← Назад
Решение #2897060 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 537 | — | law | |
| ФКнинг | 573 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2970-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 03 июнь
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
суди,
судья
Х.Сулайманбековараислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновсуд
мажлиси котиблигида, даъвогар - “WANG DA GROUP”масъулияти чекланган
жамиятининг “WANG DA TAI TIE”масъулияти чекланган жамияти қўшма
корхонасидан 1 307 141 311,6 сўм асосий қарздорлик, 653 570 655,8 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили М.Утаганов (18.05.2025 йилдаги ишончнома асосида),
жавобгар раҳбари Б.Хамутбеков иштирокида, Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“WANG DA GROUP”масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“WANG DA TAI TIE”масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма
корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1
307 141 311,6 сўм асосий қарздорлик, 653 570 655,8 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
01.01..2024 йилдаги 8-сонли “Ер ва бино иншоотни ижарага бериш
тўғрисида”ги, 01.01.202 йилдаги 3-сонли “Бино ва иншоотни ижарага бериш
тўғрисида”ги
шартномалар
тузилганлигини,
ушбу
шартномалар
бўйича тўланиши лозим бўлган тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги
натижасида жами 1 307 141 311,6 сўм асосий қарздорлик юзага келганлиги,
шу боис, ушбу шартномалар бўйича 1 307 141 311,6 асосий қарздорликни
ҳамда унга ҳисобланган 653 570 655,8 сўм пеняни ундириш бўйича даъво
ариза киритилганлигини, бироқ жавобгар билан биргаликда қарздорлик қайта
ҳисоб қилинганда, ундирилиши лозим бўлган пеня миқдори 581 334 558 сўмни
ташкил қилганлигини билдириб, бу ҳақда ёзма маълумот тақдим қилиб,
даъвони қаноатлантириб беришни беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари, қарздорликни тан олиб,
жавобгар жамиятнинг даромади йўқлиги сабабли қарздорлик бугунга қадар
қайтарилмаганлигини билдириб, ундирилиши сўралган 653 570 655,8 сўм
пенянинг 72 236 097,8 сўм қисми асоссизлигини инобатга олишни, ҳамда
ҳисобланган пеня миқдорини камайтириб беришни сўради.
Судишни
кўришда
иштирок
этган
тарафларнинг
тушунтиришларинитинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талаблариниқисман
қаноатлантиришни лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчиучинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият — фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо
ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
ФКнинг 537-моддасига кўра, ер участкалари, ер ости бойликлари
жойлашган участкалар ва бошқа алоҳида табиий объектлар, корхоналар ва
бошқа мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт
воситалари ва фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини
йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар) мулк
ижарасига берилиши мумкин.
ФКнинг 573-моддасига кўра, бино ёки иншоотни ижарага бериш
шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни
вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун
топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Аниқланишича, даъво аризада ундирилиши сўралган қарздорлик
тарафлар ўртасида тузилган бир неча шартномадан келиб чиққан.
Хусусан, даъвогар ва жавобгар ўртасида 01.01.2024 йилда 8-сонли Ер ва
бино иншоотни ижарага бериш ҳақидаги шартнома тузилган. Шартномага
кўра, даъвогар Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Сирдарё Иқтисодий эркин
зонаси таркибига кирувчи кадастр рақами 12:07:06:01:06:1324 бўлган бино
иншоотнинг 3276 кв.м. майдонини жавобгарга ижарага берган. Бир ойлик
ижара тўлови 81 900 000 сўм этиб белгиланган. Ижара тўловлари шартномада
белгиланган муддатларда тўланмаганлиги оқибатида 914 021 311,60 сўм
қарздорлик юзага келган. Мавжуд қарздорлик тарафлар ўртасида
тасдиқланган 30.04.2025 йилдаги солиштирма таққослаш далолатномаси
билан тасдиқланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 01.01.2025 йилда 3-сонли Бино ва
иншоотларни ижарага бериш ҳақида шартнома тузилган. Ушбу шартнома
бўйича даъвогар Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Сирдарё Иқтисодий эркин
зонаси таркибига кирувчи кадастр рақами 12:07:06:01:06:1324 бўлган бино
иншоотнинг 3276 кв.м. майдонини жавобгарга ижарага берган. Бир ойлик
ижара тўлови 98 280 000 сўм этиб белгиланган. Ижара тўловлари шартномада
белгиланган муддатларда тўланмаганлиги оқибатида 393 120 000 сўм сўм
қарздорлик юзага келган. Мавжуд қарздорлик тарафлар ўртасида
тасдиқланган 30.04.2025 йилдаги солиштирма таққослаш далолатномаси
билан тасдиқланган
Юқоридаги
шартномалар
бўйича
жами
асосий
қарздорлик
1 307 141 311 сўмни ташкил қилгани боис, давъогар судга даъво ариза
киритиб, ушбу асосий қарздорликни жавобгардан ундиришни сўраган.
01.01.2024 йилда 8-сонли Ер ва бино иншоотни ижарага бериш ҳақида,
01.01.2025 йилда 3-сонли Бино ва иншоотларни ижарага бериш ҳақидаги
шартномалар бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида жами 1 307 141 311,6 сўм
миқдоридаги қарздорлиги иш ҳужжатлари, ҳисобварақ фактуралар,
солиштирма таққослаш далолатномаси, тарафларнинг кўрсатмалари билан ўз
тасдиғини топди.
Шу боис, суд юқоридаги шартномалар бўйича даъвогарнинг жавобгардан
1 307 141 311,6 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди
ва уни шу миқдорда қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан юқоридаги шартномалар бўйича
653 570 655,8 сўм пеня ундиришни сўраган. Шундан, 01.01.2024 йилдаги
ижара шартнома бўйича 457 010 655,8 сўм, 01.01.2025 йилдаги ижара
шартномаси бўйича 3-сонли ижара шартномаси бўйича 196 560 000 сўм пеня
ҳисоблаган.
Бироқ, даъвогар томонидан судга ёзма маълумот тақдим қилиниб, пеня
миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 01.01.2025 йилдаги ижара шартнома
бўйича пеня 124 324 200 сўмни ташкил қилганлиги бўйича ёзма маълумот
тақдим қилган.
Юқоридаги ҳар иккала шартноманинг 7.1 бандида “Ижара ҳақини
белгилаган муддатда тўламаган ижарачи ижара тўлови кечиктирилган умумий
суммадан ҳар бир кун учун 0,5% миқдорида пеня тўлайди” деб белгиланган.
Даъвогарнинг жавобгардан 653 570 655,8 сўм миқдорида пеня ундириш
талабининг 581 334 558 сўм қисми асослилиги иш ҳужжатлари билан ўз
тасдиғини топди. Шу боис суд, пеня ундириш талабининг 72 236 097,8 сўм
қисмини асоссиз деб ҳисоблайди.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг
15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорида ҳам
тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш
талабининг 581 334 558 сўм қисми асослилигини инобатга олиб, ушбу
миқдордаги пеняни ундириш жавобгарнинг тадбиркорлик фаолиятига, унинг
мулкий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблаб, пеня
ундириш талабини 150 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня
ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, ҳисобланган 18 884 758,69 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни, пеня ундириш
талабининг асоссиз қисмига мутаносиб равишда ҳисобланган 722 361 сўм
давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 176-179моддаларини қўллаб, суд,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
“WANG DA GROUP”масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси
қисман қаноатлантирилсин.
“WANG DA TAI TIE”масъулияти чекланган жамияти қўшма
корхонасидан “WANG DA GROUP”масъулияти чекланган жамияти фойдасига
1 307 141 311,6 сўм асосий қарздорлик, 150 000 000 сўм пеня, 18 884 758,69
сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова