← Назад
Решение #2897061 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/6137-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 3 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар
вакили М.Умаров (2025 йил 4 январдаги 03/2-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили Х.Турсунбоев (2025 йил 2 июндаги ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “SIRD RY
U
N Y ’LL RD N F YD L NIS
K R N SI” давлат муассасасининг жавобгар “N W GULIS N R NS
IL” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 200 000 000 сўм асосий қарз,
100 000 000 сўм пеня, жами 300 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“SIRD RY
U
N Y ’LL RD N F YD L NIS K R N SI”
давлат муассасаси (даъвогар) ва “N W GULIS N R NS IL” масъулияти
чекланган жамияти(жавобгар) ўртасида 2024 йил 11 январда 01/24-сонли
дизель ёқилғиси етказиб бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандида сотувчи (жавобгар) маҳсулотни етказиб
бериши, сотиб олувчи (даъвогар) қабул қилиши ва тўловини амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича даъвогар жавобгарнинг ҳисобига 2024 йил 10 январда
тўлов топшириқномасига асосан 200 000 000 сўм маблағни ўтказиб берган.
Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб
чиқиб, даъвогар Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб,жавобгар ҳисобидан 200 000 000 сўм асосий қарз,
100 000 000 сўм пеня, жами 300 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 8 майдаги ажрими Сирдарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё
вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси суд мажлисида ўз вакиллари
иштрокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани
қувватлаб, қонунчиликда ёқилғи маҳсулотлари учун тўғридан-тўғри
шартнома тузиш назарда тутилганлиги, жавобгар томонидан 119 625 025,57
сўмлик маҳсулот етказилганлиги аниқланганлиги, асосий қарздорлик
80 374 974,43 сўмни ташкил этиши, шартнома ғазначиликдан рўйхатдан
ўтмаганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига эътироз
билдириб,
ҳужжатлар
тақдим
қилиб,
жавобгар
томонидан
119 625 025,57 сўмлик маҳсулот етказилганлиги, асосий қарздорлик
80 374 974,43 сўмни ташкил этишини баён қилиб, қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд
харажатларини даъвогар ва жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли даъвогар судга
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар томонидан тақдим қилинган
ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида жами 2024 йилнинг май ва июнь
ойларида 119 625 025,57 сўмлик дизель ёқилғиси етказилганлиги ҳақида
ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланганлиги аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгар томонидан маҳсулот етказиб
берилганлиги ҳисобварақ-фактуралар, юк хатлари ва даъвогар вакилининг
тушунтиришлари билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, даъвонинг
асосий қарз ундириш талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 80 374 974,43 сўм асосий қарз ундиришни, қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Даъвода 100 000 000 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
Сирдарё тумани Ғазначилик хизмати бўлимининг 2025 йил 16 майдаги
маълумотномасига кўра, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2024 йил
11 январдаги 01/24-сонли шартнома ғазначилик хизмати томонидан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорнинг
11-банди учинчи ва тўртинчи хатбошисида Ўзбекистон Республикаси Бюджет
кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар
бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар улар
ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан
товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш
тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси
Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда
рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига
олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши
ҳақида тушунтириш берилган.
Юқоридагиларга кўра, суд, тарафлар ўртасидаги шартнома
юқоридаги Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси талабига зид равишда
ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, бундай ҳолатда
даъвогар амалда асосий қарздорликдан бошқа шартнома шартлари ёки қонун
ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар
ундириш, зарарни қоплаш) қўллашни талаб қилишга ҳақли эмаслигидан келиб
чиқиб, даъвонинг пеня ундириш талабини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли
деб топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар
ҳисобидан Республика бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси
80 374 974,43 сўмнинг 2 фоизи, яъни 1 607 499,49 сўм миқдорида давлат божи
ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундиришни, даъвогар
ҳисобидан
Республика
бюджетига
рад
этилган
даъво
баҳоси
219 628 029,57 сўмнинг 2 фоизи, яъни 4 392 500,51 сўм миқдорида давлат
божини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“N W GULIS N R NS
IL” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- “SIRD RY
U
N Y ’LL RD N F YD L NIS K R N SI”
давлат муассасаси фойдасига 80 374 974,43 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм
почта харажати;
- республика бюджетига 1 607 499,49 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“SIRD RY
U
N Y ’LL RD N F YD L NIS K R N SI”
давлат муассасаси ҳисобидан республика бюджетига 4 392 500,51 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков