Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2006-2501/2457 Дата решения 03.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение DIR R S DILR Z Ответчик / Подсудимый Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш
Source ID 9f6cffde-becf-4d50-95bd-2f9387aad3c8 Claim ID PDF Hash 5c95c63ad20605a2... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2006-2501/2457-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 3 июнь Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан палата вакили Ф.Рахманова (2025 йил 19 майдаги 396-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Курбанов (2025 йил 4 январдаги 8-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ DIR R S DILR Z” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасаси ҳисобидан 124 500 000 сўм бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (палата) “ DIR R S DILR Z” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) манфаатида жавобгар “Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш” давлат муассасасига (жавобгар) нисбатан Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 124 500 000 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 2 майдаги ажрими билан Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, “Ўзбекистон Республикаси Товар-ҳомашё биржаси” АЖ ҳамда Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси (учинчи шахслар) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар, Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва “Ўзбекистон Республикаси Товар-ҳомашё биржаси” АЖ суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни даъвогар, Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва “Ўзбекистон Республикаси Товар-ҳомашё биржаси” АЖ иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган палата вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, улардаги важларни такрорлаб тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан даъвогар жами 124 500 000 сўмлик ишларни бажарганлиги, бу ҳақида жавобгар томонидан “сменный рапорт”лар тасдиқланганлиги, ишлар бажарилганлиги ҳақида ўзаро тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ва даололатномалар мавжуд эмаслиги ҳақида важлар келтириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, эътирознома тақдим этиб, тарафлар ўртасида бажарилган ишлар юзасидан икки тарафлама солиштирма далолатномалар, бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари мавжуд эмаслиги, ҳисобварақфактуралар рад қилинганлиги, ҳақиқатда бажарилган ишлар қиймати аниқланмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 6 июнда электрон давлат харидлари натижаси бўйича 2432044-сонли умумий қиймати 8 000 000 сўмлик йўл фрезаси ёрдамида хизмат кўрсатиш шартномаси, 2024 йил 2 августда электрон давлат харидлари натижаси бўйича 2507025-сонли умумий қиймати 20 000 000 сўмлик йўл фрезаси ёрдамида хизмат кўрсатиш шартномаси имзолаган. Шартномаларнинг 1.1-бандига асосан буюртмачи (жавобгар) иш, хизмат учун тўловни амалга ошириши, кўрсатилган иш, хизматларни қабул қилиб олиши, даъвогар эса Wirtg n W-2000 русумли техникаси орқали шартномада кўрсатилган қийматдаги йўл фрезаси хизматини кўрсатиш мажбуриятини олган. Палата даъво аризасида даъвогар ўзига тегишли далат рақами 80/КА342 бўлган Wirtg n W-2000 русумли техникаси ёрдамида жавобгарга жами 124 500 000 сўмлик йўл фрезаси хизматини кўрсатганлиги, буни тасдиғи сифатида жавобгар ходими имзоси ва муҳри билан тасдиқланган “сменный рапорт”лар мавжудлиги тўғрисидаги важлар асосида жавобгар ҳисобидан 124 500 000 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Шартномаларнинг 2.5-бандига кўра, ижрочи томонидан товарни етказиб берилганлиги ва буюртмачи томонидан текшириб олинганлиги ижрочи расмийлаштирилган ҳисоб-фактурани тарафлар томонидан имзоланиши билан тасдиқланади. Бироқ, даъвогарнинг 2025 йил 21 февралдаги 4-сонли 8 000 000 сўмлик, 2025 йил 21 февралдаги 3-сонли 20 000 000 сўмлик, 2025 йил 21 февралдаги 5-сонли 96 500 000 сўмлик ҳисобварақ-фактуралари жавобгар томонидан тасдиқланмасдан, 2025 йил 25 февралда рад этилган. Бундан ташқари, палата ва жавобгар вакиллари тушунтиришларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 3 июнь ҳолатига ишлар бажарилганлиги ҳақида ишларни қабул қилиш-топшириш ҳамда солиштирма далолатномалар расмийлаштирилмаган, ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланмаган. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Иш ҳужжатларидаги жавобгар ходими имзоси ва муҳри билан тасдиқланган “сменный рапорт”ларни ҳақиқатда ишлар бажарилганлиги тасдиқловчи мақбул далил деб баҳолаб бўлмайди. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг умумий қиймати 28 000 000 сўм бўлган бир пайтда, жавобгар қўшимча равишда 96 500 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳақида важлар келтирса-да, бироқ ушбу ишларнинг бажарилишига асос бўлувчи тарафлар ўртасида қўшимча келишув тузилмаган ёки буюртмачининг розилиги олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим бўлса-да, палата томонидан шартномалар бўйича 28 000 000 сўмлик ҳамда қўшимча 96 500 000 сўмлик бажарилган ишлар қиймати деб баҳоланишига асос бўлувчи далиллар тақдим қилинмади. Юқоридагиларга кўра, суд ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланмаганлиги сабабли палатанинг 124 500 000 сўмлик бажарилган ишлар қийматини ундириш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаблари асоссиз деб топилганлиги, суд харажатлари олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогарга юклашни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига жами даъво баҳоси 124 500 000 сўмнинг 2 фоизи, яъни 2 490 000 сўм давлат божини ундиришни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, шунингдек даъвогар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л ад и: Даъво аризасиниқаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ DIR R S DILR Z” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - республика бюджетига 2 490 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат ундирилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар “ DIR R S DILR Z” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков