Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/2969 Дата решения 03.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4751bc65-a316-4a2c-bd91-f577f581973f Claim ID PDF Hash 41abb100242cd96d... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/2969-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 03 июнь Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья Х.Сулайманбековараислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновсуд мажлиси котиблигида, даъвогар - “WANG DA GROUP”масъулияти чекланган жамиятининг “WANG DA SA OREZ”масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан 1 075 846 194 сўм асосий қарздорлик, 537 923 097,33 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.Утаганов (18.05.2025 йилдаги ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Б.Хамутбеков иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “WANG DA GROUP”масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “WANG DA SA OREZ”масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 075 846 194 сўм асосий қарздорлик, 537 923 097,33 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 01.01.2023 йилда 5-сонли “Электр энергиясидан фойдаланиш ҳақидаги”, 01.01.2024 йилдаги 2-сонли “Ер ва бино иншоотни ижарага бериш тўғрисидаги, 01.01.2024 йилдаги 8-сонли “Кўчмас мулк ижараси тўғрисидаги”ги, 01.01.2025 йилдаги 2-сонли “Бино ва иншоотни ижарага бериш тўғрисида”ги, 01.01.2025 йилдаги6-сонли “Уй-жой хоналарни ижарага бериш тўғрисида”ги, 01.05.2025 йилдаги 7-сонли “Электр энергиясидан фойдаланиш ҳақидаги” шартномалари бўйича тўланиши лозим бўлган тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги натижасида жами 1 075 846 сўм асосий қарздорлик юзага келганлиги, шу боис, ушбу шартномалар бўйича 1 075 846 194,67 асосий қарздорликни ҳамда унга унга ҳисобланган 537 923 097,33 сўм пеняни ундириш бўйича даъво ариза киритилганлигини, бироқ жавобгар билан биргаликда қарздорлик қайта ҳисоб қилинганда, ундирилиши лозим бўлган пеня миқдори 371 006 370 сўмни ташкил қилганлигини билдириб, бу ҳақда ёзма маълумотнома тақдим қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари, қарздорликни тан олиб, жавобгар жамиятнинг даромади йўқлиги сабабли қарздорлик бугунга қадар қайтарилмаганлигини билдириб, ундирилиши сўралган 537 923 097,33 сўм пенянинг 166 916 727,33 сўм қисми асоссизлигини инобатга олишни, ҳамда ҳисобланган пеня миқдорини камайтириб беришни сўради. Судишни кўришда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларинитинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талаблариниқисман қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчиучинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси биринчи қисмига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Аниқланишича, даъво аризада ундирилиши сўралган қарздорлик тарафлар ўртасида тузилган бир неча шартномадан келиб чиққан. Хусусан, даъвогар ва жавобгар ўртасида “Электр энергиясидан фойдаланиш ҳақида” 01.01.2023 йилда 5-сонли ҳамда 01.01.2025 йилда 7сонли суб-истеъмолчи шартномалари тузилган. Ушбу шартномаларга кўра, жавобгар даъвогарнинг подстанцияси 1-бўлимидан электр энергиясини қабул қилиши, жавобгар ҳар ойнинг 10-кунига қадар 3000 кВт электр энергияси нархи миқдорида аванс тўловини амалга ошириш, ҳар ойнинг 25-кунига қадар даъвогарга Сирдарё вилоят ҳудудий электр тармоқларининг белгиланган нархлари бўйича тўловни амалга ошириши белгиланган. Бироқ жавобгар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилмаган. Натижада, 01.01.2023 йилдаги Электр энергиясидан фойдаланиш ҳақидаги суб-истеъмолчи шартномаси бўйича 914 954 сўм асосий қарздорлик юзага келган ва бу ҳақда тарафлар томонидан 30.04.2025 йилда солиштирма таққослаш далолатномаси тасдиқланган. 01.01.2025 йилдаги Электр энергиясидан фойдаланиш ҳақидаги суб-истеъмолчи шартномаси бўйича 13 810 412,21 сўм қарздорлик вужудга келган ва бу ҳақда тарафлар томонидан 30.04.2025 йилда солиштирма таққослаш далолатномаси тасдиқланган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 01.01.2024 йилда 2-сонли, 01.01.2025 йилда 2-сонли “Бино ва иншоотларни ижарага бериш ҳақида”ги шартномалар тузилган. Шартномаларга кўра, даъвогар Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Сирдарё Иқтисодий эркин зонаси таркибига кирувчи кадастр рақами 12:07:06:01:06:1324 бўлган бино иншоотнинг 7 332 кв.м. майдони ижарага берилган. 01.01.2024 йилдаги 2-сонли “Бино ва иншоотларни ижарага бериш ҳақида”ги шартнома бўйича 155 771 828,54 сўм қарздорлик, 01.01.2025 йилда 2-сонли “Бино ва иншоотларни ижарага бериш ҳақида”ги шартномаси бўйича 879 840 000 сўм қарздорлик жавобгар томонидан бугунга қадар қопланмаган бўлиб, мавжуд қарздорлик 30.04.2025 йилда тарафлар ўртасида солиштирма таққослаш далолатномалари билан тасдиқланган. Тарафлар ўртасидаги 01.01.2024 йилдаги 8-сонли “Кўчмас мулк ижара шартномаси”, 01.01.2025 йилдаги 6- сонли “Уй жой хоналарини ижарага бериш шартномаси”ги кўра, жавобгарга даъвогарга тегишли бинонинг 38,76 квадрат метр майдони ижарага берилган. 01.01.2024 йилдаги 8-сонли “Кўчмас мулк ижара шартномаси бўйича 17 779 000,72 сўм асосий қарздорлик, 01.01.2025 йилдаги 6-сонли ижара шартномаси бўйича 7 729 999,2 сўм асосий қарздорлик бўйича тарафлар ўртасида 01.01.2025 йилда солиштирма-таққослаш далолатномаси тасдиқланган. 01.01.2023 йилда 5-сонли “Электр энергиясидан фойдаланиш ҳақида”ги, 01.01.2024 йилдаги 2-сонли “Ер ва бино иншоотни ижарага бериш тўғрисида”ги, 01.01.2024 йилдаги 8-сонли “Кўчмас мулк ижараси тўғрисидаги шартнома”, 01.01.2025 йилдаги 2-сонли “Бино ва иншоотни ижарага бериш тўғрисида”ги, 01.01.2025 йилдаги 6-сонли “Уй-жой хоналарни ижарага бериш тўғрисида”ги, 01.05.2025 йилдаги 7-сонли “Электр энергиясидан фойдаланиш ҳақида”ги шартномалар бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида жами 1 075 846 194,67 сўм миқдоридаги қарздорлиги иш ҳужжатлари, солиштирма таққослаш далолатномаси, тарафларнинг кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. Шу боис, суд юқоридаги шартномалар бўйича даъвогарнинг жавобгардан 1 075 846 194,67 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни шу миқдорда қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 01.01.2023 йилда 5-сонли “Электр энергиясидан фойдаланиш ҳақида”ги шартнома бўйича 457 477 сўм, 01.01.2024 йилдаги 2-сонли “Ер ва бино иншоотни ижарага бериш тўғрисида”ги шартнома бўйича 77 885 914,27 сўм, 01.01.2024 йилдаги 8-сонли “Кўчмас мулк ижараси тўғрисида”ги шартнома бўйича 8 889 500,36 сўм, 01.01.2025 йилдаги 2-сонли “Бино ва иншоотни ижарага бериш тўғрисида”ги шартнома бўйича 439 920 000 сўм, 01.01.2025 йилдаги 6-сонли “Уй-жой хоналарни ижарага бериш тўғрисида”ги шартнома бўйича 3 639 999,10 сўм, 01.05.2025 йилдаги 7-сонли “Электр энергиясидан фойдаланиш ҳақида”ги шартнома бўйича 6 905 206,10 сўм, жами 537 923 097,33 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган 01.01.2024 йилдаги 2-сонли “Ер ва бино иншоотни ижарага бериш тўғрисида”ги, 01.01.2025 йилдаги 2-сонли “Бино ва иншоотни ижарага бериш тўғрисида, 01.01.2025 йилдаги 6-сонли “Уй-жой хоналарни ижарага бериш тўғрисида”ги шартномаларнинг 7.1 бандида “Ижара ҳақини белгилаган муддатда тўламаган ижарачи ижара тўлови кечиктирилган умумий суммадан ҳар бир кун учун 0,5% миқдорида пеня тўлайди” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонуннинг 32-моддасида иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. Суд муҳокамаси давомида, даъвогар вакили пеня тўлаш назарда тутилмаган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунга асосан пеня ҳисоб китоб қилинганлигини билдириб, даъвогар ва жавобгар бош ҳисобчилари билан қарздорлик қайта ҳисоб китоб қилинганлигини, пеня ҳисоб-китобида янглишишга йўл қўйилганлигини айтиб, бу ҳақда судга ёзма маълумотнома тақдим қилиб, даъво аризада 01.01.2025 йилдаги 2-сонли “Бино ва иншоотни ижарага бериш тўғрисида”ги шартнома бўйича пеня миқдори 439 920 000 сўм этиб ҳисобланганлигини, аслида 278 249 400 сўм ҳисобланиши лозимлигини, 01.01.2025 йилдаги 6сонли “Уй-жой хоналарни ижарага бериш тўғрисида”ги шартнома бўйича 3 639 999,6 сўм эмас, 2 302 300 сўм пеня ҳисобланиши лозимлигини, 01.05.2025 йилдаги 7-сонли “Электр энергиясидан фойдаланиш ҳақида”ги суб-истеъмолчи шартномаси бўйича 6 905 206,10 сўм эмас, балки, 3 221 779 сўм пеня ҳисобланиши лозим бўлганлигини, 537 923 097,33 сўм пеня ундириш талабининг 371 006 370 сўм қисми асослилигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар раҳбари, низо келиб чиққан шартномалар ҳали ҳам кучда эканлиги, ушбу шартномалар бўйича мажбуриятлар давом этаётганлиги, жавобгарнинг даромади кескин камайиб кетганлигини инобатга олиб, суддан пеня миқдорини камайтириб беришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ундирилиши сўралган 537 923 097,33 сўм пенянинг 371 006 370 сўм қисми асосли эканлиги ҳисоб китобидан келиб чиқиб, суд пеня ундириш талабининг 166 916 727,33 сўм қисмини асоссиз деб ҳисоблайди. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 15.06.2007 йилдаги “Мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорида ҳам тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш талабининг 371 006 370 сўм қисми асослилигини инобатга олиб, ушбу миқдордаги пеняни ундириш жавобгарнинг тадбиркорлик фаолиятига, унинг мулкий аҳволига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблаб, пеня ундириш талабини 92 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд, ҳисобланган 14 468 525,64 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни, пеня ундириш талабининг асоссиз қисмига мутаносиб равишда ҳисобланган 1 669 167,27 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, ИПКнинг 118, 176-179моддаларини қўллаб, суд, ҚАРОР Қ И Л Д И: “WANG DA GROUP”масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “WANG DASA OREZ”масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонасидан “WANG DA GROUP”масъулияти чекланган жамияти фойдасига 1 075 846 194 сўм асосий қарздорлик, 92 000 000 сўм пеня, 14 468 525 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова