридаги пул маблағи устав фонди миқдорини ошириш мақсадида жавобгар жамиятга ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар жамият таъсисчилари томонидан жамият устав фонди миқдорини ошириш бўйича бугунга қадар қарор қабул қилинмаган. Шунингдек, даъвогар томонидан тўланган пул маблағлари ҳам қайтарилмаган. Тўланган пул маблағини қайтариш бўйича юборилган талабнома талаблари жавобгар томонидан бажарилмаган. Мавжуд 1 442 862 464 сўм қарздорлик даъвогар ва жавобгар томонидан тасдиқланган солиштирма-таққослаш далолатномасида тасдиқланган. Юқоридагиларга кўра, суд 1 442 862 464 сўм қарздорлик ишдаги ҳужжатлар, солиштирма таққослаш далолатномаси, тўлов топшириқномалари ва тарафларнинг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда жавобгардан 1 442 862 464 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 14 428 625 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвога ҳисобига ундиришни лозим топади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 176-179моддаларини қўллаб, суд, ҚАРОР Қ И Л Д И: “TOSHKENT PLAST POLI ER”масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма кор онасининг “WANG DA TAI TIE”масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан 1 442 862 464,60 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. “WANG DA TAI TIE”масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасидан “TOSHKENT PLAST POLI ER”масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма кор онасига 1 442 862 464,60 сўм асосий қарздорлик, 14 428 625 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова