← Назад
Решение #2897065 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 13 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 66 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 617 | — | law | |
| ФКнинг | 628 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2692-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 03 июнь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов суд мажлиси котиблигида,
“E LUSIVE GLASS BOTTLES” масъулияти чекланган жамиятининг
“SIRDARYO UNIVERSAL OYNA” масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан даъво киритиб, “SIRDARYO UNIVERSAL OYNA” масъулияти
чекланган жамиятига фойдаланишга берилган ашёни қайтариш мажбуриятини
юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар раҳбари С.Одилов, жавобгар вакили А.Абдукадиров (08.01.2025
йилдаги 2-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“E LUSIVE GLASS BOTTLES” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “SIRDARYO UNIVERSAL OYNA” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га берилган ашёни
қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ўз кўрсатмаларини бериб, даъво талабига
аниқлик киритиб, тарафлар ўртасида тузилган 24.09.2020 йилдаги 1/ВП –
рақамли, 19.10.2020 йилдаги 2/ВП рақамли, 04.02.2021 йилдаги 3ВП рақамли,
04.02.2021 йилдаги 4/ВП рақамли, 13.03.2021 йилдаги 5/ВП рақамли,
23.06.2021 йилдаги 6/ВП рақамли, 01.11.2021 йилдаги 9/ВП рақамли,
02.12.2021 йилдаги 10/ВП рақамли “Ускуналарни вақтинча фойдаланишга
топшириш тўғрисида”ги шартнома тузилганлиги, ушбу шартномаларга кўра
жавобгарга бир неча турдаги шиша қолиплари берилганлиги, топшириш қабул
қилиш далолатномалари расмийлаштирилганлиги, бугунга қадар 26 турдаги
қолиплар
жавобгар томонидан қайтарилмаганлиги, хусусан ушбу
шартномалар бўйича, Туркмен бренд, Графин (SK DIPLA AI O 500), 784
Sult n 0,7л, 784 SULTAN 1.0 л, 761 Кристал 0,7л, Коблево, ISLAND 0,7 л,
ISLAND 1,0, Гост чекушка, 760-Крученная 0,7 л, К700, Чача 1000 мл,
Туркменистан, ЭРА, Ск-1 Хеннеси хо В 4, SK-5 HERZOG, Наполеон, Тундра,
Кувшин, 784 SULTAN 0,5л, Старейшина, SERDAR, Легенда 330, Легенда 750
каби ускуналар, яъни шиша қолилари жавобгарга вақтинча фойдаланишга
берилганлиги, даъво аризада кўрсатилган 27.09.2021 йилдаги 7/ВП-рақамли,
18.10.2021 йилдаги 8/ВП рақамли шартномалар бўйича жавобгарга берилган
қолиплар қайтариб берилганлиги, техник хатолик билан ушбу шартномалар
даъво аризага киритиб юборилганлиги, қолипларни қайтариш бўйича
жавобгарга бир неча марта оғзаки ва ёзма тарзда мурожаат қилганлиги,
10.01.2025 йилда жавобгар жамиятга қолипларни қайтариш бўйича ёзма
талабнома киритилганлиги, жавобгар томонидан ушбу талабга нисбатан
“E LUSIVE GLASS BOTTLES” масъулияти чекланган жамиятнинг “TI E
TO SUPPLY” МЧЖдан бўлган қарзи қоплаб берилсагина, қолиплар
қайтарилиши тўғрисида жавоб хати берилганлигини, даъвогар жавобгар билан
бир неча йилдан бери ҳамкорлик қилмаётганлигини, топширилган шиша
қолиплари қайтарилмаётганлиги сабабли, бошқа шиша ишлаб чиқарувчилар
билан ҳамкорлик қила олмаётганлигини, жавобгар жамият билан ҳамкорлик
қилишни истамаслигини билдириб, топширилган ашёларни қайтариш
мажбуриятини юклаб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатан ҳам юқорида
номи келтирилган шартномалар бўйича бир неча ускуналар жавобгар
жамиятда сақланаётганлиги, ушбу ускуналарни қайтариб бериш бўйича
даъвогар томонидан ёзма талабнома киритилганлигини, даъвогарнинг “TI E
TO SUPPLY” МЧЖдан қарзи қоплаб берилмагунча, қолиплар қайтариб
берилмаслиги бўйича жавоб хати юборилганлигини, билдириб, даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафларнинг
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
13-моддасига кўра, суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон
Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
65-моддасига
кўра, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг
ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда
тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига
асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига кўра,
мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан
фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атрофмуҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг
ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра, фуқароликҳуқуқ ва бурчлари
қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 617-моддасига кўра, текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси
бўйича бир тараф (ссуда берувчи) иккинчи тарафга (ссуда олувчига) ашёни
вақтинча текин фойдаланиш учун бериш мажбуриятини олади ёки беради,
иккинчи тараф эса бу ашёни қандай олган бўлса, нормал ейилишни ҳисобга
олиб худди шундай ҳолатда ёки шартномада назарда тутилган ҳолатда
қайтариб бериш мажбуриятини олади.
ФКнинг 628-моддасига кўра, агар ашёдан текин фойдаланиш муддати
шартномада белгилаб қўйилган бўлмаса ва шартномада хабар қилишнинг
бошқа муддати назарда тутилмаган бўлса, ҳар қайси тараф иккинчи тарафни
бир ой олдин хабардор қилиб, шартномадан хоҳлаган пайтда воз кечишга
ҳақли.
Агар текин фойдаланиш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ссуда олувчи муддати кўрсатиб тузилган шартномадан ушбу
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда ҳар қачон воз
кечишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 24.09.2020 йилдаги
1/ВП-рақамли, 19.10.2020 йилдаги 2/ВП рақамли, 04.02.2021 йилдаги 3ВП
рақамли, 04.02.2021 йилдаги 4/ВП рақамли, 13.03.2021 йилдаги 5/ВП рақамли
23.06.2021 йилдаги 6/ВП рақамли, 01.11.2021 йилдаги 9/ВП рақамли,
02.12.2021 йилдаги 10/ВП рақамли “Ускуналарни вақтинча фойдаланишга
топшириш тўғрисида”ги шартномалар тузилган.
Мазкур шартномаларнинг 1.1 бандида даъвогар, яъни мулк эгаси молмулкни текинга фойдаланишга бериш, жавобгар-фойдаланувчи мол-мулк
(формокомплект) ларни қабул қилиб олиш ва ўз вақтида қайтариш
мажбуриятини олган.
Шартномаларнинг 2.2 бандида топширилган ускуналар қабул қилиб
олингандан кейин 1 йил муддатга тақдим қилинган. Мол-мулк эгаси
ускуналардан фойдаланиш муддати тугашидан 10 календарь кун олдин молмулкни қайтариш бўйича ёзма талабнома юбормаган бўлса, шартнома шу
муддатга узайтирилган деб ҳисобланиши белгиланган.
Шартномаларнинг 1.4 бандида топширилган ускуналар асосида
тайёрланган маҳсулотлар фақат даъвогар томонидан реализация қилиниши
белгиланган.
Шартноманинг 2.5 бандида даъвогарнинг тўғридан-тўғри кўрсатмаси
бўлгандагина, топширилган ускуналардан жавобгар фойдаланиши
мумкинлиги белгиланган.
Шартноманинг 2.6 бандида ускуналардан келгусида фойдаланиш
мақсадга мувофиқлиги юзасидан қарор қабул қилиш мулк эгасининг ҳуқуқи
ҳисобланиб, бу ҳақда фойдаланувчини ёзма огоҳлантириши лозимлиги
белгиланган.
Шартноманинг 2.9 бандида жавобгар фойдаланувчи топширилган молмулкни муддатидан олдин қайтаришга ҳақлилиги, даъвогар-топширувчи эса
қайтарилган мол-мулкни қабул қилиб олишга мажбурлиги белгиланган.
Суд муҳокамаларида аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган
24.09.2020 йилдаги 1/ВП-рақамли, 19.10.2020 йилдаги 2/ВП рақамли,
04.02.2021 йилдаги 3ВП рақамли, 04.02.2021 йилдаги 4/ВП рақамли,
13.03.2021 йилдаги 5/ВП рақамли 23.06.2021 йилдаги 6/ВП рақамли,
01.11.2021 йилдаги 9/ВП рақамли, 02.12.2021 йилдаги 10/ВП рақамли
“Ускуналарни вақтинча фойдаланишга топшириш тўғрисида”ги шартномалар
бўйича жавобгарга Туркмен бренд, Графин (SK DIPLA AI O 500), 784
Sult n 0,7л, 784 SULTAN 1.0л, 761 Кристал 0,7л, Коблево, ISLAND 0,7 л,
ISLAND 1,0, Гост чекушка, 760-Крученная 0,7 л, К700, Чача 1000 мл,
Туркменистан, ЭРА, Ск-1 Хеннеси хо В 4, SK-5 HERZOG, Наполеон, Тундра,
Кувшин, 784 SULTAN 0,5л, Старейшина, SERDAR, Легенда 330, Легенда 750
каби ускуналар вақтинча фойдаланишга берилган.
Суд муҳокамалари аниқланишича, даъво аризадаги 27.09.2021 йилдаги
7/ВП-рақамли, 18.10.2021 йилдаги 8/ВП-рақамли шартномалар бўйича
жавобгарга топширилган ашёлар ( шиша қолиплари) даъвогарга қайтарилган.
Даъвогар томонидан 10.01.2025 йилда 24.09.2020 йилдаги 1/ВП-рақамли,
19.10.2020 йилдаги 2/ВП рақамли, 04.02.2021 йилдаги 3ВП рақамли,
04.02.2021 йилдаги 4/ВП рақамли, 13.03.2021 йилдаги 5/ВП рақамли
23.06.2021 йилдаги 6/ВП рақамли, 01.11.2021 йилдаги 9/ВП рақамли,
02.12.2021 йилдаги 10/ВП рақамли, 27.09.2021 йилдаги 7/ВП-рақамли,
18.10.2021 йилдаги 8/ВП-рақамли шартномалар бўйича топширилган молмулкларни қайтариш бўйича жавобгарга талабнома юборилган.
Даъвогар талабномага жавобан, жавобгарнинг “TI E TO SUPPLY”
МЧЖдан қарзи қоплангач, юқоридаги шартномалар бўйича топширилган
ашёлар эгасига қайтарилишини маълум қилган.
Шундан сўнг, даъвогар судга ариза киритиб, давогар билан келгусида
ҳамкорлик қилишни тўхтатаётганлиги сабабли, 24.09.2020 йилдаги 1/ВПрақамли, 19.10.2020 йилдаги 2/ВП рақамли, 04.02.2021 йилдаги 3ВП рақамли,
04.02.2021 йилдаги 4/ВП рақамли, 13.03.2021 йилдаги 5/ВП рақамли
23.06.2021 йилдаги 6/ВП рақамли, 27.09.2021 йилдаги 7/ВП рақамли,
18.10.2021 йилдаги 8/ВП рақамли 01.11.2021 йилдаги 9/ВП рақамли,
02.12.2021 йилдаги 10/ВП рақамли шартномалар бўйича топширилган
ускуналарни қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, юқоридаги ҳуқуқ нормаларига
асосланиб, даъвогарнинг талаби мажбурият юклаш эканлигидан келиб чиқиб,
24.09.2020 йилдаги 1/ВП-рақамли, 19.10.2020 йилдаги 2/ВП рақамли,
04.02.2021 йилдаги 3ВП рақамли, 04.02.2021 йилдаги 4/ВП рақамли,
13.03.2021 йилдаги 5/ВП рақамли 23.06.2021 йилдаги 6/ВП рақамли,
01.11.2021 йилдаги 9/ВП рақамли, 02.12.2021 йилдаги 10/ВП рақамли
“Ускуналарни
вақтинча
фойдаланишга
топшириш
тўғрисида”ги
шартномалари билан топширилган мол-мулк (шиша қолиплари)ни қайтариш
мажбуриятини юклашни лозим топади.
Шунингдек, ИПКнинг 118-моддасига кўра, олдиндан тўланган
3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар ҳисобига ундиришни лозим топади.
Бинобарин, суд, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 65,
66-моддалари, ФКнинг 8, 617, 628-моддалари, ИПКнинг 118, 176-179моддалари қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “SIRDARYO UNIVERSAL OYNA” масъулияти чекланган
жамияти зиммасига 24.09.2020 йилдаги 1/ВП-рақамли, 19.10.2020 йилдаги
2/ВП рақамли, 04.02.2021 йилдаги 3ВП рақамли, 04.02.2021 йилдаги 4/ВП
рақамли, 13.03.2021 йилдаги 5/ВП рақамли 23.06.2021 йилдаги 6/ВП рақамли,
01.11.2021 йилдаги 9/ВП рақамли, 02.12.2021 йилдаги 10/ВП рақамли
шартномалар бўйича олинган мол-мулкларни даъвогарга қайтариш
мажбурияти юклатилсин.
“SIRDARYO UNIVERSAL OYNA” масъулияти чекланган жамиятидан
“E LUSIVE GLASS BOTTLES” масъулияти чекланган жамиятига
3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори, агар унинг устидан апелляция тартибида шикоят
қилинмаган (протест келтирилмаган) бўлса, у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти
ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация
шикояти келтирилиши мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова