← Назад
Решение #2897064 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 739 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/7256 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 03 июнь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида,даъвогар вакили – юрисконсульт У.Сойибжонов
(2025 йил 16 майдаги 01/6-07/35-сон ишончнома асосида) банк мутахассиси
Ф.Мирзаевлар иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ rm ql ri” АТБ манфаатида
жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ) rm ql ri ҳисобидан 100 000 000
сўм муддати келмаган асосий қарз, 3 976 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва
485 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “ rm ql ri” АТБ
(кейинги ўринларда – даъвогар, ва/ёки банк) манфаатида жавобгар ЯТТ
rm ql ri (кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки қарз олувчи, ЯТТ)
ҳисобидан кредит шартномасига асосан 100 000 000 сўм муддати келмаган
асосий қарз, 3 976 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 485 000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма эътирозномасини судга тақдим
этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда - ИПК)нинг 128,170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари низоли иш юзасидан
тушунтириш беришиб, жавобгар камчиликларни шу кунга қадар бартараф
этмаганлиги, шартнома бўйича мажбуриятларини бузиб келаётганлиги,
кредит маблағларидан мақсадли фойдаланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни
банкка тақдим этмаганлиги боисидан даъво талабларини қувватлашиб, даъво
аризасида баён қилинган важларни такрорлашиб, даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни сўрашди.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси биринчи ва
учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
- ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил
28 февралда тузилган 23-сонли (100,0 млн сўмгача гаровсиз кредит бериш
бўйича) кредит шартномаси (кейинги ўринларда - шартнома) дан келиб
чиққан.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 1.1-бандига асосан
банк қарз олувчига шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини, қарз олувчи эса ўз
навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва
фоизлар тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2-бўлимига асосан, банк қарз олувчига 84 ой муддатга,
йиллик 18 фоиз ставкада 100 000 000 сўм миқдорида, макарон маҳсулотларини
ишлаб чиқариш учун зарур ускуналар сотиб олиш мақсадида (Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни
ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон қарорига асосан “Кичик бизнесни
узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида Сирдарё
вилоятининг “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” МЧЖда амалий уқув
курсини тугатиб, сертификат олган лойиҳа ташаббускорига мазкур молиявий
инструментдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.) кредит маблағи ажратиш
мажбуриятини олган.
Кредит бўйича асосий қарз ва фоизларни қайтариш шартноманинг
1-иловасида кўрсатилган жадвалга асосан амалга оширилади.
Шартноманинг 4.2.1-бандига асосан қарз олувчи кредитни ва у бўйича
ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда
тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Банк қарз олувчига кредит маблағларини ажратган ва шартномада
назарда тутилган мажбуриятларини бажарган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаган, хусусан жавобгар 2025 йилнинг январь ойи учун
қисман, февраль ва март ойлари учун фоиз қарздорликларини тўламаган.
Банк томонидан 2024 йил 15 июнда тузилган мониторинг
далолатномасига кўра, жавобгар кредит маблағларидан мақсадсиз
фойдаланганлиги баён этилган.
Банкнинг жавобгардан кредитдан мақсадли фойдаланганликни
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги 2024 йил 21 июндаги
04-18/849-сон талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шу боисдан палата даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, 2025 йилнинг 02 апрель ҳолатига муддати келмаган
100 000 000 сўм асосий қарз ва 3 976 000 сўм муддати ўтган фоиз қарзини
ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг кредит қарздорлигини қоплаш тўғрисидаги талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шартноманинг 5.1.3-бандига асосан қарз олувчи томонидан кредит
маблағларидан мақсадсиз фойдаланилганлиги аниқланганда, кредит
шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаган
ҳолларда банк фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан
олдин, жумладан ажратилган кредитни ундирувга қаратиш ҳуқуқига эга.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига биноан кредит шартномаси
бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини
қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият
бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли
фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 739-моддасига кўра, агар қарз шартномаси қарз олувчининг
маблағлардан аниқ мақсадда (аниқ мақсадли қарз) фойдаланиши шарти билан
тузилган бўлса, қарз олувчи қарз берувчига қарз суммасидан аниқ мақсадда
фойдаланилишини назорат қилиш имкониятини таъминлаб бериши шарт.
Қарз олувчи қарз шартномасининг қарз суммасидан аниқ мақсадда
фойдаланиш ҳақидаги шартларини бажармаган тақдирда, агар шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз
суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгардан даъвогар
фойдасига 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 3 976 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли
деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар томонидан судга тақдим этилган
ҳужжатлардан аниқланишича, даъво аризаси судга кирим бўлган (2025 йил 14
май)дан сўнг, 2025 йил 27 май ҳолатига жавобгар томонидан 1 070 000 сўм
фоиз қарздорлиги сўндирилган.
Шу сабабли суд, палатанинг жавобгардан даъвогар фойдасига
100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 2 906 000 сўм муддати ўтган
фоиз қарзини ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, палата шартномага асосан жавобгардан даъвогар
фойдасига 485 000 сўм пеня ундиришнисўраган.
Шартноманинг 8.3-бандига кўра, фоизлар белгиланган муддатда
тўланмаганлиги ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун
қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида аммо кечиктирилган тўлов
суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.
Банк томонидан жавобгарга фоизлар белгиланган муддатларда
тўланмаганлиги учун 485 000 сўм пеня ҳисобланган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд палатанинг жавобгар ҳисобидан
485 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам кредит
шартномасига кўра асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар суд мажлисида иштирок этмади ва судга даъво қарши
эътирозларини билдирмади ҳамда далиллар тақдим этмади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Учинчи қисмига биноан
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Палатанинг даъво талаблари асосли деб ҳисобланганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг
5-моддасида иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан давлат
божи ундирилиши белгиланган. Ушбу қонунга илова билан тасдиқланган
давлат божи ставкалари миқдорларининг 2-бандида иқтисодий судга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига даъво
суммасининг 2 фоизи миқдорида (100 000 000 + 3 976 000 + 485 000 =
104 461 000 х 2%=) 2 089 220 сўм давлат божи ҳамдадаъвогар ҳисобига
олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
176-180, 186, 192- моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “ rm ql ri” АТБ манфаатида киритган даъво
аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ
rm ql riҳисобидан даъвогар “ rm ql ri” АТБ
фойдасига 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 2 906 000 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи, 485 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ
rm ql riҳисобидан давлат бюджетига 2 089 220 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов